Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Наманганда аёллар саломатлик мажмуаси фойдаланишга топширилди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бошқа
Рукн: Янгиликлар
A A A

Энг улуғ, энг азиз байрам арафасида Наманган шаҳрида “Аёллар комплекси” спорт-соғломлаштириш мажмуаси фойдаланишга топширилди.

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси доирасида қуриб битказилган мажмуанинг очилиш маросимида Президентимиз раҳнамолигида оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, хотин-қизларнинг ижтимоий мавқеини янада мустаҳкамлаш ва фаоллигини оширишга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

“Дўстлик” масъулияти чекланган жамияти томонидан барпо этилган мажмуада хотин-қизларнинг руҳан тетик ва жисмонан соғлом бўлишини таъминлашга қаратилган сервис хизматлари кўрсатиш имконияти яратилди. Мажмуанинг тўрт қаватли муҳташам биноси ва ўзига хос микроиқлим ҳосил қилинган ҳовлисида фитнес, шейпинг, сауна, бассейн, фитобар, физиотерапия хоналари, замонавий тренажёрлар билан жиҳозланган спорт зали фаолияти йўлга қўйилган. Бу ерда хотин-қизлар малакали мутахассислар кўмагида саломатлигини тиклаши, профилактик муолажа олиши ва “Гўзаллик салони”, косметология хоналаридан кенг фойдаланиши мумкин. Шунингдек, турли жисмоний машқ ва муолажалардан сўнг дам олиш хоналари ташкил қилинган. Ошхона, тўй либослари хонаси ҳам ишлаб турибди. Истиқболда бу ерда махсус буюртмалар асосида кийим-кечак тикишга ихтисослашган модалар ательесини ишга тушириш ҳам режалаштирилган.

– Президентимиз раҳнамолигида хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани келажак йўлидаги эзгу мақсадлар ифодасидир, – дейди муассасанинг тренер-инструктори Гулноза Эралиева. – Зеро, аёллар саломатлиги ва гўзаллиги жамият кўрки бўлиши билан бирга, соғлом ва баркамол авлоднинг, ижтимоий фаолликнинг бош омили ҳамдир. Мажмуада хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини назарий ва амалий тарғиб қилиш учун барча зарур шароитлар яратилган.

Спорт-соғломлаштириш мажмуасининг фойдаланишга топширилиши билан 35 янги иш ўрни яратилди. 

Манба: uza.uz
Киритилди: 19:32, 30.08.2016. Ўқилди: 7120 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик