Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Насаф-2″ яна бир ғалабасини нишонлади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Про-лига / Умумий
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Мамлакатимиз футбол майдонларида бугун ҳам Ўзбекистон биринчилигининг 25-тур учрашувлари давом эттирилди.

Ўзбекистон биринчилигида иштирок этаётган “Насаф-2” жамоамиз ўз майдонида бўлиб ўтган бу тур учрашувида, Наманган вилоятининг “Косонсой” жамоаси билан баҳс олиб борди.

Учрашув бошланиши олдидан, буюк давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг сўнмас хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.

Нурали Султонов шогирдлари учрашув бошидан катта ташаббус билан ҳаракат қилишди. “Косонсой” жамоаси ҳам Қаршига очко олиб кетиш мақсадида келганини ўйинда намойиш қилди. Улар жамоамизнинг уюштирган ҳужумларини самарасиз якунланишига астойдил ҳаракат қилишди.

Ўйиндаги ҳисоб 16-дақиқада Ғолиб Ғайбуллаев томонидан очилди – 1:0. Ҳисобни тенглаштириш учун бор кучлари билан ҳаракат  қилган меҳмонлар орадан тўрт дақиқа ўтиб, 20-дақиқада ўз мақсадларига эришдилар. Исломжон Исмоилов жавоб тўпига муаллифлик қилди -1:1.

Ҳисоб тенглашгач майдонда кураш янада қизғин давом этди. Ҳисобда олдинга ўтиб олиш учун жамоамизда бир неча қўлай вазиятлар пайдо бўлган бўлсада, биринчи бўлим сўнгги дақиқаларигача ҳисоб ўзгармасдан қолаверди.

Ўйинчиларимиз бари-бир 41-дақиқага келиб ўз мақсадига эришдилар, ташкил этилган навбатдаги ҳужумни Илҳомжон Алижонов гол билан якунлашга эришди – 2:1.

Жамоалар ана шу ҳисобда танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда “Косонсой” жамоасининг ўйини бироз кучайгандек бўлди, бу ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Сардор Теляков 58-дақиқада ҳисобни яна тенглаштиришга эришди – 2:2.

Албатта, ўз майдонида ўйнаётган жамоамизни бу ҳисоб асло қониқтирмасди. Шунинг учун футболчиларимиз кейинги дақиқаларда бор эътиборларини ҳужумга қаратишди. Аммо яратилган кўпгина вазиятлар самарасиз якунланаверди. Ўйин шундай давом этаётган бир пайтда, ўнг қанотдан уюштирилган ҳужумни Жавоҳир Ашуров гол билан якунлади. 73-дақиқада унинг ўнг қанотдан, жарима майдонига етмасдан тепган кучли ва аниқ зарбаси  голга айланди – 3:2.

Бу ҳисобдан кейин майдонда кураш янада авж олди. Қолган дақиқаларда гол уриш учун “Косонсой” жамоасида кўпроқ имкониятлар бўлди. Жамоамиз эса ҳимояда ҳаракат қилишга мажбур  бўлди. Бу вазиятларда дарвозабонимиз Жавоҳир Комиловнинг ҳаракатларини  алоҳида таъкидлаб ўтиш керак, у жамоамизнинг ғалабасини сақлаб қолишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди.

Шундай қилиб, “Насаф-2” жамоамиз навбатдаги ғалабани қўлга киритди.

Нурали Султонов қўл остидаги “Насаф-2” жамоамиз навбатдаги тур учрашувини ҳам ўз майдонида ўтказади. Бу учрашув “Хотира-79” жамоасига қарши бўлади. Учрашув 14 сентябр чоршанба куни ўтказилади.

 

Ўзбекистон Биринчилиги, 25-тур. 11.09.2016

“Насаф-2” (Қарши) – “Косонсой” (Косонсой) 3:2 (2:1)

Қарши ш. “Насаф” ФМ сунъий майдони, 17:00да
Бош ҳакам: Шуҳрат Ражабов (Бухоро)

Ҳакамлар:  Никита Афиногенов (Тошкент), Султанмурод Абдураҳмонов (Тошкент)

Захира ҳаками: Равшан Абдувоҳидов (Қарши)
Назоратчи: Вилоят Нажафалиев (Тошкент).

 

Гол: Ғолиб Ғайбуллаев, 16’-1:0, Илҳомжон Алижонов, 41’-2:1, Жавоҳир Ашуров, 73’-3:2  – Исломжон Исмоилов, 20’-1:1, Сардор Теляков, 58’-2:2,

 

“Насаф-2”: Жавоҳир Комилов (с), 10.Сирожиддин Еттибоев (8.Шохруҳ Неъматов 90), 16.Ғолиб Ғайбуллаев, 17.Достонбек Бердиқулов, 19.Жавоҳир Ашуров, 20.Дилшод Саитов, 24.Шерзод Насруллаев, 27.Ойбек Бозоров (28.Жаҳонгир Қурбонбоев 46, 33.Шахбоз Эркинов 85), 32.Жўрабек Маннонов, 34.Илҳомжон Алижонов, 42.Самандар Шукруллаев (9.Шамсиддин Сагдуллаев 61).

Захира: 21.Элшод Қодиров, 5.Ботиржон Тўраев, 22.Элбек Отақулов.

 

“Косонсой”: 33.Амир Эргашев, 4.Миржамол Жамолов (с), 15.Нодирхон Адамхонов, 5.Аббосхон Ғуломов (18.Давронбек Маҳмудов), 7.Амон-Биик Халилов, 3.Санжар Тошпўлатов, 6.Фаррухбек Абдурахимов (19.Баҳодир Бахтиёров ), 2.Исломжон Исмоилов, 8.Дониёр Имомов (13.Жасур Жайнаков 87), 10.Бобуржон Мамаджонов (17.Анваржон Ҳожимирзаев 46), 11.Сардор Теляков (23.Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев 63).

Захира: 1.Шавкатжон каримов, 9.Шерзод Халимбоев.

Огоҳлантириш: Шерзод Насруллаев 25, Ғолиб Ғайбуллаев 68 – Миржамол Жамолов 15, Бобуржон Мамаджонов 18.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 21:14, 11.09.2016. Ўқилди: 7110 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик