Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8777]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6283]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5273]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3701]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3469]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2552]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2333]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2308]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2213]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2178]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Орол" ўз майдонида "Ғиждувон"га имкониятни бой берди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Про-лига / Умумий
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Биринчи лиганинг 25-турида Нукуснинг "Орол" жамоаси ўз майдонида Бухоронинг "Ғиждувон" жамоасини қабул қилди.

Ўйиннинг тўртинчи дақиқасидаёқ Куранбаев меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 33 дақиқада катта саҳнага ҳакама чиқди. У мезбонлар дарвозасига 11 метрлик жарима тўпи белгилади. Отақулов йўллаган зарбани "Орол" посбони қайтарган эди. Бироқ ҳакам дарвозабон ўз жойини тарк этди деб ҳисоблаб, пеналтини қайтадан амалга ошириш лозимлигини кўрсатди. Меҳмонлар футболчиси такрорий зарбада адашмади ва ҳисобни 0:2 кўринишига олиб келди.

Иккинчи таймда мезбонлар ўйинни кучайтиришди. Жамоа тўпурари Наврўз Хаипов ҳисобни қисқартирди. Бироқ орадан 3 дақиқа ўтгач Атаджанов ҳисобни 1:3 кўринишига олиб келди. Шу тариқа, "Ғиждувон" Нукусдан 3 очко билан қайтди.

Учрашувни бошқариб борган бош ҳакам Ф. Нарсафаровга жуда ҳам кўп эътирозлар бўлди. Афсуски Биринчи лигада ҳакамлаарнинг савияси борасида ҳали бери мақтана олмаслигимиз аниққа ўхшайди.

Ўйинга мухлислар сонининг кам келишига 2 та сабаб бор. Биринчиси, учрашув 12-центябрдан 11-центябрга кўчирилгани эди. Кўпчилик томошабинлар ўйин санаси ўзгарганидан бехабар қолиб кетишди.

Иккинчиси учрашув вақтининг олдиндан айтилмаслиги. Яхши биламизки, Олий лигада ўйинлар бошланиш вақти ҳақида ПФЛ расмий сайтида хабар берилади. Агар Биринчи лига ўйинларининг бошланиш вақтлари ҳақида ҳам маълумотлар бериб борилса, стадионга ташриф буюрадиган мухлислар сони бироз бўлса ҳам ошган бўлармиди.

«Орол» (Нукус) – «Ғиждувон» (Ғиждувон) – 1:3. 923 томошабин.
Ҳакамлар:
Ф. Нарсафаров (Қарши) - 8,4, ф. Усманов (Қарши) – 8,0, З. Элибаев (Қарши) – 8,3, Б. Канназаров - 9
Инспектор: Х. Мухтаров (Самарқанд).
Голлар: Н. Хаипов (68) – М. Куранбаев (4), М. Отакулов (33, пенальти), Д. Атаджанов (71).
Огоҳлантиришлар: Р. Мусаев (6), Э. Жамиев (11), М. Канназаров (20), Ш. Бекимбетов (31) – И. Ильин (53), С. Данишев (73).
Четлатиш: Р. Мусаев (иккинчи огоҳлантириш, 68).

Фурқат Юсупов
Манба: KRuz.uz

Киритилди: 21:26, 11.09.2016. Ўқилди: 9352 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик