Англия премьер лигасининг 11-тур учрашувлари ҳам бўлиб ўтди. Унда бир қатор марказий ўйинларни кузатдик. Масалан, “Манчестер Сити” ўз уйида яна очко йўқотди. Моуриньо шогирдлари “Суонси”дан устун келди.
Шунингдек, Юрген Клопп бошчилигидаги “Ливерпуль” “Уотфорд”ни “янчиб ташлади”. “Челси” ҳам “Эвертон” клуби устидан йирик ҳисобда ғалабага эришди. Лондон дербисида эса кучлар тенг келди.
“Манчестер Сити” очко йўқотди
“Манчестер Сити” жамоаси ўз уйида “Мидлсбро” жамоасига қарши майдонга тушди ва қаттиқ қаршиликка дуч келди. Агуронинг биринчи таймда урган голи “шаҳарликлар”ни ғалаба сари олиб бормади. Сўнгги дақиқаларда “Мидлсбро” очко тортиб олди.
5 ноябрь. Манчестер. "Иттиход" стадиони. 54294 томошабин.
Бош ҳакам: Кевин Френд (Лестершир).
“Манчестер Сити” – “Мидлсбро” - 1:1
Голлар: Агуэро, 43 (1:0). де Роон, 90+2 (1:1).
“Челси”дан йирик ғалаба
Лондоннинг “Челси” жамоаси ўз уйида “Эвертон”ни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди. “Аристократлар” рақиб дарвозасини 5 бора ишғол қилишди. Шу куннинг энг яхши футболчиси Эден Азар бўлди.
5 ноябрь. Лондон. "Стэмфорд Бриж" стадиони. 41429 томошабин.
Бош ҳакам: Роберт Мэдли (Йоркшир).
“Челси” – “Эвертон” - 5:0
Голлар: Азар, 19 (1:0). Маркос Алонсо, 20 (2:0). Диего Коста, 42 (3:0). Азар, 56 (4:0). Педро, 65 (5:0).
Лондон дербисида дуранг
“Арсенал” жамоаси ўз уйида “Тоттенхэм”ни қабул қилди ва ўйинда жанговар дуранг қайд этилди. Айтиш керакки, жароҳатидан қутулиб қайтган Ҳарри Кейн ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
6 ноябрь. Лондон. "Эмирейтс" стадиони. 60039 томошабин.
Бош ҳакам: Марк Клаттенбург (Ньюкасл-апон-Тайн).
“Арсенал” – “Тоттенхэм” - 1:1
Голлар: Виммер, 42 – ўз дарвозасига (1:0). Кейн, 51 - пенальтидан (1:1).
“Ливерпуль” — биринчи ўринда!
“Ливерпуль” жамоаси ўз уйида “Уотфорд” клубини қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Шу куни мерсисайдликларни тўхтатиб бўлмади. Улар рақиб дарвозасига 6та гол киритишди, “Уотфорд” эса битта гол билан жавоб қайтарди.
6 ноябрь. Ливерпуль. "Энфилд" стадиони. 53163 томошабин.
Бош ҳакам: Майкл Оливер (Нортумберленд).
“Ливерпуль” – “Уотфорд” - 6:1
Голлар: Мане, 27 (1:0). Коутиньо, 30 (2:0). Жан, 43 (3:0). Фирмино, 57 (4:0). Мане, 60 (5:0). Янмат, 75 (5:1). Вейналдум, 90+1 (6:1).
“МЮ” ғалаба қозонди
“Манчестер Юнайтед” жамоаси сафарда “Суонси” меҳмони бўлди ва ишончли тарзда ғалабага эришди. Погба ҳисобни очган бўлса, Иброҳимович дубль қайд этиб, АПЛнинг 25000 ва 25001-голларини киритди.
6 ноябрь. Суонси. "Либерти" стадиони. 20938 томошабин.
Бош ҳакам: Нил Сварбрик (Ланкашир).
“Суонси” – “Манчестер Юнайтед” - 1:3
Голлар: Погба, 15 (0:1). Иброҳимович, 21 (0:2). Иброҳимович, 33 (0:3). ван дер Хоорн, 69 (1:3).
“Лестер” яна ютқазди
“Лестер” ўз уйида “Вест Бромвич”ни қабул қилди ва мағлубиятга учради. Айтиш мумкинки, амалдаги чемпионлар ҳозирча мавсумни яхши ўтказа олишмаяпти. Бу кетишда еврокубоклар учун курашдан ҳам қуруқ қолишади.
6 ноябрь. Лестер. "Кинг Пауэр" стадиони. 31879 томошабин.
Бош ҳакам: Крейг Поусон (Лондон).
“Лестер” – “Вест Бромвич” - 1:2
Голлар: Моррисон, 52 (0:1). Слимани, 55 (1:1). Филлипс, 72 (1:2).
Қолган-қутганлар
5 ноябрь. Бернли. "Терф Мур" стадиони. 19196 томошабин.
Бош ҳакам: Майк Дин (Хесволл).
“Бернли” – “Кристал Пэлас” - 3:2
Голлар: Воукс, 2 (1:0). Гудмундссон, 14 (2:0). Уикхэм, 60 (2:1). Бентеке, 81 - пенальтидан (2:2). Барнс, 90 (3:2).
5 ноябрь. Борнмут. "Виталити Стэдиум" стадиони. 11084 томошабин.
Бош ҳакам: Энтони Тейлор (Манчестер).
“Борнмут” – “Сандерленд” - 1:2
Голлар: Гослинг, 11 (1:0). Аничебе, 33 (1:1). Дефо, 74 - пенальтидан (1:2).
5 ноябрь. Лондон. "Болейн Граунд" стадиони. 56970 томошабин.
Бош ҳакам: Андре Марринер (Бирмингем).
“Вест Хэм” – “Сток Сити” - 1:1
Голлар: Антонио, 65 (1:0). Кркич, 75 (1:1).
6 ноябрь. Кингстон-апон-Халл. "Кей Си" стадиони. 17768 томошабин.
Бош ҳакам: Грэм Скотт (Оксфордшир).
“Халл Сити” – “Саутгемптон” - 2:1
Голлар: Остин, 6 - пенальтидан (0:1). Снодграсс, 61 (1:1). Доусон, 63 (2:1).
Тур жазолари
11-турда ҳакамлар томонидан футболчиларга 36та сариқ ва 1та қизил карточка кўрсатилди.
11-тур: “энг, энг, энг...”
Энг кўп гол урган футболчилар
Златан Иброҳимович – 2та (“Манчестер Юнайтед”)
Эден Азар – 2та (“Челси”)
Садио Мане – 2та (“Ливерпуль”)
Энг тезкор гол
Сэм Воукс – 2-дақиқа (“Бернли” – “Кристал Пэлас”)
Энг кўп сариқ карточка кўрсатган ҳакам
Энтони Тейлор – 6(1)та (“Борнмут” – “Сандерленд”)
Энг кам сариқ карточка кўрсатган ҳакамлар
Крейг Поусон – 2та (“Лестер” – “Вест Бромвич”)
Нил Сварбрик – 2та (“Суонси” – “Манчестер Юнайтед”)
Энг кўп томошабин
“Эмирейтс” стадиони — 60039 томошабин
Энг кам томошабин
“Виталити Стэдиум” стадиони — 11084 томошабин
Голурарлар
9та
Диего Коста (“Челси”)
8та
Серхио Агуэро (“Манчестер Сити”, 3)
7та
Ромелу Лукаку (“Эвертон”)
Эден Азар (“Челси”, 1)
6та
Майкл Антонио (“Вест Хэм”)
Жермейн Дефо (“Сандерленд”, 3)
Садио Мане (“Ливерпуль”)
Алексис Санчес (“Арсенал”)
Златан Иброҳимович (“Манчестер Юнайтед”, 1)
Автоголурарлар
Майкл Доусон (“Халл Сити”), Алфи Моусон (“Суонси”), Кевин Виммер (“Тоттенхэм”), Александар Коларов (“Манчестер Сити”), Мартен Стекеленбург (“Эвертон”), Бенжамин Ми (“Бернли”), Петр Чех (“Арсенал”), Патрик Макнейр (“Сандерленд”).
alt
11-турнинг энг яхши футболчиси (Telegraf версияси)
11-турнинг энг яхши футболчиси “Ливерпуль” футболчиси Садио Мане бўлди. Жуда муҳим учрашувда бу футболчи чиройли ва фойдали ўйин намойиш этди. Унинг дубли жамоанинг биринчи ўринга кўтарилишида муҳим ҳисса бўлиб хизмат қилди.
12-тур ўйинлари
19 ноябрь, шанба
“Манчестер Юнайтед” – “Арсенал”, соат 17:30
“Кристал Пэлас” – “Манчестер Сити”, соат 20:00
“Сандерленд” – “Халл Сити”, соат 20:00
“Саутгемптон” – “Ливерпуль”, соат 20:00
“Сток Сити” – “Борнмут”, соат 20:00
“Уотфорд” – “Лестер”, соат 20:00
“Эвертон” – “Суонси”, соат 20:00
“Тоттенхэм” – “Вест Хэм”, соат 22:30
20 ноябрь, якшанба
“Мидлсбро” – “Челси”, соат 21:00
22 ноябрь, сешанба
“Вест Бромвич” – “Бернли”, соат 01:00
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).