Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекча парадокс: «Андижон» «Обод»га мухлислик қилади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Жудаям қизиқ ҳолат ҳақида айтиб бермоқчиман. Чемпионат давомида олий лигада қолиш учун курашган “Андижон” сўнгги турларда, мана шу йил мобайнида уларга асосий рақиб бўлган “Обод” ва “Қўқон-1912” жамоасига мухлислик қилишга мажбур. Қизиғ-а? Шунақаси ҳам бўладими? Ҳа. Тушунтираман бир бошдан.

Хуллас.
Кеча “Навбаҳор” сафарда “Бунёдкор” билан дуранг ўйнаб очколари сонини 23 тага етказиб олди. Ушбу ўйин натижаси ҳаммадан ҳам кўра кўпроқ, “Андижон” мухлисларини хафа қилгани аниқ. Андижонликлар 20 очко билан турнир жадвалининиг охирги поғонасини банд этиб турибди ва сўнгги турда айнан “Навбаҳор”ни қабул қилади. Агар “Навбаҳор” кеча Тошкентда ютқазганда, “Андижон” “Навбаҳорни” енгиб қувиб ўтарди ва сўнги поғонани тарк этиб, олий лигада қолиш имкониятини сақлаб қолган бўларди.

Аммо “Навбаҳор" қимматли очкони қўлга киритди ва энди “Андижон” наманганликларга фақат очколар бўйича етиб олиши мумкин холос. Буниси тушунарли.

Иккинчи савол. Агар очколар сони тенг бўлиб қолса, қайси жамоа юқори ўриннни эгаллайди? Мусобақа регламентига кўра, у ҳолда, очколари тенг бўлиб қолган жамоаларнинг аввало ўзаро ўйинлар натижасига қаралади. Биринчи даврада “Навбаҳор” ўз майдонида “Андижон” устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Демак, “Андижон” сўнги турда рақибини йирикроқ ҳисобда енгиши керак бўлади. Бу ҳам тушунарли. “Навбаҳор” кеча дуранг ўйнагач, андижонлик мухлислар энди жамоаларига йирик ҳисоб керак бўлишини айта бошладилар. Гўёки, бу ҳам тушунарли.

Аммо қизиғи, энди бошланади. “Андижон” ҳаттоки юзта гол уриб ҳам сўнгги ўриннни тарк эта олмай қолиши мумкин.

Гап шундаки, мусобақа якунида фақат “Андижон” ва “Навбаҳор” эмас, яна бир нечта жамоа 23 очко билан қолиши ва ўзаро ўйинлар айнан ўша жамоалар орасида аниқланиши мумкин. Мана шу ҳолатларни кўриб чиқамиз.

Ҳозирга келиб, уч жамоа – “Обод”, “Навбаҳор” ва “Қўқон-1912” клубларида 23 тадан очко бор. “Обод” ва “Навбаҳор”да фақат битта ўйин, Қўқон-1912ликларда 2 ўйин қолган. Агар “Обод” ва “Қўқон-1912” қолган ўйинларда очко олишолмаса, биратўла 4 жамоа 23 очко билан қолиб кетиши эҳтимоли мавжуд. Хўш, нима ўзгарди?

Келинг, аввало, мана шу тўрт жамоанинг ўзаро ўйинларини эслатиб ўтаман:
Қўқон-1912 – Обод - 1:0
Қўқон-1912 – Андижон - 1:0
Навбаҳор – Обод - 2:1
Навбаҳор – Қўқон-1912 - 5:1
Андижон – Обод 0:1
Навбаҳор – Андижон - 2:0
Обод – Қўқон-1912 - 2:1
Андижон – Қўқон-1912 - 0:2
Обод – Навбаҳор - 3:0
Қўқон-1912 – Навбаҳор - 1:1
Обод – Андижон 0:0
Андижон – Навбаҳор ?:?

Мана шу ўйинлар натижасида юзага келган жадвал:

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1.

Навбаҳор

5

3

1

1

10-6

10

 2.

Обод

6

3

1

2

7-4

10

 3.

Қўқон-1912

6

3

1

2

7-8

10

 4.

Андижон

5

0

1

4

0-6

1

Агар, “Андижон” “Навбаҳор” устидан ғалаба қозонгудек бўлса ва юқорида айтганимдек, “Қўқон-1912” ва “Обод”нинг очкоси шундай қоладиган бўлса, юқоридаги жадвал амал қилади. “Андижон” асосий рақиблар билан ўзаро ўйинларда ғалаба қозониш тугул, ҳатто бирорта гол ҳам урмаган экан. Шунча очкони кимдан олди, ҳайронман. Демак, бу ҳолатда “Андижон”ни ҳатто 10:0 ҳисобидаги ғалаба ҳам олий лигада олиб қолмайди.

Балки, бу вариант кўзингизда эҳтимоли жуда кам ҳолат сифатида кўриниши мумкин. Аммо аслида ундай эмас. Хўп, 4 жамоанинг бир хил очкога эга бўлиши ҳақида ўйламай турайлик. Биз ҳозир “Андижон” масаласини ҳал қиляпмиз-ку, тўғрими? Яъни, масалан, “Қўқон-1912” бугун Ғузорда очко олиши ёки сўнгги турда “Олмалиқ”ни бемалол ютиши мумкин. “Қўқон-1912” бу икки ўйинда бирорта ҳам очко олмаслигини тахмин қилиш қийин.

Аммо “Обод”-чи? 23 очко тўплаган “Обод”нинг битта ўйини қолди, у ҳам бўлса, “Пахтакор” майдонида. Бу ўйинда Ирисметов жамоасининг очко ололмаслиги ҳақиқатга яқинроқ. У ҳолда қаранг, 3 жамоада бир хил – 23 бўлиб қолади.

Юқоридаги жадвалдан “Қўқон-1912”ни чиқариб ташладим. Мана:

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

 1.

Обод

4

2

1

1

5-2

7

 2.

Навбаҳор

3

2

0

1

4-4

6

 3.

Андижон

3

0

1

2

0-3

1

Бу ҳолатда ҳам “Андижон” “Навбаҳор”га қанча гол урса ҳам, бу жадвалда рақибларига ета олмайди ва 16-ўринда қолади.

Сўнгги турда “Пахтакор” – “Обод” ўйини Андижондаги дерби билан бир вақтда бошланишини эътиборга олсак, айтиш мумкинки, “Андижон” “Навбаҳор”га қарши майдонга тушаётганда, ўзини аниқ қониқтирадиган конкрет ҳисобга эга бўлмайди. Ҳатто ўша керакли дейилаётган учта голни урган тақдирда ҳам, “Пахтакор” – “Обод” натижасига эътибор қаратишга мажбур.

Энди биринчи абзацдаги фикримни тушунган бўлсангиз керак. “Андижон” олий лигада қолиш учун реал имкониятга эга бўлиши учун фақат "Навбаҳор” билан якка қолиши керак. Ана ўшанда у “Навбаҳор” дарвозасига 3 гол уриб, ўзаро ўйинлар (3:2) натижасига кўра наманганликларни қувиб ўтишлари мумкин. Бунинг учун эса, “Обод” ва “Қўқон-1912” яна очко олиб, 23 лик чегарани босиб ўтишлари шарт. Демак, “Андижон” олий лигада қолиш имкониятини истаса, “Қўқон-1912” ва “Обод”нинг очко олишлари учун мухлислик қилишга мажбур. Қизиғ-а?

Баҳонада 15-ўрин масаласига ҳам бироз ойдинлик киритиб ўтиб кетай. Маълумки, 15-ўринни қўлга киритган жамоа плей-оффда “Норин”га қарши ўйнайди. Яъни, жамоа ўзини тўлиқ хавфсиз ҳис қилиши учун 14-ўринни эгаллаши керак.

Хўш, кимда қандай имконият?

"ҚЎҚОН-1912": Қўқонликлар рақибларига нисбатан бир ўйин кам ўтказишган. Бошқа натижалардан қатъи назар 14-ўринни нақд қилиш учун "Қўқон-1912" камида 4 очко олиши керак. Яна бир нарсани айтиш мумкинки, ҳар қандай ҳолатда ҳам энди жамоа 16-ўринга тушиб кетмайди.

Жамоа очколарини сонини 26 тага етказиб ҳам, 15-ўринга тушиб қолиши мумкинми? Ҳа. Агар сўнгги турда “Обод” ҳам, “Навбаҳор” ҳам ғалаба қозонса, уч жамоада 26 очко бўлиб қолади. Бу уч жамоанинг ўзаро ўйинларидан тузилган жадвал қуйидагича:

 

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1.

Навбаҳор

4

2

1

1

8-6

7

 2.

Обод

4

2

0

2

6-4

6

 3.

Қўқон-1912

4

1

1

2

4-8

4

 Демак, агар уч жамоа 26 очкодан (ёки 24 очкодан) тўплайдиган бўлса, “Қўқон-1912” ўзаро ўйинлардаги энг ёмон кўрсаткич туфайли 15-ўринга тушиб қолади.

"ОБОД": Тошкентликларнинг ҳам 16-ўринга тушиб кетмасликлари аниқ. Ўтиш баҳсидан қутулиш учун “Обод сўнгги турда “Пахтакор”дан очко олиши ёки “Навбаҳор” “Андижон”га ютқазиши керак бўлади. Иккала воқеа ҳам содир бўлмаса, “Обод” 15-ўринга тушиб қолади.

"НАВБАҲОР": Кечаги дуранг “Навбаҳор”га жуда яхши устунлик олиб келди. Наманганликлар сўнгги турда ютқазсалар ҳам, камида 15-ўринда қолиш имкониятлари юқорилигига амин бўлдик.

“Обод” тарафдан қарайдиган бўлсак, жамоа чемпионат якунида “Навбаҳор” билан биргаликда тенг очкога эга бўлса, наманганликлардан юқорида бўлади. Тошкентликлар “Қўқон-1912” билан шундай тенгликка дуч келса, ўзаро ўйинда қўқонликлар устунликка эга бўлишади. “Навбаҳор” ва “Қўқон-1912”нинг ўзаро ўйинларида эса Наманган шаҳри клуби устун бўлган. Бу томонлама мана шундай чалкашлик бор.

Бугун бўлиб ўтадиган “Шўртан” – “Қўқон-1912” ўйини 15-ўрин учун имкониятларга янада ойдинлик киритади.

Кузатамиз.

Қаҳрамон Асланов

Манба: maydon.uz
Киритилди: 08:11, 18.11.2016. Ўқилди: 8880 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик