Бугун 25 август, 2025 йил, душанба.

      • 24.08.2025 00:30
      • Леванте
      • 2:3
      • Барселона
      • 24.08.2025 20:00
      • Осасуна
      • 1:0
      • Валенсия
      • 24.08.2025 22:30
      • Вильярреал
      • 5:0
      • Жирона
      • 24.08.2025 22:30
      • Реал Сосьедад
      • 2:2
      • Эспаньол
      • 25.08.2025 00:30
      • Реал Овьедо
      • 0:3
      • Реал Мадрид
      • 25.08.2025 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 26.08.2025 00:30
      • Севилья
      • -:-
      • Хетафе
      • 24.08.2025 18:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:1
      • Ноттингем Форест
      • 24.08.2025 18:00
      • Эвертон
      • 2:0
      • Брайтон
      • 24.08.2025 20:30
      • Фулхэм
      • 1:1
      • Ман. Юнайтед
      • 26.08.2025 00:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 43
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо
20-тур Нефтчи 3-0 Машъал
20-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
20-тур Андижон 2-6 Пахтакор
20-тур Қизилқум 1-1 Бунёдкор
20-тур Сурхон 1-2 Насаф
20-тур ОКМК 3-1 Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2367 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 25.08.2025

      06:30 Д/ф "Джеррард. Прирождённый лидер".
      07:35 "Третий тайм". Александр Корякин.
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Галатасарай".
      14:00 Новости футбола.
      14:05 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      16:00 Новости футбола.
      16:05 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
      18:05 Новости футбола.
      18:10 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Галатасарай".
      20:10 Новости футбола.
      20:15 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      22:15 Новости футбола.
      22:20 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
      00:20 Новости футбола.
      00:25 LIVE Чемпионат Испании. "Севилья" - "Хетафе". Прямая трансляция.
      02:30 "Третий тайм". Валентин Пальцев.
      02:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 25.08.2025

      05:20 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 2.
      06:25 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 2.
      06:55 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 2.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      09:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:00 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Финал.
      11:10 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Трамплин 1 м.
      12:30 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
      14:35 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье.
      15:15 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье.
      17:40 "Культовые".
      18:10 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 1.
      18:50 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Показательный заезд.
      19:25 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      21:05 "Тайны звёзд спорта".
      21:35 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Финал.
      22:45 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Трамплин 1 м.
      00:05 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
      02:05 "Культовые".
      02:35 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 1.
      03:10 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Показательный заезд.
      03:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье.
      04:10 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Многоборье.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 25.08.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Регби. Pari Чемпионат России. "Стрела-Ак Барс" (Казань) - "Локомотив-Пенза".
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Аида Шанаева.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Синхронное плавание".
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Сюйхуэе, Китай. Джонни Уокер против Чжан Минъяна.
      18:55 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      20:00 LIVE Громко. Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футбол. Лига Пари. "Ротор" (Волгоград) - "Торпедо" (Москва). Прямая трансляция.
      23:35 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Интер" - "Торино". Прямая трансляция.
      01:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 "Культовые".
      04:00 Регби. Pari Чемпионат России. "Енисей-СТМ" (Красноярск) - "Слава" (Москва).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 25.08.2025

      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 2. Альба - Лимоне-Пьемонте.
      11:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 5.
      11:30 Теннис. US Open. Раунд 1.
      13:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 10 в Валкенсварде, Нидерланды.
      14:30 Теннис. US Open. Раунд 1.
      16:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 2. Альба - Лимоне-Пьемонте.
      17:00 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 3. Сан-Маурицио-Канавезе - Черес. Прямая трансляция.
      20:45 LIVE Теннис. US Open. Раунд 1. Прямая трансляция.
      02:00 LIVE Теннис. US Open. Раунд 1. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Болалар спорти: Ўзбекистон эътибор ва рағбат бобида ўрнак

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бошқа
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, айниқса, ёш авлодни соғлом ва баркамол инсонлар этиб тарбиялаш ҳақида сўз борганида шубҳасиз, энг аввало, мамлакатимизда болалар спортини ривожлантиришга қаратилган юксак эътибор ва бу борада қўлга киритилаётган натижалар кўз олдимизга келади. 
Хусусан, 2002 йилда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан бу соҳага миллиардлаб маблағ сарфланаётгани, энг чекка қишлоқларда ҳам замонавий спорт мажмуалари ишга туширилиб, миллионлаб фарзандларимиз турли мусобақа ва турнирларда Она-Ватанимиз байроғини баланд кўтараётгани бунга мисол бўлиши мумкин. 

Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастури талаблари асосида жорий этилган уч босқичли спорт ўйинлари тизими – «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва Универсиада мусобақалари эса ёш авлодни соғлом турмуш тарзи тамойиллари асосида тарбиялаш, болаларнинг спортга қизиқишларини, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғусини оширишда беқиёс аҳамият касб этмоқда.  Ушбу мақолада Ўзбекистон ва дунёнинг айрим давлатларида болалар ва ўсмирлар спортига қай даражада эътибор қаратилаётганини қиёслаш орқали мавжуд вазиятни баҳолашга ҳаракат қилдик.

Тарихга назар

Илк бора мактаб таълими тизимига спорт­ни олиб кириш Англияда кузатилган бўлиб, Регби шаҳридаги коллеж директори, педагог Томас Арнольд (1755-1842) асосий фанлардан ташқари дарс соатларига сузиш, гимнастика, сакраш каби жисмоний машғулотларни қўшади. Қолаверса, у таълим тизимида илк бора спорт машғулотларига профессионал спортчилар ва мураббийларни жалб этади. Ушбу коллеж кейинчалик футбол ва крикетга доир спорт машғулотларини кенг йўлга қўйиш мақсадида каттагина ер сотиб олгани ҳақида ҳам маълумотлар бор. 

Дунёнинг бир қатор давлатларида болалар спортига бўлган муносабатни таҳлил қилар эканмиз, биронта мамлакатда ҳам Ўзбекистондагидек болалар спортига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмаганини, спорт турлари ва иштирокчиларнинг барча ёш тоифалари бирдек қамраб олинмаганини қайд этиш жоиз.
Масалан, Германияда ҳар йили мактаб болалари учун “Ёшлар Олимпиадага тайёрланади” мусобақаси ташкил қилиниб, унда ўқувчилар спорт­нинг 10 тури бўйича ўзаро белллашишар экан. 

Австрияда эса ҳар йили мактаб ўқувчилари учун “Ёзги спорт ҳафталиги” ташкил этилади. Лекин ушбу давлатда мактаб баскетболини ривожлантиришга қаратилган алоҳида тизим яратилган бўлиб, ҳар йили спортнинг ушбу тури бўйича “Олтин жом” Кубоги  ташкил этилади.
Францияда ҳам мактаб ёшидаги болаларнинг оммавий эстафетаси уюштирилади. Россияда эса 1991 йилдан бошлаб ўқувчилар учун қишлоқ ёшлари ўйинлари ва спартакиадалар ташкил қилинмоқда.

Янги Зеландияда болалар спортини ривожлантиришга қаратилган – “Киви-Спорт” дастури ишлаб чиқилганини айтиш жоиз. Унда болаларнинг спорт машғулотлари орқали нафақат жисмоний, балки руҳий-ижтимоий ривожланишига ҳам эътибор қаратилмоқда.

Австралияда болалар спортини ривожлантириш бўйича “Австралия спорти” тарғибот дастури амалиётга жорий қилинган бўлиб, унга кўра, 5-6 ёшли болалар учун ўзида мамлакат спорт тарихига оид маълумотларни жамлаган 37 та плакатдан иборат тўпламлар чиқарилади. Катта ёшдаги болалар учун уларнинг ёшига қараб 6 турдаги спорт ўйинлари бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.

Канада Олимпия Ассоциацияси эса болаларни 40 турдаги анъанавий, шу жумладан, олимпиада спорт турларига мослаштириш учун махсус Дастур ишлаб чиққан.

Швейцария футбол мураббийлари Уюшмасида асосий эътибор футболга қаратилганини кўриш мумкин. Масалан, бу мамлакатда 6 ёшдан бошлаб болалар учун футболнинг техник элементларини ўқитиш методикаси ишлаб чиқилган. Мазкур услуб ёрдамида тўп билан ишлаш, тўғри югуриш, дарвозага зарба йўллаш, тўпни қабул қилиш ва узатиш, бош билан зарба бериш каби дастлабки кўникмаларни ўзлаштиришга эътибор қаратилади.

Халқаро тажриба

Болалар спортини ривожлантириш жараёнларини дунё миқёсида таҳлил этсак, илк бор 1968 йилдан бошлаб ўқувчилар учун халқаро спорт ўйинлари ташкил қилинганини кўриш мумкин. 1991 йилдан эса Европада ёш спортчилар учун Олимпия ўйинлари ўтказила бошланган. 

Халқаро Ёшлар Олимпиадасига илк бор Москвада – 1998 йилда асос солинган бўлиб, ўшанда дунёнинг 130 дан ортиқ давлатларидан 2418 нафар ёш йигит-қиз спортнинг 15 тури бўйича ўзаро беллашган. Таъкидлаш жоизки, мазкур олимпиада иштирокчиларининг ўртача ёши 15,5 ни ташкил этган.

Германияда 1972 йилда ўтказилган Ёзги Олимпиада ўйинлари давомида илк бор болалар ўртасида “Спорт – менинг мамлакатимда” мавзусида расмлар танлови ташкил қилинган. 

Ўша танловга дунёнинг 67 та давлатидан 18 мингдан ортиқ ижодий ишлар келиб тушган. Улар орасидан сараланган 700 та расм ва ижодий ишлар асосида махсус кўргазма ҳам ташкил этилган. 

Ушбу тадбир 1988 йилда ҳам уюштирилиб, мамлакат бўйлаб “Олимпия ўйинлари – менинг нигоҳимда” расмлар танлови ташкил қилинади. Ўша танловда 14 мингдан ортиқ 6-12 ёшли болалар қатнашган эди.

Спорт – тарбия воситаси ҳамдир

Болалар онгида Олимпия ғоялари ва анъаналарини тўғри шакллантириш, мақсад фақат ғалаба эмас, балки бу ғоялар замирида юрт шаъни, ор-номус тушунчалари мужассамлашганини уқтириш, рақибни ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳурмат қилиш, ҳалол ўйнаш, ғирромликдан қочиш каби хусусиятларни шакллантириш асосий вазифа ҳисобланади. Бошқача айтганда, жисмоний машғулотлар билан узвий ҳолатда тарбиявий ишлар ҳам олиб борилади.

Масалан, Германия, Канада ва Швейцарияда болалар ва ўсмирлар ўртасида “Ҳалол ўйин” тамойилини тушунтириш ва мазкур тушунчага нисбатан ҳурматни шакллантиришга қаратилган алоҳида таълим дастурлари ишлаб чиқилган.

Бу масалада ҳам миллий тажрибамиз ҳар жиҳатдан устун эканини ва бугунга келиб ундан кўплаб давлатлар ўрнак олаётганини кўриш мумкин. Биргина спортнинг кураш турини олайлик: мазкур спорт тури ор-номус, ҳалоллик, ватанпарварлик, олийжаноблик, бағрикенглик фазилатларини ўзида мужассам этгани билан ҳам кўплаб хорижлик мутахассислар эътиборини тортаяпти. Ўзбекона самимийлик, ор-номус ҳисси сингдирилган ушбу спорт тури ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, мазкур йилда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган Олимпия  ва Паралимпия ўйинларида ўзбек спортчилари ўзларининг нималарга қодир эканликларини яққол намоён қилдилар. Спортчиларимиз, нафақат жисмонан, қолаверса, маънан, руҳан етук инсонлар эканини бутун дунёга кўз-кўз қилдилар.

Ўзбекистонда кейинги йилларда ўтказилган “Умид ниҳоллари” спорт ўйинларида 12 та, “Баркамол авлод” спорт ўйинларида 16 та, Универсиада спорт мусобақаларида эса 15 та спорт тури бўйича беллашувлар ташкил этилганини қайд этиш жоиз.  Бу жараёнда Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг алоҳида ўрни борлигини таъкидлаш жоиз. Чунки мазкур жамғарма шарофати билан ёш спортчиларимиз учун энг замонавий спорт мажмуалари бунёд этилмоқда.

Жамғарма ташкил топган кундан бугунга қадар 2474 та замонавий иншоот, шундан 2173 та спорт мажмуаси бунёд этилиб, ёшлар ихтиёрига топширилгани ҳам бунга мисол бўлиши мумкин. Мазкур спорт мажмуаларида қанчадан-қанча чемпионлар етишиб чиқдию, яна қанчаси улкан муваффақиятлар сари олға интилмоқда.
  Лобар ТАНГРИЕВА,
“Болалар сопрти” газетаси мухбири
Манба: telegraf.uz
Киритилди: 11:57, 23.11.2016. Ўқилди: 10083 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 11
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.