Бугун 7 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Валерий Непомняший: "Одил Аҳмедов Европага эмас, Хитойга йўл олганидан афсусдаман"

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Таниқли мутахассис, ўз вақтида "Пахтакор" жамоаси ва Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган Валерий Непомняший Одил Аҳмедов ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мен Аҳмедовда ҳозиргисидан ҳам яхшироқ футболчини кўргандим. Одилни жиддий савиядаги ўйинчи деб ҳисоблар эдим. Унинг Европага эмас, Хитойга йўл олганидан афсусдаман. Аммо бу бир тарафдан унинг ўзи учун ёмон эмас.

Аҳмедов 18 ёшида ўзини 30 ёшли футболчидай тутуар эди. Ҳаммасини билар, ҳамма нарсани қила олар, жуда билимли эди. Ҳаётда ўта камтар, хотиржам ва уятчан бола, аммо майдонда - бутунлай ўзгача. Одилга қўлидан келган ишларни бажаришга қўйиб бериш керак эди, ўшанда унинг салоҳияти кўринади. Бу ерда менинг хизматим йўқ.

Эслайман, ўша вақтда иккита ёш йигит пайдо бўлган эди - Аҳмедов ва Виталий Денисов. Улар Ўзбекистон терма жамоасида кўп нарсани ҳал қилар эдилар. Биласизми, мураббий баъзи футболчиларга эътибор бериши шарт бўлмайди. Одилни қўллаб-қувватлаш керак эди. У бетгачопар ва сурбет эмас. Аммо чўққиларни забт этиш учун кескинроқ бўлиш керак.

Аҳмедов бундан кўпроғига лойиқ. Аммо Одил фаолиятининг Россиядаги қисмини муносиб ўтказди. У олий даражадаги профессионал ва жамоавий ўйинчи. У таянч яримҳимоячиси бўлишига қарамай, "Краснодар" уни қанотда ўйнатди. У "Анжи"нинг юлдуз таркибида ўйнади. "Краснодар"да ҳам охирги ролларда бўлмади", - дейди Непомняший.

Манба: sports.ru
Киритилди: 06:16, 31.12.2016. Ўқилди: 10302 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик