Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф
15-тур Нефтчи 2-0 Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Барселона» Ла Лигани «Реал»нинг ихтиёрига қандай топширди?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Лионел Месси яна қутқарувчи ролида. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби Ла Лиганинг 17-туридан ўрин олган «Вилярреал»га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида жарима зарбасидан киритган феноменал голи билан «Барселона»ни мағлубиятдан қутқариб қолди. Бироқ Ла Лига чемпионлиги масаласи энди кўпроқ «Реал»нинг ихтиёрида.

«Барса» ушбу ўйин олдидан пешқадам «Реал»дан олти очко ортда бораётган ва Вилярреалдаги ғалаба орқали бу фарқни уч очкогача қисқартириши (мадридликларнинг Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидаги иштироки сабаб битта кам ўйин ўтказганини унутмаган ҳолда) мумкин эди.

Бироқ жамоа бунинг учун етарли ўйин намойиш эта олмади. Жароҳати туфайли ушбу тўқнашувда иштирок этолмаган ва «Манчестер Сити»га ўтиши ҳақидаги хабарлар матбуот саҳифаларида тарқалаётган хорватиялик ярим ҳимоячи Иван Ракитичнинг ўрнини португалиялик Андре Гомеш муносиб тўлдира олмади.

«Барса»нинг сўнгги ёздаги барча трансферлари цингари Гомеш ҳам жамоа қийин аҳволда қолганда ёрдам бериш учун олиб келинган эди. Бироқ у ҳам, бироқ яхшироқ кўринаётган Самюэл Умтити, Лукас Дин ва Денис Суарес ҳам каталонияликларни етарлича кучайтира олмади.

«Вилярреал» билан ўйинда италиялик ҳужумчи Никола Сансоне ҳисобни очгач, «кўк-анорранглилар» ҳужум чизиғида Неймар нималардир қилишга уринди, бироқ 11 ўйиндан буён гол уролмаётган бразилиялик ҳужумчи ҳозирда ўзининг энг яхши формасида эмас. Луис Суарес эса яна «йўқолиб қолди» ва ҳамма масъулият Мессининг елкасига тушди.

Месси ўтган мавсумларда кўплаб вазиятларда ўзининг истеъдоди эвазига қатор муаммоларни ҳал қилиб келаётганди. Бироқ ҳозирда каталонияликлар Луис Энрике қўл остидаги ўзининг энг ёмон даврини бошидан кечиряпти ва фақатгина аргентиналик ҳужумчинин истеъдодига таяниб Ла Лигани ютиб бўлмайди.

Ўз навбатида «Вилярреал» ҳам жуда ажойиб ўйин кўрсатди. Ла Лиганинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири бўлиб турган Бруно Сориано тўпни қўли билан ўйнагани учун пеналти билан жазоланишдан қутулганидан ташқари бутун ўйин давомида «Барса»га тинчлик бермагани билан ҳам йодда қолди. Уни Мани Тригерос ва Жонатан дос Сантос доим қўллаб-қувватлаб турди.

«Вилярреал» ҳозирда шубҳасиз Ла Лиганинг энг кучли жамоаларидан биридир. Ёзда янги мураббий анча кеч тайинланганига қарамай, Фран Эскриба қўли остидаги «сариқ сувости кемаси» турнир жадвалида бешинчи поғонада бормоқда – улар тўртинчи ўриндаги «Атлетико»дан атиги 1 очко, «Барселона»дан эса 5 очкога ортда бормоқда.

«Барселона» эса битта кам ўйин ўтказган пешқадам «Реал»дан беш очкога, иккинчи ўриндаги «Севиля»дан эса бир очкога ортда қолмоқда. Сўнгги икки мавсумнинг иккаласида ҳам, сўнгги саккиз мавсумнинг олтитасида қўлга киритилган Ла Лига чемпионлиги ушбу мавсумда анча йироқлашиб кетди.

«Ла Лига чемпионлиги бизга боғлиқ эмас. Бу кучлироқ жамоа – «Реал»га боғлиқ», дея тан олди Луис Энрике ўйиндан кейин. Албатта, ҳали чемпионлик масаласи ҳал бўлишига анча бор. Бироқ 39 ўйиндан буён мағлубият нималигини билмаётган «Реал» захирадаги ўйинни ҳам ҳисобласа 8 очкога олдинда бормоқда. Бу эса жамоангизда ҳатто Мессидек футболчи бўлса ҳам жуда кўп меҳнат қилиш лозимлигини англатади.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 11:53, 10.01.2017. Ўқилди: 15331 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.