Бугун 25 май, 2026 йил, душанба.

      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • 0:2
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • 1:4
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • 1:0
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • 1:2
      • Кальяри
      • 25.05.2026 00:45
      • Торино
      • 2:2
      • Ювентус
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • 0:3
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:2
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 2:0
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:0
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • 3:0
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қишки трансферда ўзини оқлаган футболчилар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Расман тасдиқланган
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Кучли бешлик чемпионатларида қишки трансфер мавсуми ҳам очилди. Одатда жамоалар январ ойида футболчи сотиб олишни унчалик хоҳлашмайди. Бор эътиборини ёзги трансфер пайтида кучли футболчиларни харид қилишга қаратади. Бироқ, январ ойида жамоага қўшилиб кейинчалик ўз трансферини оқлаган футболчилар ҳам етарли.

FourFourTwo футбол нашри бундай футболчилардан баъзиларини эслаб ўтди.

Кристоф Дюгари (“Бордо”дан “Бирмингем”га, 2003 йил ижара асосида)
“Жуда бахтлиман. Робер Пирес, Патрик Виэйра, Лоран Блан ва Фабиан Бартезлар билан гаплашиб олдим. Улар имкон қадар тезроқ шартнома имзолашим кераклигини айтишди.” 2003 йилда “Бордо”дан “туманли Албион”га кўчиб ўтган Жаҳон чемпиони интервюларидан бирида ушбу гапларни айтиб ўтганди. “Бирмингем” мураббийи Стив Брюс клуб тарихидаги йирик трансферни амалга ошишида муҳим рол ўйнаганди. Франциялик футболчи 16 учрашувда 5 та гол уриб мухлисларни қувонтирган эди. Кристоф Дюгари кейинчалик жамоанинг тўлақонли аъзосига айланган ва 2005 йилда футболчилик фаолиятини тугатган эди.

Микел Артета (“Реал Сосьедад”дан “Эвертон”га, 2005 йил ижара асосида)
Кўплаб ижаралар асосан жароҳатланганларни ўрнини билдирмаслиги ёки шунчаки таркибни тўлдириш учун амалга оширилади. Аммо Артетанинг ижарага олиниши узоқ муддатга мўлжалланган эди. Испаниялик футболчи мавсумнинг иккинчи қисмини ажойиб ўтказди ва ёзга келиб клуб билан беш йиллик шартномага имзо чекди. Ўзининг биринчи тўлиқ мавсумида жамоасининг энг яхши ўйинчиси бўлди. 2011 йилда “Арсенал”га ўтгунига қадар жамоасининг муҳим ўйинчиси бўлиб келди.

Эммануэл Адебайор (“Монако”дан “Арсенал”га, 3 миллион фунт, 2006 йил)
Кўпчилик футбол ишқибозлари Адебайорни барча кўнгилсизликларнинг сабабчиси сифатида кўришига қарамай, ўз даврининг ажойиб футболчиси эди. “Арсенал”да сўнгги мавсумида ишлари кўнгилдагидек кетмаган тоголик футболчи илк бошида ажойиб ўйинлар намойиш этди. 2007-2008 йилги мавсумда Адебайор 24 голи билан жамоасининг чемпионлик учун курашишига катта ҳиссасини қўшди. Бор-йўғи 3 миллион фунт стерлингга сотиб олинган ҳужумчи 2009 йилда “Манчестер Сити”га 25 миллион фунт стерлинг эвазига кўчиб ўтди.

Патрис Эвра ва Неманя Видич (“Манчестер Юнайтед”га, 12,5 миллион фунт, 2006 йил)
Сер Алекс Фергюсоннинг 2006-2013 йиллардаги ишонган футболчиларидан ҳисобланган Патрис Эвра ва Неманя Видичлар жамоага қишки трансфер оралиғида келиб қўшилишган. Эвра “Монако”дан 5,5 миллион фунт стерлинг, Видич эса Москванинг “Спартак”идан 7 миллион фунт стерлинг эвазига сотиб олинди. 2014 йилда сербиялик футболчи “Интер”га, францийалик ҳимоячи эса “Ювентус”га ўтгунига қадар, жуфтлик умумий ҳисобда 679 ўйин ўтказди. Бундан ташқари, беш карра Англия чемпиони, 3 бора Лига Кубоги ва бир марта Чемпионлар Лигасини ютиб олди.

Кристофер Самба (“Герта”дан “Блекберн”га, 400,000 фунт, 2007 йил)
Кристофер Самбанинг 2013 йилда “Куинс Парк Рейнжерс”га ўтиши омадсиз бўлган бўлсада, 2007 йилда 400 минг фунт стерлинг эвазига “Блекберн”га ўтиши анча омадли чиққанди. 2007-2012 йилларда “Блекберн” шарафини ҳимоя қилган конголик футболчи жамоасининг таянчи бўлиб келди. “Блекберн”да 4 тўлиқ мавсум ўтказган ҳимоячи, ҳар бир мавсумда 30 ўйиндан кам учрашув ўтказмади. 2012 йилда эса Самюэл Этўо ва Роберто Карлос ортидан “Анжи”га ўтиб кетди.

Эшли Янг (“Уотфорд”дан “Астон Вилла”га, 8 миллион фунт, 2007 йил)
2008 йил декабрида Мартин Ўнилл Эшли Янгни Криштиану Роналду ва Лионел Мессидек даражага эгалигини айтганда сал ошириб юборгандир, бироқ “Астон Вилла” уни жамоага қўшиб олиб ҳеч ҳам адашмади.
“Уотфорд” тарбияланувчиси “Вилла Парк”да ажойиб тўрт мавсумни ўтказди ва 16 миллион фунт эвазига 2011 йилда “Манчестер Юнайтед” сафига бориб қўшилди.

Бред Ҳангеланд (“Копенгаген”дан “Фулхем”га, 2.5 миллион фунт, 2008 йил)
Ҳозирда “Кристал Пелес”да ишлари юришмаётган Ҳангеланд бир пайтлар Англиянинг энг кучли ҳимоячиларидан бири сифатида қараларди. Унинг “Челси” ва “Манчестер Юнайтед”га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар эса тинмасди.
“Фулхем”нинг энг яхши трансферларидан бири ҳисобланган Ҳангеланд 6 мавсум мобайнида 271 учрашувда иштирок этди. Жамоанинг 2010 йилги Европа Лигаси финалига қадар етиб келишида катта ҳиссасини қўшди.

Луис Суарес (Аякс”дан “Ливерпул”га, 22,7 миллион фунт, 2011 йил)
22,7 миллион фунт стерлингга олиб келинган Луис Суарес ўзига сарфланган пулларнинг тўлиқ оқлашини ҳеч ким кутмаган бўлса керак. Бироз муддат сўнгра, Энди Керролнинг 35 миллион фунт стерлингга олиб келиниши Суареснинг трансферини “сояда” қолдириб кетганди. Аммо вақт ўтиши билан Луис Суарес юлдуз ҳужумчи эканлигини исботлай олди.
“Қизиллар” учун 133 учрашув ўтказган ҳужумчи 82 та гол урди. Шундан 31 тасини 2013/14 йилги мавсумда урган уругвайлик ҳужумчи “Ливерпул”ни чемпион қилишига бир баҳя қолганди.

Гари Кейхилл (“Болтон”дан “Челси”га, 7 миллион фунт, 2012 йил)
2012 йил январида “Болтон” ҳимоячисининг “Челси”га олиб келиниши, клубнинг сўнгги мавсумлардаги энг яхши, Роман Абрамовичнинг эса энг яхши трансферларидан бири бўлди. Ўша мавсумда Чемпионлар Лигасини ютиб олган ҳимоячи Моуриньо қўл остида ҳам асосий футболчилардан бири бўлди. Антонио Конте жамоасида ҳам муҳим фигуралардан бири ҳисобланади.

Риёз Маҳрез (“Ле Ҳавр”дан “Лестер”га, 400,000 фунт, 2014 йил)
“Лестер”нинг фантастик ғалабаси албатта, бир футболчи эвазига эришилмади. Бироқ Маҳрез 2015/16 йилги мавсумда “тулкилар”нинг энг муҳим футболчисидан бири. Ўзининг илк тўлиқ мавсумида жазойирлик футболчи ажойиб мавсум ўтказди. Якунда 17 гол ва 11 голли узатма билан чемпионликка муҳим ҳиссасини қўшди.
Маҳрез 2014 йил январида Франция 2 Лигасида қатнашадиган «Ле Ҳавр»дан бор-йўғи 400 минг фунт эвазига “Лестер”га келиб қўшилди. Вақт ўтиб эса, Маҳрез чемпионликни ютиб олди ва кўрсатган ўйинлари эвазига Премер Лигада “Йилнинг энг яхши ўйинчиси” деб тан олинди.

Деле Алли (“Милтон Кейнс”дан “Тоттенхем”га, 5 миллион фунт, 2015 йил)
“Тоттенхем” сафида 2015 йил августида илк ўйинини ўтказган бўлишига қарамай, “тақачилар” Аллини “Милтон Кейнс”дан январ ойида сотиб олган эди. Жамоасига қайта ижарага берилган Деле Алли кейинчалик “Тоттенҳэм”да ўзининг нималарга қодирлигини кўрсата бошлади. Бу мавсумда 20 ёшли футболчи росмана порламоқда. Унинг ҳисобида ҳозирча 10 та гол мавжуд.

Демаре Грей (“Бирмингем”дан “Лестер”га, 3,75 миллион фунт, 2016 йил)
Грейнинг шартномасидаги бандлари ҳисобига, “Лестер” уни арзонгина нархга “Бирмингем”дан сотиб олди. Англиянинг келажаги сифатида қаралаётган ёш футболчини бор-йўғи 3,75 миллион фунт эвазига олиш албатта фойдали. Демаре Грей “Лестер”да ўз имкониятини узоқ кутишига тўгри келади. Ўтган мавсумда бир нечта ўйинлар ўтказган англиялик футболчи жамоасигақийин пайтларда ёрдам бера олишини исботлади. Ҳозирда Маҳрезнинг Африка Миллатлар Кубогида қатнашаётганлигини ҳисобга олсак, футболчининг ўзини кўрсатиши учун ажойиб имконият.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 17:12, 11.01.2017. Ўқилди: 9342 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик