Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 31 72
2 Наполи 31 65
3 Милан 31 63
4 Комо 31 58
5 Ювентус 31 57
6 Рома 31 54
7 Аталанта 31 53
8 Болонья 31 45
9 Лацио 31 44
10 Сассуоло 31 42
11 Удинезе 31 40
12 Торино 31 36
13 Парма 31 35
14 Женоа 31 33
15 Фиорентина 31 32
16 Кальяри 31 30
17 Кремонезе 31 27
18 Лечче 31 27
19 Верона 31 18
20 Пиза 31 18

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Сассуоло 2-1 Кальяри
31-тур Верона 0-1 Фиорентина
31-тур Лацио 1-1 Парма
31-тур Кремонезе 1-2 Болонья
31-тур Пиза 0-1 Торино
31-тур Интер 5-2 Рома
31-тур Удинезе 0-0 Комо
31-тур Лечче 0-3 Аталанта
31-тур Ювентус 2-0 Женоа
31-тур Наполи 1-0 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

UFC ва MMA жангчилари «Универсал жанг — санъат эмас» деб айтган актриса Мэрил Стрипдан хафа бўлди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бошқа
Рукн: Янгиликлар
A A A

Универсал жанг турлари бўйича мусобақалар уюштирувчи ташкилотларнинг раҳбарлари АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампни танқид қила туриб, аралаш жанг санъатини тилга олиб ўтган америкалик актриса Мэрил Стрипнинг сўзларига муносабат билдирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Мутлақ жанг чемпионати (UFC) президенти Дана Уайт ва АҚШнинг Беллатор MMA (mixed martial arts, аралаш жанг санъати) ташкилоти раҳбари Скотт Кокернинг фикрича, Мэрил Стрип MMA’ни санъат эмас деб атаб, бу спорт тури жангчиларини асоссиз равишда хафа қилган.

Дана Уайт актрисага «80 ёшли такаббур хоним» деб таъриф берган (таъкидлаш жоиз, актриса ҳозирда 67 ёшда). «Албатта, аралаш жанг санъати — санъат. Бу жангчилар — эркаклар ва аёллар — жуда истеъдодли. Бундай аҳмоқона гапларни гапириш актрисанинг ҳақиқатдан ҳам мавжуд бўлган истеъдодини инкор қилиш билан баробардир», — дейди UFC президенти.

Ўз навбатида, Кокер Стрипни жорий йилнинг 21 январида бўлиб ўтадиган турнирга таклиф қилиб, «аралаш жанг санъати ҳақиқий санъат» эканлигига ўз кўзлари билан гувоҳ бўлишга чақирди.

8 январь куни «Олтин глобус» тақдимот маросимида чиқиш қиларкан, кинематографга қўшган ҳиссаси учун Сесил Б. Де Милл мукофоти билан тақдирланган Мэрил Стрип «Голливуд келгиндилар ва хорижликлар билан тўла экани»ни қайд этиб ўтган эди. «Агар уларнинг барчасини қувиб солсак, америкача футбол ва аслида ҳеч қандай санъат ҳисобланмаган аралаш жанг санъатини томоша қилишдан ўзга чора қолмайди», — деганди актриса. Актрисанинг бу сўзлари унинг Трамп танқидига бағишланган чиқиши билан мос тушади: бу ҳолатда у сайланган президентнинг қаттиққўл миграция сиёсатини назарда тутган эди.

Стрипнинг сўзларига жавобан, Дональд Трамп журналистлар билан суҳбат вақтида актрисани нохолисликда айблади, чунки у АҚШда ноябрда бўлиб ўтган президент сайловида Трампнинг рақиби — демократ Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватлаган эди. Кейинроқ Трамп Twitter’даги саҳифасида саккиз карра «Олтин глобус» соҳиби ҳисобланган Стрипни Голливуднинг энг кўп ортиқча баҳо берилган актрисаси, деб атаган эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:21, 11.01.2017. Ўқилди: 8680 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 16
2 Комо Анастасиос Дувикас 11
3 Комо Нико Пас 10
4 Ювентус Кенан Йылдыз 10
5 Наполи Расмус Хейлунд 10
6 Удинезе Кинан Дэвис 10
7 Аталанта Никола Крстович 9
8 Милан Рафаэл Леау 9
9 Интер Хакан Чалханоглу 9
10 Сассуоло Андреа Пинамонти 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик