Бугун 4 октябрь, 2025 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 03.10.2025 17:00
      • Хоразм
      • 1:1
      • Навбаҳор
      • 03.10.2025 19:15
      • ОКМК
      • 0:1
      • Қўқон-1912
      • 04.10.2025 17:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Пахтакор
      • 04.10.2025 17:00
      • Сурхон
      • -:-
      • Динамо
      • 04.10.2025 19:00
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Насаф
      • 05.10.2025 17:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Андижон
      • 05.10.2025 17:00
      • Шўртан
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 05.10.2025 19:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Машъал
  • «A» Серия
      • 03.10.2025 23:45
      • Верона
      • 0:1
      • Сассуоло
      • 04.10.2025 18:00
      • Лацио
      • -:-
      • Торино
      • 04.10.2025 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Лечче
      • 04.10.2025 21:00
      • Интер
      • -:-
      • Кремонезе
      • 04.10.2025 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Комо
      • 05.10.2025 15:30
      • Удинезе
      • -:-
      • Кальяри
      • 05.10.2025 18:00
      • Болонья
      • -:-
      • Пиза
      • 05.10.2025 18:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Рома
      • 05.10.2025 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Женоа
      • 05.10.2025 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Милан
      • 04.10.2025 00:00
      • Борнмут
      • 3:1
      • Фулхэм
      • 04.10.2025 16:30
      • Лидс
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 04.10.2025 19:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 04.10.2025 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Сандерленд
      • 04.10.2025 21:30
      • Челси
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 05.10.2025 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 05.10.2025 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Бёрнли
      • 05.10.2025 18:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 05.10.2025 18:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Брайтон
      • 05.10.2025 20:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 04.10.2025 00:00
      • Осасуна
      • 2:1
      • Хетафе
      • 04.10.2025 17:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Леванте
      • 04.10.2025 19:15
      • Жирона
      • -:-
      • Валенсия
      • 04.10.2025 21:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Мальорка
      • 05.10.2025 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Вильярреал
      • 05.10.2025 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Эльче
      • 05.10.2025 19:15
      • Севилья
      • -:-
      • Барселона
      • 05.10.2025 21:30
      • Эспаньол
      • -:-
      • Бетис
      • 05.10.2025 21:30
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 06.10.2025 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 23 52
2 Нефтчи 23 48
3 Пахтакор 23 43
4 Динамо 22 41
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 23 39
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 23 26
9 Қўқон-1912 24 26
10 Сўғдиёна 23 25
11 Андижон 22 25
12 Сурхон 23 25
13 Машъал 23 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 23 21
16 Шўртан 23 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912

Навбатдаги ўйинлар. 24-тур

04/10 17:00 Бухоро - Пахтакор
04/10 17:00 Сурхон - Динамо
04/10 19:00 Бунёдкор - Насаф
05/10 17:00 Нефтчи - Андижон
05/10 17:00 Шўртан - Сўғдиёна
05/10 19:15 Қизилқум - Машъал

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 5654 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Герд Мюллер соврини» ёки 2016 йилнинг энг яхши тўпурарлари

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Рекордлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Барчамиз ўрганиб қолганмиз, янги йил аввалида олдинги 12 ой мобайнидаги натижалар сарҳисоб қилиниб, якуний хулосалар, статистик маълумотлар эълон қилинади. Шунингдек, турли-туман рейтинглар ҳам тузилади. Бундай рейтинглар тузишнинг энг ёқимлиси эса шубҳасиз, ҳужумчилар ва голларга боғлиқлигидир. Россиялик ҳамкасбимиз Андрей Клешенок худди шу ишга қўл уриб, йил давомида нисбатан кўпроқ гол урган ҳужумчилардан терма жамоа тузди.

11. Фёдор Смолов - 31та гол

Рўйхатдан негадир айнан Смоловнинг жой олиши ва рақамларга боғлиқ чалкашликлар мавжудлигини турлича изоҳлаш мумкин. Масалан, рейтингга фақат йил давомида 30тадан ортиқ гол урган футболчилар киритилган. Қолаверса, россиялик ҳужумчилар доим ҳам йилига ўттизтадан ортиқ гол уришмайди ва Смолов буни уддалаган камсонли ҳужумчилардан бири. Рақамларга эса ортиқча эътибор қаратмаган маъқул. Энг муҳими, Фёдор бир қатор таниқли юлдузлар, мисол учун, Лаказетт, Неймар, Белотти, Диего Косталардан кўра яхшироқ натижа кўрсатди. Демак, танлов - адолатли.

10. Пьер-Эмерик Обамеянг - 34та гол

Габон футболи тарихидаги энг яхши ҳужумчи африкалик бошқа ҳамкасбларига қараганда, анча барқарор ва улардан маҳорати билан ҳам яққол ажралиб туради. Обамеянг бир неча мавсумдан бери бир текис ўйин кўрсатаётганини инобатга олсак, у энди фаолиятини янада кучлироқ, янада машҳурроқ клубда давом эттиришга ҳақли. Бунинг устига, Обамеянгнинг ўзи ҳам бобоси (онаси томондан) испаниялик бўлиб, «Реал»га ишқибозлик қилганини тинмай уқтириб, кейинги режаларига сал ойдинлик киритиб берди. Демак, қўрқмай айтиш мумкинки, ёзда у аниқ Дортмунддан кетади. Лекин ҳозирча у - «Боруссия»нинг яққол етакчиси. Ким билади дейсиз, эҳтимол мавсум охиригача ниятига етиб, ниҳоят, тўртинчи уринишда голлари сони бўйича Левандовскидан ўзиб кетар?

9. Антуан Гризманн - 36та гол

Афтидан, дунёнинг энг кучли уч футболчисидан бири саналган Антуан Гризманнга «кўз тегди». Негаки, у ўтган йили баҳорда тўп билан хоҳлаган ишини амалга ошириб, рақиблар дарвозасига кетма-кет гол ураётганди. Бу фантастик сермаҳсуллик Евро-2016га қадар давом этди ва финал ўйинидаги омадсизлик туфайли «Олтин тўп»ни французнинг асосий рақибларидан бири - Криштиану Роналду илиб кетди. Шундан сўнг Гризманнинг фаолиятида ҳам кескин пасайиш кузатилмоқда. У гўё «Атлетико» либосида ўзини ноқулай сезаётгандек...

8. Серхио Агуэро - 37та гол

«Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилаётган тўп-урар ҳужумчининг маҳоратига аслида тан бермай иложимиз йўқ. Бироқ унинг терма жамоадаги ишлари кўнгилдагидек эмаслигини ҳам таъкидлаш лозим. Чунончи, «альбиселесте»нинг ҳужум чизиғида рақобат шунчалик кучлики, натижада Агуэро термадаги кўп вақтини захирада ўтказмоқда. Мисол учун, у 2016 йили туғилиб-ўсган юрти учун атиги битта гол урди. У ҳам бўлса, бечораҳол Панама термаси дарвозасига.

7. Гонсало Игуаин - 39та гол

Албатта, барчанинг ёдида:  Игуаин йилнинг биринчи ярмида «Наполи» либосини кийиб олиб, «А» cерияда ҳаммаёқни ағдар-тўнтар қилиб юборди. Айниқса, Италия чемпионати якунланиши арафасида кетма-кет рекордлар ўрнатди. Шу боис, ёз келиши билан «Ювентус» шов-шувли трансферни амалга ошириб, Гонсалони ўз сафига қўшиб олди. Тўғрисини айтиш керак, «Ювентус»даги Игуаин аввалги тўпурарга унчалик ўхшамаяпти. Лекин муҳими, унинг тўп киритиши «кекса синьора»га нақ 15 очко тақдим этди. Боз устига, Игуаиннинг ҳал қилувчи голлари энг принципиал рақибларни очколардан маҳрум қилди.

6. Эдинсон Кавани - 45та гол

Ниҳоят, Ибрагимовичнинг каттакон соясидан халос бўлган уругвайлик ҳужумчи Неаполда ўтган сермаҳсул йилларини ёдга олди ва янги мавсумда Европада ҳаммадан кўп гол урмоқда. Унинг «қайта ёшариши» эса табиийки, парижлик футбол ишқибозларини роса хурсанд қиляпти. Ким билади дейсиз, Кавани агар Унаи Эмери билан жанжаллашиб қолмаганида, бунданда кўпроқ голларни ўз номига расмийлаштирган бўлармиди? Лекин муҳими шуки, ҳужумчи ўзини ҳисобдан чиқариб қўйганларни уялтиришни уддаламоқда.

5. Роберт Левандовски - 47та гол

Польшалик ҳужумчи бежизга дунёнинг энг кучли форвардлари сафида тилга олинмайди. Зеро у ҳар доим барқарор ўйин намойиш қилиб, керакли вақтда керакли жойда пайдо бўлишни билади ва шу сабабли ўз ҳисобига кетма-кет голлар ёзиб қўймоқда. Мана, у сўнгги мавсумда ҳам 47 марта мўлжални аниқ олиб, Германия чемпионатидаги барча рақобатчиларидан ўзиб кетди.

4. Златан Ибрагимович - 50та гол

Рўйхатимизнинг тўртинчи ўрнидаги шахсни ортиқча таърифлаш шарт эмас. Чунончи, 35 ёшда АПЛ тўпурарлари қаторида бориш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Златан эса худди шу ишни уддалаб, мавсум давомида жами 50 марта дарвозабонларни ранжитди. Аҳамиятлиси, голларнинг бари клуб миқёсида урилган бўлиб, Ибрагимович бу борада биргина Мессидан ортда қолди.

3. Луис Суарес - 51та гол

Очиғини айтганда, Луис Суарес - гол «ҳиди»ни сезишда дунёдаги тенги йўқ форвардлардан бири. Лекин Месси билан бир жамоада ўйнаб туриб, уни ортда қолдириш ҳам осон эмас. Уругвайлик футболчи ўтган мавсум аввалида бир тезланиш олди-ю, кейин сал сустлашгандек кўринди. Аммо «Барса»нинг яхши бир томони шундаки, бу ерда марказий ҳужумчи тўп билан керагидан ҳам ортиқ таъминланади. Шу боис, Суарес йилдан-йилга ўз натижаларини яхшилаб бормоқда.

2. Криштиану Роналду - 55та гол

Португалиялик «гол машинаси» ортда қолган 2016 йил давомида ўзи истаган ҳар қандай совринга эга чиқди. Эҳтимол, шунинг учунми, «Олтин тўп»ни қўлига олар экан, фаолиятидаги энг яхшиси сифатида ўтган мавсумни эътироф этди. Ёзда у Анри Делон кубогини боши узра кўтарган португалиялик илк сардорга айланди. Зеро ҳужумчи йил давомида терма жамоаси либосида 13та гол уриб, мамлакати шаъни кўкларга кўтарилишига етарлича ҳисса қўшганди. Афсуски, у терма жамоа ўйинларига чалғиб, клубдаги натижаларини бироз ёддан чиқарди. Бунинг оқибатида, сўнгги йилларда илк бор голларнинг умумий сони бўйича Мессидан ортда қолиб кетди.

1. Лионель Месси - 59та гол

Криштиану Роналдудан бешта ўйин кўпроқ ўтказган Месси азалий рақобатчисидан тўртта кўп гол урди ва шу боис, рейтингнинг биринчи ўрнига жойлашди. Месси, айниқса, кузда ажойиб футбол намойиш қилиб, тўпурар ҳужумчи қандай бўлиши кераклигини барчага кўрсатиб қўйди. Натижани эса кўриб турибсиз: 59та гол ва Месси - дунёда тенги йўқ форвард! Адолат юзасидан эслатиб ўтиш лозим, Лионель анчадан бери ўзида бундай туй­ғуни ҳис қилмаганди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:12, 24.01.2017. Ўқилди: 9323 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 14
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.