Бугун 21 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 33 70
2 Манчестер Сити 32 67
3 Ман. Юнайтед 33 58
4 Астон Вилла 33 58
5 Ливерпуль 33 55
6 Челси 33 48
7 Брентфорд 33 48
8 Борнмут 33 48
9 Брайтон 33 47
10 Эвертон 33 47
11 Сандерленд 33 46
12 Фулхэм 33 45
13 Кристал Пэлас 32 43
14 Ньюкасл 33 42
15 Лидс 33 39
16 Ноттингем Форест 33 36
17 Вест Хэм 33 33
18 Тоттенхэм 33 31
19 Бёрнли 33 20
20 Вулверхэмптон 33 17

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Вулверхэмптон 2-2 Арсенал
31-тур Борнмут 2-2 Ман. Юнайтед
31-тур Брайтон 2-1 Ливерпуль
31-тур Фулхэм 3-1 Бёрнли
31-тур Эвертон 3-0 Челси
31-тур Лидс 0-0 Брентфорд
31-тур Ньюкасл 1-2 Сандерленд
31-тур Астон Вилла 2-0 Вест Хэм
31-тур Тоттенхэм 0-3 Ноттингем Форест

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бокс бўйича аёллар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси старт олди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Юртимизда бокс нафақат эркаклар балки аёллар орасида ҳам жадаллик билан ривожланмоқда. 23-январ куни пойтахтимизда айнан аёллар ўртасида бокс бўйича 2017-йил тақвимидан ўрин олган илк турнир – Ўзбекистон кубоги мусобақаси старт олди.

2016-йил Рио де Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган Йодгорой Мирзаева (-51кг) ўзи каби ёш боксчи қизларга эришиш мумкин бўлган янги маррани тақдим этди. Эндиликда, Республикамизнинг турли вилоятларида аёллар боксига бўлган қизиқиш ортиб, ушбу спорт тури билан мунтазам тарзда шуғулланувчи қизлар сони ошиб бормоқда.

Ўзбекистон Бокс Федерацияси 2017-йилдан бошлаб ҳар йили аёллар орасида мамлакат кубоги мусобақаси ташкил қилиб, боксчилар орасидаги юзага келаётган соғлом рақобатни янада қўллаб қувватлашни мақсад қилди. 23-январ куни Тошкент шаҳрида старт олган мазкур мусобақа жангларини Бокс бўйича аёллар терма жамоаси мураббийлари синчковлик билан кузатиб боришмоқда.

Илк бор ташкил қилинган Ўзбекистон кубоги мусобақасида малакатимизнинг саккиз вилояти ва Тошкент шаҳрида бокс билан шуғулланувчи 90 нафар спортчи ғолиблик учун курашга киришди. Жанглар 9 та вазн тоифасида бўлиб ўтмоқда. Турнирда умумий ҳисобда 81 та жанг бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Таъкидлаш керак, 23-январ куни енгил вазн тоифаларидаги жанглар билан бошланган турнир 27-январ кунигача давом этади ва айнан шу куни барча вазн тоифаларида финал жанглари бўлиб ўтади. 

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 19:26, 24.01.2017. Ўқилди: 5180 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 23
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 12
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 12
7 Арсенал Виктор Дьокереш 12
8 Ливерпуль Юго Экитике 11
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 11
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик