Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЕЧЛ. «Байер» – «Атлетико»: нимчорак финалда дежавю

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Финал плей-оффлари
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

2016/2017 йилги мавсум Европа Чемпионлар Лигаси нимчорак финалининг иккинчи ҳафтасида – 21 феврал куни Леверкузеннинг «Байер» клуби Мадриднинг «Атлетико» клубини қабул қилади. Германияликларда икки йил одинги худди шу босқичда испанлардан учралган мағлубият аламини олиш учун яхши имконият мавжуд.

Олдинги ўйинлар

Жамоалар фақатгина ўша 2014/2015 йилги мавсум нимчорак финалида тўқнаш келган бўлиб, Леверкузенда кечган дастлабки ўйинда мезбонлар Ҳоқон Чалханўғлунинг ягона голи эвазига минимал ҳисобда зафар қучган. Жавоб ўйинида эса мадридликлар Марио Суареснинг голи эвазига худди шу ҳисобда ғалаба қозониб, пеналтилар церийасида ҳам 3:2 ҳисобида устун келган эди.

Ўйин атрофидаги фактлар

«Е» гуруҳида «Монако»дан кейин иккинчи ўринни эгаллаб нимчорак финалга чиққан «Байер» шу пайтгача бирор марта ушбу босқичдан ўта олмаган. «Атлетико»гача 2004/2005 йилги мавсумда «Ливерпул», 2011/2012 йилги мавсумда «Барселона», 2014/2015 йилги мавсумда эса «ПСЖ» леверкузенликларни чорак финалга ўтказмаган. Чемпионлар лигасининг 2002 йилги финалида «Реал» билан тўқнаш келган «Байер» чорак финалга бошқа қоида асосиса, яъни иккинчи гуруҳ босқичидан ўтиб чиққан эди. Жамоа испан клубларига қарши ўз майдонида 7 ғалаба, 5 дуранг ва 6 мағлубият қайд этган.

Ўтган мавсумда ўзининг Чемпионлар лигасидаги учинчи финалини бой берган «Атлетико» эса ушбу мавсумда ўз тарихида 9-марта чорак финалга чиқишга уриниб кўради. Ўтган мавсум нимчорак финалида мадридликларнинг «ПСВ» билан тўқнашуви иккала баҳс ҳам 0:0 ҳисобида якунланган Чемпионлар лигасидаги илк баҳс сифатида тарихда қолди.

«Атлетико» немис жамоаларига қарши 5 ғалаба, 3 дуранг ва 10 мағлубият қайд этган, мағлубиятларнинг 3 таси Германияда қабул қилинган. Плей-офф босқичида эса 7 марта немис жамоалари тўсиғидан муваффақиятли ўтган. «Матрасчилар»ни тўхтата олган сўнгги немис жамоаси бўлмиш Дрезденнинг «Динамо»си бу ишни 1979/1980 йилги УЕФА Кубоги биринчи босқичида уддалаган. 1974 йилги Чемпионлар Кубоги финалида эса «Атлетико» «Бавария»га имкониятни бой берган эди.

Таниш чеҳралар

«Байер» ҳужумчиси Хавьер Эрнандес «Реал» сафида 2014/2015 йилги мавсум чорак финалида «Атлетико» дарвозасига иккала ўйинда киритилган ягона ғалаба голи муаллифи бўлган. Мадридликлар бош мураббийи Диего Симеоне эса «Лацио» футболчиси сифатида 1999/2000 йилги мавсум гуруҳ босқичида «Байер» билан тўқнаш келиб, иккала ўйинда ҳам 1-1 ҳисобидаги дуранг қайд этган.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 12:25, 21.02.2017. Ўқилди: 6271 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик