Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба.

      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • 4:2
      • Ливерпуль
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 19.05.2026 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Бёрнли
  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • -:-
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • -:-
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • -:-
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • -:-
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • -:-
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • -:-
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Кремонезе
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Алавес
      • 18.05.2026 00:15
      • Барселона
      • -:-
      • Бетис

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [2001]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [1993]

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [1958]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1733]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1607]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1549]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [1543]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1500]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1436]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [1417]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 36 80
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 36 45
9 Райо Вальекано 36 44
10 Атлетик Бильбао 36 44
11 Севилья 36 43
12 Валенсия 36 43
13 Осасуна 36 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Жирона 36 40
17 Эльче 36 39
18 Мальорка 36 39
19 Леванте 36 39
20 Реал Овьедо 36 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка
36-тур Валенсия 1-1 Райо Вальекано
36-тур Жирона 1-1 Реал Сосьедад
36-тур Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
18/05 00:15 Барселона - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Сити»нинг янги умиди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ғолибона юришни АПЛда ҳам давом эттиришга уринаётган Хосеп Гвардиола «Ман­честер Сити» таркибини бра­­зилиялик Габриэль Жезус билан кучайтирди. Ёш иқтидор соҳибининг самарали ўйинлари «Сити» мухлисларига чемпионлик орзусини қайтариб берди.

22 январь оқшоми. Асосий рақиблардан бири бўлган «Тоттенхэм»га қарши баҳсда жамоа иккита тўп фарқи билан олдинга чиқиб олганди. Бироқ «тақачилар» ҳам қисқа вақт ичида мувозанатни тиклашга муваффақ бўлишди. Анчадан бери ғалабага эриша олмаётган Гвардиола ўйиннинг 83-дақиқасида ёш дебютантни майдонга туширишга қарор қилди.

33-рақам остида баҳсга қўшилаётган Габриэлда бир оз ҳаяжон бўлсада, бор эътиборини ўйинга қаратганди. Ахир у Бразилиянинг энг яхши футболчиси, олимпия чемпиони сифатида «Манчестер Сити» либосида илк марта майдонга тушгач, жамоанинг ҳужумлари янада кучайди, хавфли вазиятлар юзага келди, ҳатто гол ҳам урилди. Бироқ у ўйиндан ташқари ҳолатда амалга оширилганди. Ана шу инобатга олинмаган гол Габриэль Жезусга тегишли эди.

«Бугун майдонга тушиш, жамоадошларим ва мураббийларнинг ишончини ҳис этиш мен учун жуда муҳим эди. Бахтга қарши, гол урган пайтимда «офсайд»да эканман. Мен уни нишонламоқчи эдим, стадион эса жим-жит. Лекин орзуим рўёбга чиқди - мен АПЛ­да майдонга тушдим», - деди Габи ўйиндан кейин.

Йигитча қандайдир 8 дақиқа ичида ўзи учун 2та ва жамоадошлари учун битта хавфли вазиятни вужудга келтирди. Орадан бир ҳафта ўтар-ўтмас Англия кубоги доирасида «Кристал Пэлас»га қарши бошланғич таркибда майдонга тушиб, голга ассистентлик қилди. Кейин Пеп 19 ёшли шогирдини АПЛ доирасида «Вест Хэм»га қарши илк дақиқадан «жанг»га ташлади. Жезус устозининг ишончини оқлаб, дебютини гол ва самарали узатма билан нишонлади. Инглиз футболига чақмоқдек кириб келган бразилиялик вундеркинд мутахассисларнинг юксак эътирофига эга бўла бошлади. «Габриэль тез орада «Сити»нинг муҳим аъзосига айланади. Фақат мослашиш учун озроқ муддат талаб этилади. Жезус нималарга қодир эканлигини «Тоттенхэм»га қарши баҳсда намойиш этиши учун 10 дақиқа етарли бўлди», - дейди ҳужумчининг машҳур ватандоши Роберто Карлос.

Гвардиола ҳам «Палмейрас»дан келган шогирдининг «Вест Хэм»га қарши ўйинига юқори баҳо берди: «Жезус - гол ҳидини аввалдан ҳис қиладиган жанг­чи. Тўп узатишда ҳам хатога йўл қўймайди. Бугун олдинги чизиққа уч нафар ҳужумчини туширдим. Уларнинг ўртача ёши 20га тенг. Айнан шу футболчилар - «Манчестер Сити» келажаги!»

Аксарият юлдузлар сингари Габи ҳам футболни 3 ёшидан бошлаган - Сан-Паулунинг Жардим Пери тумани кўчалари ёш футболчи учун майдонча вазифасини ўтаган. «Ўзимдан катта болалар билан тўп суриш зав­қидан фақат Роналдиньо иштирокидаги ўйинларни томоша қилиш учунгина воз кечардим»? - дейди Жезус. У 15 ёшида «Анангуэру» таркибида Сан-Паулу кубоги мусобақаларида тўп суриш орқали катта футболга кириб келди. «Палмейрас»дек нуфузли жамоанинг эътиборини ўзига қаратиш учун Габига ана шу ўсмирлар турнирининг ўзи кифоя қилди. Ҳатто трансфер дарчасининг ёпилиб қолгани ҳам клуб мутасаддиларини бу йўлдан қайтара олмади. Габи эса «Палмейрас»нинг ёшлар жамоасида ўта сермаҳсул тўп суриб, скаутларнинг бежизга шошиб қолмаганликларини исботлади. Ахир дебют мавсумдаги абадий рекорд (48 ўйинда 54та гол!) ҳар қанча оворагарчиликлар машаққатини унутиб юбориш учун етарли эмасми?

Қизиғи, икки йил муқаддам асосий жамоа қуйи лигага тушиб кетиш хавфи остида қолган, мухлислар ёшлар жамоасида навбатдаги тенгсиз натижани (чемпионатнинг 22 учрашувида 37та гол!) қайд этган Жезусни таркибга чақиришни талаб қилишганди. Амалда ҳам шундай бўлди - унинг кўмаги билан жамоа элитада қолди. Кейинчалик Габи «Палмейрас»ни 22 йил ичида илк марта Бразилия «А» серияси ғолиблигига олиб келди. Ёзда ҳужумчи Неймар билан биргаликда Бразилияни илк марта Олимп чўққисига олиб чиққач, кўплаб грандлар вакиллари уни қўлга киритиш учун елиб-югуришди. Аммо Габи «Реал», «Барселона», «Интер», «Бавария» ёки бошқа номдорларни эмас, айнан «Манчестер Сити»ни танлади. Шайх Мансур мамнуният билан 32 млн. еврони Бразилияга, «Палмейрас» эса «янги Роналдо»ни Англияга жўнатди. Мухлислар билан хайрлашар экан, футболчи кўз ёшларини тия олмади. Бироқ ишқибозлар ҳам Жезуснинг ҳолатини тушуниб турар эдилар - Габи шунчаки бошқа жамоага эмас, балки дунё­нинг энг кучли чемпионати ва энг яхши мураббийларидан бирининг ихтиёрига йўл олаётганди.

«Сити» сафида тўп суришга оила аъзоларим, агентимнинг розилиги билан қарор қилдим. Молиявий жиҳатдан бунданда яхшироқ таклиф ҳам йўқ эмасди. Аммо мен Гвардиола билан ҳамкорлик қилиш имкониятларидан воз кечмадим у - дунёдаги энг яхши мутахассислардан бири. Шундай мураббийдан илиқ фикрлар эшитганим билан фахрланаман. Ўйин услубим унга ёқиши билан ҳам. Энди ишончни оқлашим лозим», - дейди Жезус.

«Сити»нинг жорий мавсумдаги иштирокини аъло даражада, деб бўлмайди. Дастлабки баҳсларни шитоб билан ўтказган жамоа ҳозирда заифлашиб қолгандек. ғалабасиз ўйинлар серияси ҳатто Гвардиолани ўз малакасига шубҳа билан қарашга мажбур этаётгандек. Буни қарангки, ана шу ўта мураккаб паллада Жезус ўзига билдирилган ишончни оқлади - дебю­тантнинг «Суонси» дарвозасига йўллаган икки аниқ зарбаси эвазига «шаҳарликлар» ниҳоят, ғалаба нашидасини суришди вақтдаги гол эвазига қўлга киритилган муҳим уч очко уларни учинчи поғонага олиб чиқди. Эътиборлиси, ўз юртидаги маҳсулдорликни бразилиялик вундеркинд Англияда ҳам давом эттирмоқда - 2 ўйин, 3та гол!

Жамоанинг ишлари юришмай қолган кезларда Серхио Агуэронинг Манчес­тердан кетиши ҳақида гап-сўзлар юзага келди, Гвардиола ўзининг энг сермаҳсул шогирди билан яккама-якка суҳбат ўтказди. Боиси, ҳужумчининг сўнгги пайтлардаги ўз вазифасига бўлган муносабати мураббийни қониқтирмай қўйганди. Қолаверса, аргентиналик тўпурар испаниялик мутахассиснинг тактик схемасига мос келмаётганди. Габриэль Жезус эса машҳур касбдошидан фарқли ўлароқ, мураббийни тўла қониқтиради. У юксак техника, майдонни кўриш қобилияти, кучли зарбалар йўллай оладиган оёқлар соҳиби бўлиш билан биргаликда, универсиал ўйинчи ҳамдир. Габи учун қайси қанотда ўйнашнинг фарқи йўқ, керак бўлса, ҳужумкор ярим ҳимоячи позициясида ҳам ўйнайверади. Агуэро эса фақат марказий ҳужумчи позициясида тўп суради. Бундан ташқари, жароҳатларга мойиллиги юқори.

Эҳтимол, Гвардиоланинг Агуэродан воз кечишига ҳужумчининг етарли мотивацияга эга эмаслиги ҳам сабаб бўлаётгандир. Ҳар ҳолда, аргентиналик ҳужумчи АПЛда бир неча марта шоҳсупага кўтарилган.  Тўғри, ҳозирча ЕЧЛ Серхио учун ушалмас орзу бўлиб қолмоқда. Жезус эса Гвардиоланинг ҳар бир ғоясини қон-қонига сингдиришга шай, айнан шу мураббийдан сабоқ олиш орзуси уни илиқ Бразилиядан аёзли Манчес­терга олиб келган.

«Менга тақдир ўта ноёб имконият тақдим этганини яхши тушунаман. Лекин омаддан бошим айланиб қоляпти, деган фикрдан йироқман. Чунки менга шундай тарбия беришган. Олифтагарчиликка тоқат қила олмайман, бу одатимни ўзгартирмоқчи ҳам эмасман», - дейди ёш ҳужумчи.

Дарвоқе, Габининг «Инстаграм»и-да қимматбаҳо автолар, тилла соатлар ёки шоҳона клублар йўқ. Асосан, оила аъзолари, болалигида бир кўчада тўп сурган ўртоқлари жой олишган. Йигитча футболни севади. Уни ўзини энг суюкли машғулоти, деб ҳисоблайди. Яқинларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаши учун имконият берган Яратганга шукроналар айтиб, янада кўпроқ тер тўкишга интилади. АПЛдаги шаф­қатсиз рақобат эса уни мутлақо чўчитмайди: «Англияда кескин ўйнашади, дейсизми? Мен болалигимдан бери ўзимдан каттароқ, баландроқ ва кучлироқ рақибларга қарши тўп сураман. Доимо улардан енгилмасликка интиламан. Ҳужумда тажовузкорликни хуш кўраман. Мана кўрасиз, шу ўйин услубимни намойиш эта оламан».

Дарҳақиқат, футболчининг сўзи билан иши бир эканлигига гувоҳ бўлиб турибмиз. Айнан унинг ташрифидан кейин «шаҳарликлар»да ғолиблик учун иштиёқ пайдо бўлди. Шубҳа йўқки, «Сити»нинг янги умиди мусобақага қўшимча файз, кескинлик бахш этади, ғолиблик учун муросасиз кураш янада авжига чиқади.

33-рақам остида баҳсга қўшилаётган Габриэлда бир оз ҳаяжон бўлсада, бор эътиборини ўйинга қаратганди. Ахир у Бразилиянинг энг яхши футболчиси, олимпия чемпиони сифатида «Манчестер Сити» либосида илк марта майдонга тушгач, жамоанинг ҳужумлари янада кучайди, хавфли вазиятлар юзага келди, ҳатто гол ҳам урилди.

Маълумот ўрнида

Маълумот ўрнида
Тўлиқ исми: Габриэл Фернанду де Жезус.
03.04.1997. Сан-Паулу, Бразилия.

Фуқаролиги: Бразилия.
Бўйи: 177см. Вазни:73 кг.

Футболчилик фаолияти (клублар):
«Палмейрас» (ёшлар) - 2012|2015.
«Палмейрас» (Бразилия)-2015|2016 (47 ўйин, 16та гол).
«Манчестер Сити» (Англия)- 2017 (3,3).

Эришган натижалари:
Бразилия кубоги соҳиби - 2015.
Бразилия чемпиони - 2016.

Терма жамоадаги фаолияти:
Бразилия (U-21) - 2015 - (6,1).
Бразилия (U-23) - 2015- 2016 (11,5).
Бразилия терма жамоаси - 2016 (6,5).

Термадаги натижалари:
Олимпиада чемпиони - 2016. Рио-де-Жанейро.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:56, 22.02.2017. Ўқилди: 7968 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик