Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 9 32
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Франция 8 9 6 23
6 Германия 7 9 8 24
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 25 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Насаф” янги чемпионат олдидан

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Насаф
Рукн: Янгиликлар
A A A

Футбол бўйича XXVI Ўзбекистон чемпионатининг бошланишига ҳам саноқли кунлар қолмоқда.

Баҳор фаслининг илк ойи – мартнинг 3-кунидан мамлакатимиз стадионларида футбол бўйича XXVI Ўзбекистон чемпионати  ўйинлари бошланади.

Ўзбекистон кумуш медали (2011 йил) ва ўн карра бронза медали соҳиби, Ўзбекистон кубоги соҳиби (2015 йил) ҳамда Ўзбекистон суперкубоги (2016 йил) соҳиби бўлган “Насаф” жамоамиз жорий чемпионатнинг илк учрашувини сафарда “Қўқон-1912” жамоаси билан ўтказади.

Жамоамиз бу йил ўз тарихида 21-марта олий лигада  иштирок этади.

“Насаф” олий лигада 1997 йилдан ишитирокини бошлаган бўлса, ҳозиргача 20 марта мамлакатимиз чемпионатларида иштирок этди. Ушбу чемпионатларда жами 588та учрашув ўтказилди. Чемпионатларда 330та ғалаба, 112 дуранг ва 146 марта мағлубиятга учралди. Футболчиларимиз рақиблар дарвозасига 1068та тўп киритишиб, ўз дарвоазасидан 667та тўп олиб чиқишган. Ўтказилган учрашувларда 1102 очко қўлга киритилган. Қуйидаги жадвал орқали ана шу ютуқлар қайси мураббийлар бошчилигида қўлга киритилганини билиб оласиз.

Чемпионатлар Йиллар Жамоалар   сони Эгалланган   ўринлар Мураббийлар
VI 1997 18 6 Виктор Борисов
VII 1998 16 5 Виктор Борисов
VIII 1999 16 11 Виктор Макаров
IX 2000 20 3 Баҳром Ҳакимов
X 2001 18 3 Баҳром Ҳакимов
XI 2002 16 4 Баҳром Ҳакимов
XII 2003 16 4 Баҳром Ҳакимов
XIII 2004 14 4 Б.Ҳакимов, З.Турақулов
XIV 2005 14 3 Олег Морозов, З.Турақулов
XV 2006 16 3 Баҳром Ҳакимов
XVI 2007 16 6 Б.Ҳакимов, В.Ни, В.Фомичев
XVII 2008 16 9 В.Борисов, Э.Гесс, У.Тошев
XVIII 2009 16 3 Виктор Кумиков
XIX 2010 14 3 В.Кумиков, А.Демьяненко
XX 2011 14 2 А.Демьяненко
XXI 2012 14 4 Р.Бердиев, У.Тошев, Р.Бердиев
XXII 2013 14 3 Рўзиқул Бердиев
XXIII 2014 14 3 Рўзиқул Бердиев
XXIV 2015 16 3 Рўзиқул Бердиев
XXV 2016 16 3 Рўзиқул Бердиев

 

Таркибдаги ўзгаришлар

Ўтган мавсум ниҳоясига еткач, жамоамизни 4 нафар футболчи тарк этди. Тажрибали ярим ҳимоячимиз Фозил Мусаев Япония клубига ўтган бўлса, Ильдар Маматказин ҳам хорижда тўп тепадиган бўлди. Азамат Алланиёзов эса “Қизилқум”га, Шуҳрат Муҳамматиев “Локомотив” жамоаси аъзосига айланди.

Ўтган мавсумнинг иккинчи даврасида жамоамиз сафида фаолият юритган Огнен Красич билан шартнома муддати узайтирилмади.

Бу йилдан жамоамиз сафига тажрибали ҳимоячи Акмал Шорахмедов қўшилди. Бунгача “Бунёдкор” жамоасида тўп тепган футболчи, миллий терма жамоамиз сафида ҳам кўплаб майдонга тушганлиги ҳақида биласиз. Шунингдек бунгача ўринбосарлар ва қуйи лигада иштирок этган жамоаларимиздан бир қатор ёш футболчилар асосий таркибимиз ўйинчиларига айланишди.

Кейинги йилларда “Насаф” клуби ўз таркибини футбол мактабимиз тарбияланувчилари ҳисобига тўлдириб бориши клубнинг устивор йўналишига айланди. Бу ҳолат кўпгина ёш футболчиларимизга футбол мактабида олган билим ва маҳоратини катта футболда синаб кўриш имконини яратди. Уларда асосий таркиб ўйинчисига айланишига катта ишонч ҳам пайдо қилди. Ҳозирги пайтда “Насаф”нинг асосий таркибида ана шундай ўн уч нафар футболчи борлиги албатта қувонарли ҳол. Бундан ташқари ёш футболчиларимизга энди европанинг етакчи клублари ҳам қизиқиш билдираётгани фахрлидир. Демак, “Насаф” клубининг футбол мактаби фаолияти тўғри йўлга қўйилган ва мактабда фаолият юритаётган мураббийларимизнинг меҳнати ўз мевасини бера бошлади.

Хуллас, жамоа таркиби шакллантирилди. Энди футболчиларимиз клубимиз раҳбарияти, мураббийларимиз ва мухлисларимиз ишончини оқлашса бўлди.

 

Янги мавсум тайёргарликлари

Янги мавсум тайёргарликларини 2016 йил 20 декабр кунидан бошлаган жамоамиз шу пайтгача нафақат Қарши шаҳрида балки хорижда ҳам йиғин ўтказди. Хорижий йиғинда 6та назорат учрашуви ўтказилиб, унда асосан европа клублари жамоамизга спарринг рақиблар бўлди. Хорижда ўтказилган назорат учрашувларининг барчасида жамоамизнинг қўли баланд келди.

Ўйлаймизки, жамоамиз учун янги мавсум тайёргарликлари кўнгилдагидек ўтди.

Мақсад ва вазифалар

Жамоамиз олдидаги асосий мақсад, аввало футбол ишқибозларига чиройли ва мазмунли ўйинларни тақдим этиш. Мамлакатимиз миллий терма жамоаси таркибига муносиб ўйинчилар етказиб бериш. Жамоамиз олдидаги вазифа ҳеч қачон ўзгармайди. Бу мамлакат чемпионатида юқори натижага эришиш ва Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш. Бу орқали қитъамизнинг клублар ўртасидаги нуфузли мусобақаси - Осиё чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритиш. Жамоамиз ана шу мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун мамлакатимиз яшил майдонларида кураш олиб боради.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 12:38, 27.02.2017. Ўқилди: 6490 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.