Бугун 25 декабрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Муҳаррақ
      • 0:3
      • Истиқлол
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Васл
      • 2:1
      • Ал-Виҳдат
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 2:0
      • Андижон
      • 24.12.2025 21:00
      • Аркадағ
      • 1:0
      • Холидия
      • 24.12.2025 21:00
      • Ан-Наср (СА)
      • 5:1
      • Аз-Завра
      • 24.12.2025 21:00
      • Гоа
      • 1:2
      • Истиқлол Душанбе

"Реал" "Барселона"нинг 2010-2018 йиллардаги молиявий фаолияти ҳақида ҳисобот беришни талаб қилди [47]

ОЧЛ-2. «Андижон» гуруҳнинг сўнгги баҳсида ютқазди ва турнирни якунлади [26]

Самвел Бабаян: «Сабр қилсак, «Андижон» фахрланадиган даражадаги жамоага айланади» [23]

Аморим: "Манчестер Юнайтед" исталган ўйинда ғалаба қозониши мумкин" [12]

«Кучли бўлиб қайтамиз» — Абдумалик Ҳалоков IBA’нинг қарорига муносабат билдирди [10]

Ла Лига собиқ ҳаками: «Футболни кўпчилик билмайдиган ва билишни истамайдиган қоронғи томони бор» [9]

Элит ОЧЛ. «Насаф» қолан 2 та ўйинда ютқазмаслиги керак, сабаби... [7]

ОЧЛ-2. «Андижон»нинг «Ал-Аҳли»га қарши ўйин учун асосий таркибни эълон қилди [6]

Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси совринига даъвогарлар аниқланди [5]

40 ёшли Роналду жорий мавсумда 19 та голда иштирок этишга улгурди [5]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Раньерисиз “Лестер”даги ҳаёт

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Клаудио Раньери кетганидан буён, “Лестер” ғалаба таъмини қайта топиб олгандек… Тасодифми бу?

Ўтган мавсумда “Лестер”ни Премер Лига чемпионлигига бошлаб бориб, орадан тўққиз ой ўтгач «сеҳрли эртак» қаҳрамони Клаудио Раньери кетма-кет мағлубиятлардан кейин ўз истеъфосини қабул қилиб олди. Барча ҳайратда, туйғулар чексиз. Италиялик мураббий футбол оламининг деярли кўпчилиги томонидан қўллаб-қувватланди. Ҳатто баъзилари бу қарорга қарши фикрлар билдиришди. Оғир ва қийин қарор, бироқ клуб раҳбарияти олдида биргина йўл бор эди: қандай қилиб бўлмасин, клубни Премер Лигада сақлаб қолиш.

Ёрдамчи мураббий, Крейг Шекспир жамоага вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланди ва орадан тўрт кун ўтиб “Лестер” билан ғалаба нашидасини сурди. Яна кимга қарши?! Юрген Клопп бошчилигидаги “Ливерпул”га қарши баҳсда “тулкилар” ҳудди ўтган мавсум якунидагидай иштиёқ билан ўйнади ва ўйинни ўз фойдаларига ҳал қилди. Жейми Варди сўзсиз ўйин қаҳрамонларидан бири бўлди. Ўз ўйинини қайта топиб олган Варди икки бора рақиб дарвозасини ишғол қилди ва 2016-йил 31-декабридан буён чемпионатда давом этиб келаётган голсиз церийасига нуқта қўйди. Ўтган мавсум тўпурарининг голсиз церийаси нақ 637 дақиқа сурди.

Жамоа бош мураббийлигига Рой Ҳожсон, Манчинилар келиши ҳақидаги миш-мишларга қарамай, айнан Крейг Шекспир мавсум якунига қадар жамоа устози бўлиш учун идеал вариантга айланди. “Қизиллар” устидан қозонилган ғалаба ва Премер Лигада жон сақла қолиш учун курашаётган “Ҳалл Сити” устидан 3-1 ҳисобида зафар қучиши вақтинчалик бош мураббийнинг имкониятларини ошириб юборди. “Лестер” бу мавсумда чемпионатда ҳали бирор марта кетма-кет икки марта ғалаба қозонолмай келаётганди.

Бу икки ғалаба Клаудио Раньери истеъфосидан хафа бўлиб юрган клуб мухлисларига анча тасалли берди. Бундан ташқари 15-ўринда бораётган жамоа заҳирасида яна бир ўйин бор, “хавфли зона”дан эса бироз узоқлашгандек.

Раньери қўли остида клуб сўнгги тўққиз ўйинда атиги бир ўйинда ғалаба қилди. У кетганидан буён икки ўйинда икки ғалабага эришилди. Албатта, ҳали хулоса чиқаришга эрта, бироқ, ҳозирги натижалар, футболчиларнинг кўрсатаётган ўйини барча муаммо мураббийда бўлганини кўрсатмоқда. Италиялик мураббий қўли остида сўнгги 6 учрашувда бирорта ҳам гол ура олмаган жамоа, унинг истеъфосидан сўнг икки ўйинда 6 гол урди! Буларнинг барчаси ёки тасодиф, ёки жамоа ичида муаммолар бўлган. Алан Ширер эса бу ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди: “Бу йил Раньери билан хоҳиш ва истак йўқ эди, улар ўз устида қаттиқ ишлашмади. “Ливерпул”га қарши эса ҳар бир ўйинчи тез югурди, бир неча марта спринтни амалга оширди ва бу шуни кўрсатмоқдаки, футболчилар мураббийнинг кетишини хоҳлаган”.

Италиялик мураббийнинг истеъфога чиқарилиши ҳозирча ўз мевасини бермоқда. Бироқ, нега футболчилар унинг қўли остида ҳозирги даражадаги ўйинларини кўрсатишмади? Раньерининг тактик схемалари Жейми Варди ва Каспер Шмейхел каби баъзи футболчиларга ёқмаганлиги турган гап. Бу барчаси баҳона албатта, аммо Денни Дринкуотернинг интервюсидан маълум бўлдики, футболчилар қийин тактик схемаларда ўйнашни хоҳламаган. “Биз ҳаммамиз содда нарсаларга мойилмиз. Уни қийинлаштиришга сабаб йўқ. Барчасини имкон қадар соддалаштириш керак. Биз ҳар қандай мураббийнинг орқасидамиз. Аммо ҳамма тушуниб турибдики, Шекспирдан яхшиси йўқ. Биз уни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз”.

Раньери таниқли бўлмаган футболчилар билан имконсиз ишни амалга оширди. У жамоага кутилмаган совринни тақдим этди ва бунинг учун у клуб тарихида абадий қолади. Унинг ёрдамчиси Шекспирнинг бошқаруви эса «сеҳрли эртак»нинг иккинчи саҳнаси бўлишини кутиб қоламиз.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 22:01, 14.03.2017. Ўқилди: 9308 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.