Охирги вақтларда Фабио Коэнтраунинг "Реал" машғулотларида иштирок этмагнининг сабаби маълум бўлди.
Футболчи Брагада суд мажлисида қатнашди ва 2012 йилда ҳайдовчилик гувоҳномасини олишда имтиҳонда қатнашмай, 4 минг евро пора берганини тан олди.
Коэнтраунинг айтишича, назарий имтихон вақтида имтиҳон олувчилардан бири қўл ҳаракати ёрдамида унга ёрдам бериб турган. Футболчи агар ёрдам бермаганида имтоҳондан ўтолмаслигини ва жавобларнинг ярмини ҳам билмаслигини тан олди.
Португалиялик футболчи ўша вақтда "Реал"га ўтишга яқин турган, шунинг учун Мадридга кўчиб ўтиш олдидан ҳайдовчилик ғувоғномасини олиш учун кам вақт қолган. Испанияда у тил борасида муаммога дуч келиши мумкин эди.
Суд Коэнтрауни хайрия жамғармасига 3 минг евро ўтказишга мажбур қилиб қўйди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).