Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида Венгрияга қарши ўйинда дублга эришди.
«Реал» футболчиси терма жамоадаги фаолиятида ўзининг 69 ва 70-голларини уришга муваффақ бўлди. Бу орқали футболчи Европа терма жамоалари тўпурарлари рўйхатида Герд Мюллер ва Робби Кинни ортда қолдириб, 4-ўринга кўтарилиб олди.
Португалия терма жамоаси ўйинларида Роналду 12та дубл, 3та хет-трик ва 1та покер қайд этган.
Роналду Армения терма жамоасига қарши ўйинларда 5та, Андорра, Эстония, Голландия ва Швеция дарвозаларига 4тадан гол урган. Португалиялик футболчи 33та терма жамоа дарвозаларини ишғол қилган. Шунингдек, Франция, Испания, Германия, Италия ва Англия дарвозабонлари унинг голларидан азият чекишган.
Европа терма жамоалари тарихидаги энг кучли 10 тўпурар
1. Ференц Пушкаш (Венгрия/Испания) – 84 гол (89та ўйинда)
2. Шандор Кочиш (Венгрия) – 75 (68)
3. Мирослав Клозе (Германия) – 71 (137)
4. Криштиану Роналду (Португалия) – 70 (137)
5. Герд Мюллер (Германия) – 68 (62)
6. Робби Кин (Ирландия) – 68 (146)
7. Златан Ибраҳимович (Швеция) – 62 (116)
8. Имре Шлоссер (Венгрия) – 59 (68)
9. Давид Вилья (Испания) – 59 (97)
10. Ян Коллер (Чехия) – 55 (91)
11. Йоахим Штрайх (ГДР) – 55 (102)
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).