Бугун 23 июнь, 2025 йил, душанба.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 22.06.2025 03:00
      • Флуминенсе
      • 4:2
      • Ульсан Хёндэ
      • 22.06.2025 06:00
      • Ривер Плейт
      • 0:0
      • Монтеррей
      • 22.06.2025 21:00
      • Ювентус
      • 4:1
      • Видад
      • 22.06.2025 23:59
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Пачука
      • 23.06.2025 03:00
      • Зальцбург
      • -:-
      • Ал-Ҳилол
      • 23.06.2025 06:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Ал-Айн
  • Суперлига
      • 22.06.2025 20:00
      • Пахтакор
      • 2:0
      • Қўқон-1912
      • 22.06.2025 20:00
      • Шўртан
      • 2:1
      • Сурхон
      • 22.06.2025 20:00
      • Динамо
      • -:-
      • Бунёдкор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 13 31
2 Динамо 11 25
3 ОКМК 13 24
4 Навбаҳор 13 23
5 Нефтчи 12 23
6 Пахтакор 13 22
7 Бунёдкор 12 18
8 Машъал 13 15
9 Хоразм 13 14
10 Андижон 13 14
11 Сурхон 13 14
12 Сўғдиёна 13 13
13 Қизилқум 13 13
14 Қўқон-1912 13 12
15 Бухоро 13 9
16 Шўртан 13 9

Ўтган ўйинлар. 13-тур

13-тур Сўғдиёна 1-0 Хоразм
13-тур Андижон 1-1 Қизилқум
13-тур Нефтчи 1-0 Бухоро
13-тур Машъал 1-3 Насаф
13-тур Навбаҳор 3-0 ОКМК
13-тур Пахтакор 2-0 Қўқон-1912
13-тур Шўртан 2-1 Сурхон

Навбатдаги ўйинлар. 13-тур

22/06 20:00 Динамо - Бунёдкор

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 23.06.2025

      06:25 Новости футбола.
      06:30 Чемпионат Германии. Итоги сезона.
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. "Вердер Бремен" - "Майнц 05".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Хольштайн Киль".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "РБ Лейпциг".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Боруссия Дортмунд".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Германии. "Айнтрахт Франкфурт" - "Вольфсбург".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Германии. "Байер 04 Леверкузен" - "Хоффенхайм".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Германии. "Вердер Бремен" - "Майнц 05".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Хольштайн Киль".
      00:40 Новости футбола.
      00:45 Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "РБ Лейпциг".
      02:45 Новости футбола.
      02:50 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Боруссия Дортмунд".
      04:50 Новости футбола.
      04:55 Чемпионат Германии. Обзор сезона.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 23.06.2025

      05:20 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 7 в Стокгольме, Швеция.
      07:30 "Лучшие из лучших".
      08:00 Гольф. Кубок Лиги Ставок. Этап в Завидово.
      10:10 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 7 в Стокгольме, Швеция.
      12:20 Д/ф "Борис Беккер. Игрок с большой буквы".
      14:05 "Непобедимый".
      14:35 Автоспорт. G-Energy СМП РСКГ Эндуранс. Кубок России. Этап 2 на автодроме "Игора Драйв".
      16:55 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов в Санкт-Петербурге. Женщины. Прямая трансляция.
      18:40 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 4 в Тюмени, Россия.
      20:25 "Лучшие из лучших".
      20:55 Гольф. Кубок Лиги Ставок. Этап в Завидово.
      23:00 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии. День 4.
      00:35 "Что за спорт?". "Экстрим".
      01:05 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      02:45 "Непобедимый".
      03:15 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов в Санкт-Петербурге. Женщины.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 23.06.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Д/с "Фабрика грёз: Бенфика".
      08:00 "Футбол на все времена".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Екатерина Макарова.
      11:25 "Вопреки всему".
      12:30 Смешанные единоборства. ONE FC 169 в Бангкоке, Таиланд. Анатолий Малыхин против Умара Кейна.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Что за спорт?". "Экстрим".
      16:55 "Футбол на все времена".
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      18:25 LIVE Футзал. Бетсити Суперлига. Финал. "Газпром-Югра" (Югорск) - "Ухта". Прямая трансляция.
      20:25 Все на Матч! Прямой эфир.
      20:55 LIVE Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии. День 4. Прямая трансляция.
      22:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:20 Смешанные единоборства. UFC 300 в Лас-Вегасе, США. Алекс Перейра против Джамала Хилла.
      01:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:30 Д/ф "Вячеслав Платонов. Тренер победы".
      03:35 "Что по спорту?". Челябинск.
      04:05 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 7 в Стокгольме, Швеция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 23.06.2025

      05:00 Велоспорт. Женщины. Тур Швейцарии. Этап 4.
      06:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 8.
      07:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 8 в Берне, Швейцария. Женщины. Болдеринг. Финал.
      08:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 8 в Берне, Швейцария. Мужчины. Болдеринг. Финал.
      09:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 8.
      10:30 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 3 в Ванкувере, Канада. Женщины, мужчины.
      11:30 Пауэрлифтинг. Чемпионат мира по классическому троеборью в Хемнице, Германия. Женщины. Свыше 84 кг; Мужчины. Свыше 120 кг.
      14:30 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 6 в Сен-Тропе, Франция.
      16:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 8.
      16:30 Велоспорт. Тур Швейцарии. Этап 1.
      17:50 LIVE Велоспорт. Тур Швейцарии. Этап 2. Прямая трансляция.
      20:15 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 6 в Сен-Тропе, Франция.
      22:15 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      00:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 8 в Берне, Швейцария. Женщины. Болдеринг. Финал.
      00:45 Скалолазание. Кубок мира. Этап 8 в Берне, Швейцария. Мужчины. Болдеринг. Финал.
      01:30 Велоспорт. Тур Швейцарии. Этап 2.
      03:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 5 в Солт-Лейк-Сити, США. Женщины. Болдеринг. Финал.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Монако"нинг юксалиш тарихи

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Монако» мутасаддилари 2014 йили клуб тараққиёт дастурини ўзгартириб, трансферлар бюджетини кескин камайтирдилар. Ана шу жиддий ислоҳотдан кейин монегаскларнинг чемпионликка даъвогарлик қилишларига ҳаттоки, энг  ашаддий мухлислар ҳам ишонмай қўйишганди. Таажжубки, князлик клуби жорий мавсум нафақат ички мусобақа, балки ЧЛда ҳам муваффақиятли тўп сурмоқда. Хусусан, жамоа маҳсулдорлик бобида Европа миллий чемпионатлари иштирокчилари  орасида етакчи бўлиб турибди.

Дарҳақиқат, янада юксакроқ марраларни кўзлаган ҳолда, Англияга йўл олган Радамель Фалькаонинг у ердаги жиддий жароҳат ва омадсиз ижара келишувларидан сўнг ҳозирда Европанинг энг сермаҳсул жамоаларидан бири ҳужум чизиғида бош ролни ўз қўлига олишини ҳеч ким хаёлига ҳам келтирмаганди. Боз устига, «Монако» қимматбаҳо легионерлардан воз кечиб, асосий эътиборни маҳаллий академия тарбияланувчиларига қарата бошлаганди. Қарангки, князлик клуби шу сиёсат самараси ўлароқ, фантастик статистика қайд этмоқда: 30та учрашувда 87та гол! «Кўҳна қитъа»да ҳеч қайси клуб миллий чемпионатдаги бундай маҳсулдорлик билан мақтанолмайди. Диққатни тортадиган томони, олдинги чизиқда Фалькаога машҳур юлдузлар эмас, Валер Жермен ёки Килиан Мбаппе сингари маҳаллий тарбияланувчилар ёрдам беришмоқда. Бу футболчилар «Монако» академияси - Ла-Тюрбида таҳсил олишган.

Яна бир далил шуки, «Монако» чемпионатда нафақат ёш  футболчилар, балки мутахассислар масаласида ҳам бошқа жамоаларга жиддий рақобат тақдим этяпти. Хусусан, Франция футболининг мартабали арбобларидан бири Бертран Резо академия президенти лавозимига таклиф этилди. Эътиборлиси, бу мутахассис Парижда нақ 11 йил айнан шу вазифани бажарганди. Унинг хизматлари самарасини «ПСЖ»нинг ички аренада чинакамига ҳукмрон қилганидан ҳам билиб олиш мумкин. Қолаверса, пойтахт клуби ЧЛда «Барса»дек грандни анча уялтирди (1|8 финалнинг биринчи учрашувида 4:0 ҳисобида зафар қучганини эсланг) гарчи кейинги раундга чиқолмаган бўлсада.  Тўғри, Бертраннинг ўзи камтарона фикр билдиради: «Мен келмасимдан аввал ҳам «Монако»нинг ишлари рисоладагидек эди». Баёнотнинг мазмунини тўлиқ тушуниш учун яқин ўтмиш воқеаларини ёдга олиш талаб этилади. Асосан хорижликлар макони ҳисобланган миттигина князлик ҳеч қачон клубга етарли эътибор қаратмаган. Дейлик, аҳолининг 50 фоизини ўз бағрига сиғдирадиган 18 минг ўринли стадион кўпинча ҳувиллаб ётарди. Оқибатда жамоа чипталар сотувидан олинадиган даромад бўйича антирекордчи бўлиб қолди. Таажжубки, сайёрамизнинг энг сўлим ва қимматбаҳо масканидан макон топган «Монако» моддий ресурслар етишмовчилиги туфайли «лифт-жамоа» мақомини олди.

1975 йили «Монако» бошқарувини қўлга олган Жан-Луи Кампора «Сошо» ва «Нант» клубларидан ибрат олиш зарурлиги ва жамоа асосан ўз академияси тарбияланувчилари ҳисобига юксак марраларга интилишини эълон қилганди. Шундан кейин Ўрта Ер денгизи соҳилида жойлашган ажойиб билим даргоҳи том маънода тагчилликка дуч келди. Гап шундаки, князликдаги ўзига хос демографик шароит (аҳолисининг умумий сони 35000 киши) туфайли у ерда болалар жуда оз. Шу боис, Ла-Тюрбига 10-13 ёшли иқтидор соҳибларини жалб этиш иконияти паст. Бошқа шаҳарлардаги болаларни қабул қилиш эса қонун билан тақиқлаб қўйилган. Шу сабаб, «Монако» деярли шаклланиб улгурган футболчиларни таклиф этишга мажбур бўларди. «Ихтиёримизда болалар жамоалари йўқ. Шундай экан, олдимизда Клерфонтен сингари бошқа ўқув масканларидан 15 ёшли ўсмирларни таклиф этиб, улар савиясини талаб даражасига олиб чиқиш билан шуғулланишдан ўзга чора йўқ»,-дейди Резо академия ишига тўхталиб. Ҳа, князлик мустақил салтанат мақомида бўлсада, клуб тараққиётдан ортда қолиб кетмаслиги учун Франциядаги футбол марказлари билан ҳамкорлик қилишга мажбур. Айни пайт Францияда 12та машҳур футбол маркази фаолият юритмоқда. Тьерри Анри, Лилиан Тюрам ва Эммануэль Пети каби афсоналар энг самарадор академия - Клерфонтенда таҳсил олишган.

Хуллас, Ла-Тюрби мутасаддилари болалар гуруҳларининг йўқлигини ўзига хос  йўл билан билинтирмаяптилар. Ноёб иқтидор соҳибларини саралаб олиш учун етарли вақт ва имкониятга эга мутахассислар энг яхши тарбияланувчиларни князлик академиясига таклиф қиладилар ва уларнинг чинакам профессионал даражага кўтарилишлари учун ҳеч нарсани аямайдилар: «Даргоҳимизга асосан  болалик ва ўсмирлик йиллари оилалари даврасида ўтган ёшлар келишади. Бирор иқтидорли йигитни аниқласак, дарҳол музокара жараёнини бошлаймиз. Аниқроқ айтсак, 12-13 ёшли пайтиёқ болакайни ўз томонимизга оғдириш ҳаракатига тушамиз. Муҳими, тарбияланувчиларнинг мактабимизга кўчиб ўтишлари арафасида уларга иложи борича қулай шароитлар яратиб берамиз ва албатта, муддатга ҳам алоҳида эътибор қаратамиз»,-дейди Резо. Ортда қолган 40 йил давомида «Монако»га қанчадан-қанча президентлар, мураббийлар ва футболчилар келиб кетишди. Аммо ноёб иқтидор соҳибларини қидириб топиш ва тарбиялаш фалсафаси ҳанузгача ўзгаргани йўқ. Чунки у бугунги кунда ҳам ўз самарасини бермоқда.

Энди сўнгги пайтларда жиддий шов-шувларга сабаб бўлаётган Килиан Мбаппе хусусида. Ҳа, у чиндан ҳам, ўтган йили «Арсенал» таклифини рад этди, гарчи афсонавий Тьерри Анри изидан бораётган бўлсада. Мазкур ўхшатиш бежиз эмас. Зеро, ҳар иккиси Зумрад соҳилига келишдан аввал битта футбол марказида таҳсил олган. Бертран Резо бу масалада шундай фикрда: «Футбол академияларининг энг сара тарбияланувчилари айнан «Монако»ни танлайдилар. Чунки бизда ёш футболчилар мунтазам равишда камолот чўққисини забт этаётганларини кўриб турадилар». Килиан Мбаппе, Тома Лемар ва Тьемуэ Бакайоко каби иқтидор соҳиблари аллақачон АПЛ грандлари эътиборини тортган бўлсаларда, «Монако» мутасаддилари бундан умуман ташвиш тортмайдилар: «Уларни клубда олиб қолиш учун ортиқча бош қотиришимизнинг ҳожати йўқ. Бу йигитларга Англияга барвақт йўл олган франциялик ёш футболчилар қайд этаётган натижаларни кўрсатиш кифоя қилади».

«Монако» академияси: жиддий эътиборга муносиб ёш тарбияланувчилар (топ-5)

Лоик Бадиашиле (дарвозабон, Франция U-18)

Франко Антонуччи (вингер, Бельгия U-17)

Адриен Бонжованни (вингер, Бельгия U-17)

Ирвин Кардона (ҳужумчи, Франция U-20)

Мусса Силла (ҳужумчи, Франция U-18)

«Монако» академияси: 5та энг муҳим хусусият

Скаутинг. «Шуни аниқ айта оламанки, мен иш бошлаган пайт «Монако» энг яхши скаутлар тармоғига эга бўлиб, у франциялик ёшлар орасидан ноёб иқтидор соҳибларини топишга йўналтирилганди. Юқори малакали мутахассислар мамлакатнинг барча ҳудудларидаги ёш футболчилар, ҳаттоки, 11-12 ёшли болаларни ҳам жиддий назорат остига олишганди»,-дейди клуб спорт директори вазифасини бажарган Тор-Кристиан Карлсен.

Хилма-хиллик. Резонинг фикрича бу жуда муҳим: «Мақсад - ҳар бир позицияга турлича фазилатларга эга бўлган номзодларни топиш. Шу йўл билан улар ўртасидаги кераксиз рақобатга чек қўйиш мумкин». Собиқ спорт директори эса бунга шундай қўшимча қилади: «Ла-Тюрбида иқтидорли ўйинчилар малакали мураббийлардан сабоқ олиб, маҳоратларини мукаммалаштириб борадилар».

Ихтисослашув. Академияда ёш футболчилар турли позицияларда ўз иқтидорларини синовдан ўтказадилар. U-17 гуруҳи сафига қўшилгунларича уларнинг асосий амплуалари маълум бўлади. Илғор тарбияланувчилар тўртинчи дивизионда иштирок этаётган ўринбосарлар жамоаси таркибидан жой оладилар.

Майдон ташқарисидаги хулқ-атвор. Табиийки, академияда тартиб-интизомга жиддий эътибор қаратилади. «Одатда беодоб ва бадфеъл табиатли ўйинчиларни қабул қилмаймиз, минг иқтидорли бўлишсада. Чунки улар майдонда ҳам ҳаётдагидек панд беришлари мумкин. Зеро, бош мақсадимиз - аввало, болаларни ҳар томонлама мукаммал инсон даражасида тарбиялаш. Хуллас, ижтимоий таълим-тарбия самараси ўлароқ, ҳар бир футболчи ўз шеригини осон тушунадиган ҳолатга келади»,-дейди Резо бу борада.

Big data. Тор-Кристиан Карлсеннинг айтишича, академияда ўзгача маълумотлар базаси яратилган: «Барча клублар футболчилар ҳақида бир хил услубда маълумот тўплашади. Биз эса бу масалада ҳам ажралиб туришга интилганмиз. Масалан, болаларга маълумотларни етказишда махсус иловалардан фойдаланилади. Хуллас, ўйинчилар барчаси билан смартфондаги таҳлил ёрдамида танишишлари мумкин».

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:34, 01.04.2017. Ўқилди: 7487 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Навбаҳор Педро 7
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 6
5 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
6 Навбаҳор Аббос Ғуломов 5
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
8 Бунёдкор Луис Качорри 5
9 Навбаҳор Руслан Жиянов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.