Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон кубоги. «Навбаҳор» «Нефтчи» тўсиғидан ўтолмади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ўзбекистон кубоги / Учрашувлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Бугун “Навбаҳор” Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичи жавоб учрашуви доирасида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига қарши майдонга тушди.

Гарчи ўйин “лочинлар”нинг ғалабаси билан якунланган бўлса ҳам, икки ўйин натижасига кўра чоракфиналга фарғоналиклар йўл олишди.

Ўйин тўлиқ мезбонлар устунлигида ўтди. Ўйин бошидан мезбонлар рақиб дарвозаси олдида босимни кучайтиришди.

16- дақиқага келиб учрашувда ҳисоб очилди. Аъзам Алиевнинг жарима майдони ташқарисидан тепган тўпини Ҳамза Каримов ўз дарвозасига тўғирлаб қўйди - 1:0.

Аммо, “навбаҳорчилар”нинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Орадан 10 дақиқа ўтгач Шерзод Ҳакимов чиройли тарзда Ортиқов қўриқлаган дарвозани ишғол қилди - 1:1.

Бу гол мезбонларни тушкунликка солмади. Қатор ташкил қилинган ҳужумлар “Нефтчи” ҳимоячиларини хато қилишга мажбур қилди. Ойбек Қиличевни Хусниддин Ғофуров ўз жарима майдони ичида қўполлик билан тўхтатди. Натижада бош ҳакам пенальти белгилади. 11 метрли жарима зарбасини Неманья Йованович аниқ амалга ошириб, ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди.

Танаффусгача меҳмонлар яна ҳисобни тенглаштириш имконига эга бўлишганди. Лекин Акмал Ортиқов жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

Кейинги босқичга йўл олиш учун “Навбаҳор” икки тўп фарқи билан ғалаба қозониши талаб этиларди. Шу боис учрашувнинг иккинчи ярмида ҳам мезбонлар устунлик қилишди. Азам Алиев, Неманья Йованович, Ойбек Қиличев, Дарко Станоевич ва Дилшод Жабборов керакли голни уришга яқин эди, бироқ барча вазиятларда омад улардан юз ўгирди.

Ҳисобни ўзгартириш иккала жамоанинг ҳам қўлидан келмади. Шу тариқа икки ўйин натижасига кўра “Нефтчи” чорак финалга йўл олди.

Ўзбекистон кубоги, 1/8 финал. Жавоб ўйини
31 май. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ. Томошабин.
“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 2:1 (2:1) 
Голлар: Ҳ. Каримов (16), Н. Йованович (34, пен.) - Ш. Ҳакимов (26).
Ҳакамлар: Б. Намозов, А. Сидоров, Д. Сайлавов, Ш. Насибуллаев.
Назоратчи – А. Попов.
«Навбаҳор»: 1. Акмал Ортиқов, 4. Аббос Отахонов (20. Алишер Мирзаев, 57), 7. Ойбек Қиличев, 9. Дилшод Жабборов, 17. Илҳом Бойдедаев (10. Мансур Саидов, 78), 19. Мирзоҳид Ғофуров (33. Тоҳир Шамшитдинов, 46), 21. Аъзам Алиев, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 44. Дарко Станоевич, 77. Азизбек Турғунбоев, 84. Неманья Йованович.
«Нефтчи»: 16. Абдумавлон Абдужалилов, 5. Ҳамза Каримов, 7. Акрам Баҳриддинов (18. Жавоҳир Расулов, 76), 9. Шерзод Ҳакимов (27. Никита Павленко, 68), 10. Мўйдин Мамазулумов (6. Бахтиёр Ёқубов, 90+2), 11. Аббос Махситалиев, 15. Хусниддин Ғофуров, 17. Музаффар Музаффаров, 20. Дилёрбек Эрматов, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 23. Абдураҳмон Абдулҳақов.
Огоҳлантиришлар: М. Мамазулумов (80), А. Махсталиев (81).
Дастлабки ўйин: 0:1

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 21:28, 31.05.2017. Ўқилди: 4420 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик