Бугун 14 февраль, 2026 йил, шанба.

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [6047]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4376]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [4209]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3841]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3591]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3513]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3112]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2731]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2602]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [1987]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 26 57
2 Манчестер Сити 26 53
3 Астон Вилла 26 50
4 Ман. Юнайтед 26 45
5 Челси 26 44
6 Ливерпуль 26 42
7 Брентфорд 26 40
8 Эвертон 26 37
9 Борнмут 26 37
10 Ньюкасл 26 36
11 Сандерленд 26 36
12 Фулхэм 26 34
13 Кристал Пэлас 26 32
14 Брайтон 26 31
15 Лидс 26 30
16 Тоттенхэм 26 29
17 Ноттингем Форест 26 27
18 Вест Хэм 26 24
19 Бёрнли 26 18
20 Вулверхэмптон 26 9

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Челси 0-0 Лидс
26-тур Эвертон 0-0 Борнмут
26-тур Тоттенхэм 0-0 Ньюкасл
26-тур Вест Хэм 0-0 Ман. Юнайтед
26-тур Астон Вилла 0-0 Брайтон
26-тур Кристал Пэлас 0-0 Бёрнли
26-тур Манчестер Сити 0-0 Фулхэм
26-тур Ноттингем Форест 0-0 Вулверхэмптон
26-тур Сандерленд 0-0 Ливерпуль
26-тур Брентфорд 0-0 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

01/01 06:00 Манчестер Сити - Ньюкасл
01/01 06:00 Тоттенхэм - Арсенал
01/01 06:00 Сандерленд - Фулхэм
01/01 06:00 Кристал Пэлас - Вулверхэмптон
01/01 06:00 Вест Хэм - Борнмут
01/01 06:00 Ноттингем Форест - Ливерпуль
01/01 06:00 Челси - Бёрнли
01/01 06:00 Брентфорд - Брайтон
01/01 06:00 Астон Вилла - Лидс
01/01 06:00 Эвертон - Ман. Юнайтед

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Биласизми? “Насаф” кеча олий лигадаги 600-учрашувини ўтказди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Насаф
Рукн: Янгиликлар
A A A

1997 йилдан олий лигада иштирок этиб келаётган Қаршининг “Насаф” клуби кеча, ўзининг олий лигадаги 600-учрашувини ўтказди.

Бу учрашув "Насаф"нинг ғалабаси билан якунланди. Бу ғалаба “аждарлар”нинг барча чемпионатлардаги 337-ғалабаси сифатида қайд этилди.

Келинг,  шу ерда қисқача клуб тарихига назар ташлаймиз. “Насаф” олий лигадаги дебют иштирокида 6-ўрин билан чегараланган. 1998 йили 5-ўрин, 1999 йили эса 11-ўрин билан қаноатланган. Бу кўрсаткич, жамоа тархидаги энг ёмон кўрсаткич сифатида тарихда қолган. Шу йили “Насаф”ни Виктор Макаров бошқарган.

2000 йилги чемпионат бошида клубда катта ўзгаришларга қўл урилади. “Насаф”га Баҳром Ҳакимов бош мураббий сифатида таклиф этилади ва шу йили қаршиликлар ўз тарихида биринчи марта бронза медалига сазовор бўлади. Баҳром Ҳакимов йилнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилади. Жамоа тўпурари – Зафар Холмуродов эса “Ҳужум қироли” совринига муяссар бўлади. Зафар Холмуродов шу йилги мавсумда рақиблар дарвозасини 30 марта ишғол қилган. Бу натижани ҳанузгача "Насаф"нинг бошқа футболчиси такрорлай олган эмас.

2007 ва 2008 йиллар ҳам клуб учун жуда омадсиз кечган. 2007 йили “Насаф” чемпионатни 9-ўрин билан якунлайди. Шу йили жамоа чемпионатни Баҳром Ҳакимов қўл остида бошлайди. Баҳром Ҳакимов истефосидан сўнг, “Насаф”ни вақтинча Виталий Ни бошқаради. Кейин эса Владимир Фомичев жамоага таклиф этилади. Натижа эса 6-ўрин. Якунда Владимир Фомичевга ҳам чиқиш эшиклари кўрсатилади.

“Насаф” 2008 йилги чемпионатни 9-ўрин билан якунлаган. Шу йили қаршиликлар чемпионатни Виктор Борисов қўл остида бошлаган бўлса, ундан “Насаф”ни Эдгар Гесс қабул қилиб олади. Бу мураббий ҳам жамоада ўзгариш қила олмагач, жамоага Усмон Тошев бош мураббий сифатида таклиф этилади. Натижа эса 9-ўрин. Бу натижа ҳеч кимни қониқтирмас эди.

Шу йили клубга “Шўртан газ кимё мажмуаси” бош ҳомий сифатида бириктирилади. Энди “Насаф” клуби тарихида янги саҳифа очилади.

2009 йилги чемпионат бошида клуб раҳбарлари мисли кўрилмаган, катта ўзгаришларга қўл уришади.  Жамоага россиялик мутахасис Виктор Кумиков таклиф этилади. Иккинчи даврада эса клубга бош мураббий сифатида Анотолий Демьяненко тайинланади. Натижа 3-ўрин. Шу йили клуб қошида футбол мактаби ташкил этилиб, ўз фаолиятини бошлайди.

Ўзингизга маълум, Анотолий Демьяненко бошчилигидаги жамоамиз 2011 йили чемпионатда кумуш медалга сазовор бўлган ва ОФК кубогини қўлга киритган. Бу клуб тарихидаги жуда катта натижа эди.

2012 йил бошида клуб раҳбарияти жамоани Рўзиқул Бердиевга ишониб топширади. Ёш мураббий 7-турдан сўнг ўз лавозимидан четлатилади ва Усмон Тошев бош мураббий бўлади. Мавсум охирида, Усмон Тошев фаолиятидан қониқмаган клуб раҳбарияти жамоани яна Бердиевга топширади. Шу йили чемпионатни муваффақиятли бошлаган “Насаф”, 4-ўрин билан кифояланади. Бердиев шу йили 9та учрашувда ўз шогирдларини майдонга бошлаб тушади.

Рўзиқул Бердиев шу вақтдан буён "Насаф"ни бошқариб келаяпти. Бу мураббий даврида “Насаф” тўрт марта (2013, 2014, 2015, 2016 йиллар) қаторасига  бронза медалини, бир марта Ўзбекистон Кубогини (2015 йил) ва яна бир марта Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритди (2016 йил). Жамоа Бердиев қўл остида тўрт марта Ўзбекистон Кубоги финалида ҳам иштирок этаганини ҳам айтиб ўтиш жоиз. Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги “Насаф” 2013 йилдан буён 3-ўриндан пастга тушган эмас.

Бу мураббий ўз фаолияти давомида  жамоани чемпионат учрашувларида 133 марта майдонга бошлаб тушди. Шулардан 85 учрашувда “Насаф” ғалабага эришди.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 16:58, 16.06.2017. Ўқилди: 4419 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 17
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 13
4 Ливерпуль Юго Экитике 10
5 Челси Жоао Педро 10
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
7 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 9
9 Ньюкасл Бруно Гимараэс 9
10 Астон Вилла Олли Уоткинс 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.