Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 02.04.2026 18:30
      • Сўғдиёна
      • 2:2
      • Қўқон-1912
      • 02.04.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • 2:0
      • Локомотив
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • -:-
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Пахтакор 4 9
5 Насаф 4 7
6 Локомотив 5 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 Қўқон-1912 5 5
11 ОКМК 4 4
12 Хоразм 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Леонид Слуцкий: «Қочоқ эмас, Россия жонкуяриман»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Леонид Слуцкий кейинги мавсум Англия футболида ишлайди - «Халл Сити» бош мураббийи сифатида. Туманли ўлкада барчаси ҳал бўлгач, Леонид Викторович Москвага қайтди ва биринчи бўлиб, ЦСКА клуби штабига йўл олди. Россия терма жамоаси собиқ бош мураббийи жонажон клуби билан хайрлашувдан сўнг унча яхши кайфиятда эмасди, шунга қарамай, матбуот вакилларининг турли саволларига жавоб қайтарди. Тўғри, у битта масала - Англияда ишлаш мавзусида гапиришни хоҳламади...

- Леонид Викторович, Англия клубини бошқаришингиз маълум бўлган бир пайтда Москвада, ЦСКА базасида юрибсиз...

- Москвага келсам, албатта, бу ерга бош суқаман, ахир ЦСКА қадрдон уйим ҳисобланади. Шу маънода айтсам, барча футболчилар, мураббийлар ва клуб раҳбарлари - чин қадрдонларим. Оддий гапирганда, Москвада бўлсам, 50 фоиз вақтни ҳамкасбларим ва собиқ шогирдларим даврасида ўтказаман, албатта, мароқ билан.

- Охирги вақтлар Англияда яшаяпсиз, ЦСКАнинг Волгограддаги футбол мактаби тақдири нима бўляпти?

- Мактаб фаолияти давом этяпти ва бунинг учун ЦСКАга катта раҳмат. Эътиборлиси, январда очилган мактаб ҳудудда энг илғори бўлишга улгурди. Турли ёш тоифасидаги жамоаларимиз ютуқлари ҳам чакки эмас. Умуман, мактабда 250 нафар бола шуғулланмоқда. Ўйлайманки, лойиҳа ҳали самара беради ва нафақат ЦСКА бренди юксалишига, балки мамлакатимиз футболи тараққиётига ҳисса қўшади. Гарчи узоқда бўлсамда, Волгоград мактаби мураббийлари ва директори билан ҳар куни алоқадаман. Демоқчиманки, жараённи шахсан ўзим назорат қиляпман.

- Англияга кўчиб ўтганингиздан сўнг Россияда ўзингизни қувғиндек ҳис қилмаяпсизми?

- Йўқ. Табиийки, бошқа мамлакатда бўлиб, Россиядаги воқеалар жараёнидан четда қоляпман, аммо доимий алоқани ушлаб туришга ҳаракат қиляпман. Сергей Галицкий бир сафар чиройли хайрлашув бўлмаслигини айтганди. Мана, бизнинг ажрашувимиз - чиройли хайрлашув. ЦСКАдагилар мен учун яқин кишилар бўлиб қолаверишади. Умид қиламанки, Слуцкий ҳам улар учун худди шундай. Хўш, қанақасига қувғиндиман? Мисол учун, «Матч ТВ» телеканалида ўйинни шарҳлаб бордим.

- Ҳаётингизда қўмсаш даражаси қандай?

- Россияликман ва ўз Ватанимни яхши кўраман. Йўқ, мамлакатдаги ишлардан норози ҳолда чиқиб кетган қочоқ эмасман. Россияда ҳаммаси яхши ва ажойиб. Мисол учун, Волгограддаги мактаб таъминотининг 50 фоизи ЦСКА зиммасида, қолганини шахсий жамғармамдан ажратиб келяпман. Яна миллий хайрия жамғармаларига ёрдам беряпман. Қайтараман, Россияга нисбатан муҳаббатим чексиз. Бу ердан кетганимга келсак, шунчаки, фаолиятимда янги саҳифа очишни истадим. Дейлик, хориж клубларида тўп сурувчи россиялик бирор футболчи ҳеч қачон қочоқ ёки қувғинди саналмаган, ҳаттоки, жонажон юртидан қочиб кетган ва уни батамом унутган бўлса ҳам. Хуллас, Англияга кўчиб ўтиш қарорим фақат фаолиятимга боғлиқ. Ички туйғу нуқтаи назаридан эса, ҳамон Россиянинг жонкуяр фуқаросиман. Бундайлар ҳозир кўп эмас...

- Англиядаги турмуш тарзига мослаша олдингизми?

- У ерда борш бор, рус ҳаммоми ва бошқа нарсалар ҳам. Тўғри, оилам ва яқинларимни қўмсайман, албатта. Лекин билишимча, Россиянинг ҳар қандай шаҳридан ишлаш учун Москвага келганлар ҳам шундай ҳиссиётлар қуршовида қолишади. Қолаверса, одатда бўш вақтингда зерикасан. Менинг Англиядаги кун тартибим эса жуда тиғиз ва зерикишга фурсат йўқ.

- Россия матбуотида собиқ шогирдингиз Александр Головиннинг Англияга йўл олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Унга мамлакат чемпиони - «Челси» қизиқаётган экан.

- Менимча, ушбу маълумот мутлақо асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди. Йўқ, бу билан Сашани ерга урмоқчи эмасман. У ажойиб йигит ва шундай футболчи. Головиннинг футболчи сифатида ўсиб, янги даражага кўтарилишига маълум фоиз алоқадор эканлигимдан ғурурланаман ҳам. Шунингдек, ҳозирги ўйинлари учун бағоят хурсандман. Аммо барчасига реал қараш керак. Шахсий фикримча, Головин Россияда ўтадиган мундиалда яхши ўйнаган тақдирдагина унинг Европадаги топ-клублардан бири сафига қўшилиши ҳақида гапириш мумкин. Ҳозирги ҳолатда эса Саша терма жамоа ёки еврокубоклар ўйинларида катта тажрибага эга эмас ва арзирли натижалари ҳам йўқ. Биламизки, «Челси»да ўйинчилар олдига мисли кўрилмаган талаблар қўйилади. Яна шуни қўшимча қилмоқчиман, Головин қачондир Англиянинг ушбу жамоасида ўйнай оладиган савияга чиқади, албатта. Бунга асло шубҳам йўқ.

- Қизиғи, Головиннинг илк мураббийларидан бири Сергей Васютин унинг «Челси»да муносиб тўп суришга қодирлигини таъкидламоқда. Чунончи, яна бир шогирди - Алексей Смертин вақтида бу иш уддасидан чиққанди.

- Васютин билан шахсан таниш эмасман, аммо унинг янгича методикалари ҳақида кўп эшитганман. Яъни дўстим Сергей Виноградов вақтида «Заря»да ушбу ажойиб мураббий қўл остида ўйнаган ва доимо тўлқинланиб гапириб берарди. Афсуски, Виноградов ҳозир ҳаёт эмас, лекин илиқ хотиралари ёдимда. Мисол учун, Головиннинг айнан Васютин раҳбарлигида ўйнаганини билгач, мураббийга доимий равишда Сашадан салом йўллашни одат қилгандим.

- Айтганча, Васютин 2 июль куни 60 ёшга тўлади.

- Шундай-ми? Унда Россия футболи тараққиётига катта ҳисса қўшган мураббийни чин юракдан табриклайман. Сибирда Россия термаси учун 2 нафар ярим ҳимоячи ва яна Сергей Кормильцевни тарбиялаш - жуда катта иш!

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:22, 19.06.2017. Ўқилди: 3022 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик