Бугун 30 сентябрь, 2026 йил, чоршанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 143 62 49 254
2 Япония 45 71 67 183
3 Жанубий Корея 24 27 44 95
4 Ўзбекистон 14 17 13 44
5 Таиланд 12 9 12 33
6 Баҳрайн 11 5 4 20
7 Эрон 10 16 11 37
8 Қозоғистон 9 14 25 48
9 КХДР 7 5 6 18
10 Ҳиндистон 6 21 25 52

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1930 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2186 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 29.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      08:00 Олимпийские игры. Зал славы: Афины-2004.
      09:00 Снукер. Второй раунд.
      11:00 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      15:30 Снукер. Второй раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Женщины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:15 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      21:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      22:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на трудность. Финал. Мировая серия. Копер.
      23:00 Снукер. Третий раунд.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Обзор.
      02:00 Трейлраннинг.
      03:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      03:45 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      04:30 Снукер. Третий раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Вадим Абрамов: «Азиз Ҳайдаров ва Одил Аҳмедовга ачинаман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида Эронга қарши кечган учрашувда мағлубиятга учради. Гарчи рақиб анча кучли бўлса-да, мухлислар барибир, терма жамоамиздан ғалаба кутишганди. Аммо умидлар оқланмади. Хўш, мағлубиятга нималар сабаб бўлди? Биз ўтган вақт давомида Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган мутахассислар билан суҳбатда бўлиб, уларнинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик. Мутахассислар қуйидаги уч саволга жавоб беришди:

1. Эрон - Ўзбекистон ўйини ҳақидаги умумий фикрлар.

2. Ўзбекистон терма жамоаси Теҳронда ўтган аввалги баҳсда Эронни мағлуб этган эди. Бу сафар нима ўзгарди - Ўзбекистон кучсизландими ёки Эрон кучайганми?

3. Самвел Бабаян айни вақтдаги таркибни ўзбек футболи тарихидаги энг кучлиси, деб айтган эди. Аммо Эронга қарши кечган баҳсда ўзбек футболи тарихидаги энг кучсиз жамоа майдонга тушди, деган фикрга қўшиласизми?

Вадим Абрамовнинг жавоблари

1. Эрон термаси билан бўлган ўйинга қандай режа тузилгани мен учун тушунарли, аммо у қай даражада амалга ошгани ҳақида бирор нарса дейиш қийин. Бу учрашувда рақибнинг кучсиз жиҳатлари бор эди ва ундан фойдаланса бўларди. Аммо термамиз буни уддалай олмади. Ҳозир эронлик футболчилар иштирок этадиган аксар чемпионатларда мавсум якунига етган. Табиийки, футболчилар ҳорғин ҳолатда бўлишади. Бизда эса Қатар чемпионатида тўп сурадиганлардан бошқа ҳамма энг яхши спорт формасида бўлиши лозим эди. Ҳар ҳолда мавсум энди қизғин паллага кириб бормоқда ва бу устунликдан фойдаланса бўларди. Бироқ фойдаланилмади.
Бевосита ўйиннинг ўзига келадиган бўлсак, ҳар икки жамоа ҳам ўзининг энг яхши жиҳатларини намойиш эта олмади. Эрон бундан кучлироқ ўйнаши мумкин эди, Ўзбекистон терма жамоасида ҳам очилмаган қирралар бор. Шунчаки, рақиб бу учрашувдан нима исташини яхшироқ тушуниб турганди ва бир ғалаба учун нима қилиш керак бўлса, ўшани амалга ошира олди.

2. Теҳронда бўлиб ўтган охирги ўйиндан сўнг Эрон терма жамоаси анча кучайган. Ҳар ҳолда бир мураббий жамоани бутун бошли икки цикл давомида бошқаргандан кейин жамоавий ўйин борасида савия ошиши турган гап. Карлуш Кейруш ақлли мураббий. Эрон терма жамоаси бизнинг гуруҳда яққол фаворит экани кўриниб турибди. Бироқ шу билан бирга рақиб жуда ҳам даҳшатли ўйин кўрсатиб юборяпти, демаган бўлардим. Шунчаки, Эрон тартибли ўйнаб, юзага келадиган имкониятлардан имкон қадар унумли фойдаланмоқда. Албатта, бу ҳам мураббий олиб борган иш самараси.

3.     Самвел Бабаяннинг гапларига изоҳ бериш менинг ваколатимда эмас. Ҳамманинг ўз фикри бўлади ва унинг наздида айни вақтдаги таркиб ўзбек футболи тарихидаги энг кучлиси бўлиши мумкин. Бу саволни унга бериш керак. Мен эса мутлақо бошқача фикрдаман.

Тўғрисини айтсам, агар мана шу таркиб жаҳон чемпионатига чиқа олмайдиган бўлса, бир қатор футболчиларга ачинган бўлардим. Хусусан, Одил Аҳмедов ва Азиз Ҳайдаров ҳозир айни кучга тўлган вақтда. Агар улар мундиалда иштирок эта олишмаса, бу ҳаммамиз учун ачинарли бўлиши муқаррар. Бироқ ҳали жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун реал имконият мавжуд. Курашни охирига қадар давом эттириш лозим.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 13:42, 20.06.2017. Ўқилди: 24906 марта. Фикрлар: 15 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик