Бугун 1 март, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • 1:1
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • 3:1
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • 1:2
      • Наполи
      • 01.03.2026 00:45
      • Интер
      • 2:0
      • Женоа
      • 01.03.2026 16:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Милан
      • 01.03.2026 19:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Аталанта
      • 01.03.2026 22:00
      • Торино
      • -:-
      • Лацио
      • 02.03.2026 00:45
      • Рома
      • -:-
      • Ювентус
      • 02.03.2026 22:30
      • Пиза
      • -:-
      • Болонья
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • 4:1
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • 0:1
      • Реал Сосьедад
      • 01.03.2026 01:00
      • Реал Овьедо
      • 0:1
      • Атлетико
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • 2:0
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • 1:1
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 3:4
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 5:2
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • 2:3
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • 0:1
      • Манчестер Сити
      • 01.03.2026 19:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 01.03.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 01.03.2026 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 01.03.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Челси
  • Суперлига
      • 28.02.2026 18:45
      • Нефтчи
      • 3:0
      • Машъал
      • 28.02.2026 19:00
      • Локомотив
      • 3:1
      • Сурхон
      • 28.02.2026 19:15
      • Динамо
      • 1:2
      • Навбаҳор
      • 01.03.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 01.03.2026 19:15
      • Насаф
      • -:-
      • Хоразм

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Андижон 1 3
2 Нефтчи 1 3
3 Локомотив 1 3
4 Пахтакор 1 3
5 Навбаҳор 1 3
6 Бухоро 1 3
7 Бунёдкор 0 0
8 Насаф 0 0
9 ОКМК 0 0
10 Хоразм 0 0
11 Динамо 1 0
12 Қўқон-1912 1 0
13 Сурхон 1 0
14 Қизилқум 1 0
15 Машъал 1 0
16 Сўғдиёна 1 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
1-тур Андижон 4-0 Сўғдиёна
1-тур Пахтакор 2-0 Қизилқум
1-тур Нефтчи 3-0 Машъал
1-тур Локомотив 3-1 Сурхон
1-тур Динамо 1-2 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:15 Насаф - Хоразм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Қўқон-1912» биринчи даврани дуранг билан якунлади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Бугун «Қўқон-1912» сафарда «Олмалиқ» жамоасига қарши 1-давранинг сўнгги учрашувини ўтказишди. Ўтган йили ҳам қўқонликлар биринчи давранинг охирги ўйинини Олмалиқда ўтказганди. Ўша голларга бой тарзда ўтган баҳсда мезбонлар ғалаба қозонишганди. Бу сафарги баҳсда ҳисоб очилмади ва ушбу жамоалар ўртасидаги тўқнашувларда биринчи марта дуранг натижа қайд этилди.

Мазкур учрашувга бўлган қизиқиш жуда юқори эди. Бунинг боиси “Қўқон-1912” жамоаси мавсумни фантастик даражада ўтказмоқда. Виктор Кумиков бошчилигидаги клуб эса мавсум бошидаги омадсиз ўйинлардан кейин ўзига келиб олди ва охирги баҳсларни юқори савияда ўтказмоқда. Учрашув шунга монанд равишда шиддатли тарзда бошланди. Дастлабки дақиқалардан ҳар икки жамоа ҳужумга зўр беришди.

9-дақиқада «Қўқон-1912» қулай имкониятдан фойдалана олмади. 18-дақиқада Суҳроб Бердиевнинг зарбасини мезбонлар посбони қайтариб қолди. 26-дақиқада майдон эгалари бурчак зарбасини тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Абдуллаев тўпга биринчи бўлиб етиб келди ва хавфни бартараф этди.

30-дақиқада мезбонлар ҳисобни очишлари мумкин эди. Дарвоза тўсини бизни голдан сақлаб қолди. 33-дақиқада жамоамиз етакчиси Мурод Холмуҳаммедов рақиб футболчиси билан тўқнашувда кичик жароҳат олди ва ўйиннинг қолган қисмини боши боғланган ҳолда давом эттирди. Биринчи бўлим нурсиз дуранг билан якунига етди.

Иккинчи таймни ҳам жамоалар фаол тарзда бошлашди. 48-дақиқада майдон эгалари чамаси 17-18 метрлардан жарима тўпини тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Йеличнинг зарбаси юқоридан кетди. 55-дақиқада бош ҳакам дарвозамиў томон яна битта жарима белгилади. Бу сафар тўпнинг йўлига Мурод Холмуҳаммедов туғаноқ бўлди. 59-дақиқада ҳужум қилиш навбати бизга келди. Носир Отақўзиевнинг бош билан зарбаси ноаниқ бўлди. 72-дақиқада жамоамизнинг сербиялик ҳужумчиси Филип Райевац жароҳат олди. 74-дақиқада Суҳроб Бердиевда ҳисобни очиш учун имконият вужудга келди. Аммо ҳужумчимиз қулай вазиятни қўлдан бой берди.

80-дақиқада рақиблар Бердиевга нисбатан қўполлик ишлатишди.  Жарима зарбасидан кейин Сидиқовнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 86-дақиқада яна бир жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлдик. Бу сафар Бердиевнинг зарбаси дарвоза устунидан қайтди.

Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоа ҳам юзага келган имкониятлардан унумли фойдалана олмади ва учрашув нурсиз дуранг билан интиҳо топди. «Қўқон-1912» биринчи даврани 27 очко билан якунлади.

Олий лига, 15-тур  
«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Қўқон-1912» (Қўқон) – 0:0
Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Р. Абдувоҳидов (Қарши)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.
"Олмалиқ": 46. Хуршид Хўжаев, 2. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 8. Шота Григалашвили, 10. Шоҳназар Норбеков (94. Хуршид Мухторов – 61), 17. Камолиддин Мурзоев, 18. Шавкат Муллажонов, 19. Ислом Иномов, 21. Ғулом-Ҳайдар Ғуломов (9. Забиҳилло Ўринбоев – 75), 55. Раҳматулло Бердимуродов, 88. Игорь Йелич, 90. Владислав Касминин.
Захира: 45. Акбар Тўраев, 7. Алибобо Раҳматуллаев, 11. Виктор Клишин, 15. Фархат Мусабеков, 77. Муҳаммад Исаев.
“Қўқон-1912”: 21. Музаффар Абдуллаев. 5. Жалил Кимсанов, 7. Жамшид Ҳасанов, 9. Носир Отақўзиев (97. Ойбек Рустамов – 64), 10. Жавоҳир Сидиқов (11. Андрей Сидоров – 89), 19. Суҳроб Бердиев, 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович, 77. Мурод Холмуҳаммедов (4. Баҳодир Акрамов – 76),  85. Руслан Мельзеддинов, 99. Филип Райевац.
Захира: 12. Азиз Ашуров, 8. Собир Ҳамидов, 24. Иброҳим Раҳимов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 21:03, 25.06.2017. Ўқилди: 3610 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Андижон Драган Черан 1
2 Андижон Пўлатхўжа Холдорхонов 1
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 1
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 1
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 1
6 Навбаҳор Забиҳилло Ўринбоев 1
7 Локомотив Муҳаммадали Реимов 1
8 Локомотив Қувончбек Абраев 1
9 Локомотив Лазизбек Мирзаев 1
10 Сурхон Чинеду Стефан 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.