Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 ОКМК 10 23
2 Насаф 10 22
3 Динамо 9 19
4 Навбаҳор 10 17
5 Бунёдкор 10 16
6 Нефтчи 9 16
7 Пахтакор 10 15
8 Сурхон 10 13
9 Қўқон-1912 10 12
10 Хоразм 9 11
11 Қизилқум 9 11
12 Машъал 10 11
13 Андижон 10 9
14 Сўғдиёна 10 8
15 Бухоро 10 7
16 Шўртан 10 5

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Сурхон 2-1 Сўғдиёна
10-тур Бухоро 2-2 Динамо
10-тур Қўқон-1912 0-2 Насаф
10-тур Шўртан 1-0 Андижон
10-тур Бунёдкор 2-3 Навбаҳор
10-тур Хоразм 3-0 Машъал
10-тур Қизилқум 0-3 Пахтакор
10-тур ОКМК 2-2 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

05/04 18:00 Қизилқум - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 22.05.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Германии. "Фрайбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Кёльн" - "Кайзерслаутерн".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Хольштайн Киль".
      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Кайсериспор".
      14:00 Новости футбола.
      14:05 Чемпионат Германии. "Фрайбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      16:00 Новости футбола.
      16:05 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      17:05 Чемпионат Германии. On-line.
      19:10 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Шальке 04" - "Эльферсберг".
      21:15 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Хольштайн Киль".
      23:20 Новости футбола.
      23:25 LIVE Чемпионат Германии. 1-й стыковой матч за место в Бундеслиге. Прямая трансляция.
      01:30 Чемпионат Германии. On-line.
      03:30 "Человек из футбола". Дмитрий Хохлов.
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Германии. 1-й стыковой матч за место в Бундеслиге.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 22.05.2025

      05:25 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 3 в Дохе, Катар.
      07:30 "Лучшие из лучших".
      08:00 Борьба. Международный турнир в Красноярске, Россия. Кубок Ивана Ярыгина.
      09:35 "Что за спорт?". "Экстрим".
      10:05 Автоспорт. Чемпионат России. Этап 1 на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 3.
      10:35 Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 1 на автодроме "Moscow Raceway". Спортпрототип CN. Гонка 2.
      11:05 Д/ф "Коби Брайант: Чёрная Мамба".
      12:20 Падел. Международный турнир в Москве. Мужчины. Матч за 3-е место.
      15:35 "Непобедимый".
      16:05 Бадминтон. Кубок России в Казани.
      18:25 Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. Maurie Plant Meet в Мельбурне, Австралия.
      20:30 "Лучшие из лучших".
      21:00 Борьба. Международный турнир в Красноярске, Россия. Кубок Ивана Ярыгина.
      22:40 "Формула-1. Гаснут огни".
      23:10 Д/ф "Александр Великий".
      00:05 "Спорт, который есть". "Чир спорт".
      00:25 Автоспорт. Чемпионат России. Этап 1 на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 3.
      00:50 Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 1 на автодроме "Moscow Raceway". Спортпрототип CN. Гонка 2.
      01:20 "Непобедимый".
      01:50 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Норвегии. Смешанные пары. HS 138.
      03:25 Бадминтон. Кубок России в Казани.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 22.05.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 2 в Иокогаме, Япония. Женщины.
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 "Вид сверху".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 Специальный репортаж.
      12:25 Хоккей. Чемпионат мира 2025. Швеция - Канада.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Большой хоккей".
      16:55 LIVE Бокс. Кубок Победы. Этап 1 в Перми, Россия. Прямая трансляция.
      19:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:15 LIVE Хоккей. Чемпионат мира 2025. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      21:40 Хоккей. Чемпионат мира 2025. 1/4 финала.
      23:15 LIVE Хоккей. Чемпионат мира 2025. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      01:40 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:40 Евротур.
      03:30 "Что за спорт?". "Экстрим".
      04:00 Бокс. Кубок Победы. Этап 1 в Перми, Россия.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 22.05.2025

      06:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 2 в Уцзяне, Китай. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      08:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 11. Виареджо - Кастельново-не-Монти.
      10:00 Теннис. Australian Open. Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Александр Зверев (Германия).
      11:30 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 11. Виареджо - Кастельново-не-Монти.
      13:00 Теннис. Australian Open. Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Александр Зверев (Германия).
      14:00 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf".
      14:30 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 11. Виареджо - Кастельново-не-Монти.
      16:00 LIVE Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 12. Модена - Виадана. Прямая трансляция.
      20:45 Велоспорт. Женщины. Тур Бургоса в Испании. Этап 1. Обзор.
      21:45 Скалолазание. Кубок мира. Этап 4 в Куритибе, Бразилия. Мужчины. Болдеринг. Финал.
      23:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 4 в Куритибе, Бразилия. Женщины. Болдеринг. Финал.
      00:00 Теннис. Д/ф "Рафаэль Надаль - король Парижа".
      01:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 12. Модена - Виадана.
      03:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 2 в Уцзяне, Китай. Женщины, мужчины. Лазание на скорость. Финалы.
      03:45 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Бельско-Бяле, Польша. Женщины. Даунхилл.
      04:30 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 12. Модена - Виадана.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Конфедерациялар кубогида ўйнаётган қочоқ, модель ёки рэпперни танийсизми?

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Бошқа расмий турнирлар / Конфедерациялар кубоги
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Россияда ЖЧ-2018 ҳавосини яққол сездирадиган турнир - Конфедерациялар кубоги-2017 давом этмоқда. Табиийки, рус диёрига келган жамоалар таркибида жаҳон миқёсидаги футболчилар кўп. Ахир гап турли қитъалар ва жаҳон чемпионлари ҳақида бормоқда. Шунинг баробарида  Конфедерациялар кубоги-2017 қатнашувчилари орасида яна шундай ажабтовур тақдирга эга йигитлар ҳам борки, уларнинг ҳаёт йўллари хусусидаги маълумотлар кўпчиликни бефарқ қолдирмаса керак.

ҚОЧОҚ

Милош ДЕГЕНЕК (23 ёш), Австралия терма жамоаси ҳимоячиси. Аждодлари сербиялик саналган австралиялик йигит Япониянинг «Йокогама Маринос» клубида ўйнайди. У 1991-1995 йиллар оралиғида Хорватия ҳудудида ўз мустақиллигини эълон қилган Серб Краина Республикаси пойтахти саналган Книн шаҳрида туғилган. Дегенеклар оиласи тор жойда ўта ночор аҳволда яшарди. Чунончи, 45 квадрат метр катталигидаги уйда 8 нафар киши истиқомат қиларди. Бироқ нотинчлик ва уруш шу харобагина турар-жойни ҳам ташлаб кетишни тақозо этади. Хуллас, 1995 йилга келиб, оила вакиллари битта тракторга ўтиришади ва нақ 9 кун йўл босиб, Белградга етиб бориб, қочоқлар ҳолатига тушишади. Милош ўша вақт атиги 1,5 ёшли чақалоқ эди. Орадан кўп ўтмай, оила бошлиғи юк ташувчи автомобиль ҳайдовчиси сифатида иш бошлайди.

Айтганча, катта Дегенек вақтида енгил атлетика билан шуғулланган ҳамда бу спорт тури бўйича Европа чемпионати бронза медалини ютганди (800 метрга югуриш мусобақасида). 1999 йили эса собиқ Югославия пойтахти НАТО авиацияси томонидан бомбардимон қилинади ва қандай даҳшатли манзара юзага келгани ўша пайт 5 ёшда бўлган Милош миясига муҳрланиб қолган. Яна бир йилдан сўнг бўлажак футболчининг ота-онаси узоқ Австралия томон юз буришади. Отаси у ерда қурилиш объектларида тер тўккан бўлса, онаси фаррошлик қилиб, оиланинг оёққа туриб олишига кўмаклашади. «Биз ниҳоят, бахтиёрликни туйгандик, чунки ейишимиз учун нимадир бор эди»,- дея эслайди Милош ўз болалигини.

У ҳар куни эрталаб соат 7,5да уйқудан туриб, мактабга борадиган вақтгача футбол билан жиддий шуғулланарди. Милош Дегенек 18 ёшга тўлгач, отасининг дўсти - Мирослав Стевич унинг «Штутгарт» жамоаси сафидан жой олишига беминнат ёрдам беради. Зеро, вақтида Югославия терма жамоасида ўйнаган ва «Мюнхен 1860» клубида спорт директори сифатида фаолият олиб борган Стевич қадрдон дўстининг ўғли келажаги учун эски алоқаларини ишга солганди. 

Бироқ Милош атиги 3 марта немис клуби захирачилари қаторига киргач, кутилмаган жароҳатга йўлиқади ва иккинчи жамоага «қулайди». Дегенек мавсум-2015|2016да иккинчи бундеслигада «Мюнхен 1860» шарафини ҳимоя қилган бўлса, қишда Японияга кўчиб ўтди. Энг қизиғи, у 17 ёшга тўлгунича Австралия ўсмирлар термасида ўйнаган ва кейин 2 йил давомида Сербия ёшлар жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Мана, асосий жамоани танлаш зарурати туғилганида, яна «соккеруз»ни маъқул кўрди.

ОЛИМПИЯ САРАЛАШИ МАШМАШАСИ

Деклан УИНН (22 ёш), Янги Зеландия терма жамоаси ҳимоячиси. Йоханнесбургда туғилган Деклан  2010 йили 14 ёшида ота-онаси билан узоқ сафарга чиқади: ЖАР - Янги Зеландия. Умуман олганда, Жанубий Африкадаги кўплаб оқ танлилар улкан сиёсий ўзгаришлардан сўнг муқим яшаш учун Австралия ёки ҳаёт тарзи бўйича шу ўлкага яқин мамлакатларни танлагандилар.

Яъни нисбатан кенглик сари талпинишади - ям-яшил ўтлоқлар, қўйлар (аниқроғи, чорвачилик), регби... Қарангки, ЖАРдан борган йигитча кўп ўтмай, можаро марказига тушди. Аниқроқ айтсак, 2015 йилнинг ёзида Янги Зеландия терма жамоасининг Рио-де-Жанейро Олимпиадаси йўлидаги курашдан четлатилишига сабабчи бўлди.  Ваҳоланки, у бунгача айнан кивилар юртида ташкиллаштирилган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида хотиржам тўп сурганди. Бироқ Олимпиаданинг футбол мусобақасига саралаш вазифасини ҳам ўтаб берган Тинч океани ўйинлари-2015да қўққисдан жанжалли мунозара келиб чиқди.

Яъни Вануату термаси ярим финал раундида зеландияликларга 0:2 ҳисобида енгилгач, мамлакат футбол федерацияси Уиннинг ўйиндаги иштироки юзасидан ОкФКга шикоят ёзди. Вануатуликлар ўз аризаларига 2та асосли сабабни қўшимча қилишди. Биринчиси - Янги Зеландияда Декланнинг аждодлари йўқлиги. Иккинчиси - 18 ёшга тўлиб, фуқаролик паспортини олганидан сўнг мамлакатда 5 йил яшашга улгурмагани.

Чунончи, ФИФА қоидаларига кўра, бегона юрт вакили қайсидир мамлакат терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлиш учун унинг ҳудудида камида 5 йил муқим яшаши керак. Хуллас, барчаси Янги Зеландия термасига техник мағлубият ёзилиши билан тугади. 2016 йилнинг январь ойига келиб, ФИФА Деклан Янги Зеландия термасида ўйнашга ҳақли эканлиги ҳақида қарор чиқарди, бироқ бу вақтда олимпия поезди кетиб бўлганди. Шу тариқа Бразилия-2016да зеландияликлар эмас, балки финалда Вануату термасини енгган фижилик олимпиячилар иштирок этишди.

ВАҚТИНЧА ЧЕТДА ЮРИШ ВА...

Сторм РУ (24 ёш), Янги Зеландия терма жамоаси ҳимоячиси. Бу футболчи ҳам худди Деклан каби узоқ ЖАРда туғилган. Аниқроқ айтсак, Сторм диний урушлардан безиган франциялик қочоқлар туфайли вино соҳаси ривожланган Кейптаун районида улғайган. Футболчининг фамилияси ҳам айнан француз миллатига мансублигидан далолат. Рулар оиласи Янги Зеландияга кўчиб ўтганида, бўлажак футболчи атиги 3 ёшда эди. У кейинчалик мамлакатнинг турли ёш тоифасидаги терма жамоаларида бамайлихотир ўйнади. Аммо «Уинн иши» кўтарилгач, Руни дарҳол терма жамоалар рўйхатидан «ўчиришди». Лекин ФИФАнинг Уинн  ҳақидаги якуний  қароридан кейин Стормни ҳам жамоа сафига қайтаришди.

МОДЕЛЬ

Тамати Андре УИЛЬЯМС (33 ёш),  Янги Зеландия терма жамоаси дарвозабони. Таматининг отаси Янги Зеландияда биринчи рақамли спорт тури саналган регби билан шуғулланган. Ўзи эса футболчи баробарида манекен сифатида намоён бўлишни истади. Айтиш жоиз, эркак-модель ролидаги ютуқлари чакки эмас. Дейлик, ҳозирга қадар Calvin Klein ва Esprit бредларини кўз-кўз қилди, АҚШ, Франция, Италия ва Австралияда ишлашга улгурди. Тўғри, Уильямс футболга мудом биринчи рақамли машғулоти сифатида қарашини бот-бот таъкидлаган.

Чунончи, 5 ёшидан миллионлар ўйинига меҳр берган бўлса, яна 4 йилдан кейин дарвозабон ролига ихтисослашган. «Аввало, футболчи сифатида танилишни истайман. Қолаверса, бунга модель бизнесига нисбатан кўпроқ вақт ҳам ажратаман»,-дейди Тамати. У манекен ролини илк марта бажарганида 19 ёшда эди.

Эътиборлиси, Янги Зеландия терма жамоаси ЖЧ-2006 йўлланмасини қўлга киритолмагач, Тамати маълум муддат бутунлай модель бизнесига шўнғиди. Пуэрто-риколик модель Жаслин Гонсалес билан ҳамкорликда ишлагани - футболчининг иккинчи соҳадаги ютуқларидан бири. Дарвозабон томирларида маорилар қони бор, келиб чиқиши яна бир томондан Голландияга бориб тақалади. Тамати шунинг учунми, ёшлигидан Европада яшашни орзу қилган, нидерландларга меҳри баланд. Хусусан, ҳозирда Голландиянинг «Валвейк» клуби дарвозасини қўриқламоқда.

РЭППЕР

Карл ТОКО-ЭКАМБИ (24 ёш), Камерун терма жамоаси ҳужумчиси. Асли камерунлик «француз». Уни «бўйсинмас шерлар» сафига 2 йилча олдин германиялик мураббий Фолькер Финке ташаббуси билан жалб этишди. Ўша вақт «Пари» ФК тарбияланувчиси «Сошо»да ўйнар ва иккинчи дивизионда энг яхши футболчи мақомини олишга даъвогарлик қилаётганди. Карл якунланган мавсум сезиларли юқорилаб, элит лигада «Анже» учун тўп сурди. Қизиғи, Токо-Экамби ёшлигида футбол ва мусиқа машғулотларини уйғун ҳолда олиб борган. Тўғрироғи, Францияда анча машҳур саналган MZ (Mafia Zeutrei - «Мафия 13») гуруҳида рэп-ижрочи сифатида чиқиш қиларди. Бу гуруҳ асосан Парижнинг 13-округи вакилларидан тузилганини айтиш ўринли. Хусусан, MС LOKA лақабига эга футболчи гуруҳнинг дастлабки 3та альбоми ёзувида фаол иштирок этган. Аммо у 3 йилча олдин «Сошо» билан шартнома тузиши арафасида мусиқий фаолиятига чек қўйди. Натижада  MZ ўтган йили ёпилди.

ТАЛАБАЛИК - ИККИНЧИ МАСАЛА

Микаэль НГАДЕ-НГАЖЮИ (26 ёш),  Камерун терма жамоаси ҳимоячиси. Микаэль ёшлигида «Канон» (Яунде) клубида ўйнаган ва 2010 йили ўқиш мақсадида Германияга йўл олган. Бироқ африкалик йигит немислар юртида дарҳол 9-дивизион иштирокчиси билан шартнома тузади. Хуллас, футбол баҳона онасининг олий таълим олиш ҳақидаги талабини секин-аста унутади.

Муҳими, футболдаги ишлари бинойидек юришади ва қисқа вақт ичида «Нюрнберг»нинг иккинчи жамоасида ўйнаш даражасигача кўтарилади. Кейин Руминиянинг «Ботошани» клуби сафида ўйнади ва ўтган мавсум «Славия» (Прага) билан Чехия чемпиони бўлди. Чехлар камерунликни оппоқ «Мерседес» билан тақдирлашгани унинг «олтин» йўлида катта хизмат қилганидан далолат. Нгаде-Нгажюи Камерун миллий жамоасидаги дебютини ўтган йилнинг сентябрида нишонлади.

Муҳими, у қисқа вақтда тажрибали Николя Нкулу («Лион»)ни аста-секин асосий таркибдан «сиқиб» чиқарди. «Кўча футболи вакилиман,-дейди Микаэль ўз ҳақида. - Дейлик, футболга дарвозабон сифатида кириб келганман ва кейинчалик марказий ҳужумчи ва ярим ҳимоячи ролида ҳам майдонга тушдим. Фақат «Нюрнберг»да мени соф марказий ҳимоячига айлантиришди-қўйишди».

ТЕНГҚУР ҚАРИНДОШ ДАРВОЗАБОНЛАР

Андре ОНАНА (21 ёш) ва Фабрис ОНДОА (21 ёш), Камерун терма жамоаси дарвозабонлари. Камерун термаси «заявка»сидан жой олган икки кипер яқин қариндошлар ҳисобланади (амакиваччалар). Шубҳасиз, Онана анча машҳур. У охирги мавсум «Аякс»нинг Европа Лигаси финалига чиқишида катта роль ўйнади. Айтиш жоиз, Андре Голландия клубида асосий голкипер эканлигини тасдиқлаш учун Африка кубоги-2017да иштирок этишдан ҳам воз кечиб,  қитъа чемпиони бўлиш имкониятини бой берди. Зеро, турнир таркиби кескин ёшартирилган «бўйсинмас шерлар»нинг кутилмаган ва ёрқин ғалабалари билан тугади. Миллатлар кубогида Камерун термаси дарвозасини Ондоа  ишончли тарзда қўриқлади. «Барселона» футбол мактаби чиғириғидан ўтган Фабрис айни пайт иккинчи дивизион вакили - «Химнастик» (Таррагона)га тегишли.

Ондоа аввалги мавсум «Севилья» ўринбосарлар жамоасида ўйнади (ижара асосида). Умуман, евроаренадаги камтарин мақом унинг халқ қаҳрамони бўлишига халақит бергани йўқ. Мисол учун, Фабрис Африка кубоги чорак финал ўйинидан кейинги пенальтилар сериясида жасорат кўрсатиб, ғолиблик учун асосий фаворит саналган Сенегал термасини шунчаки, йиғлатди. Яъни Садьо Мане зарбасини бартараф этиш асносида жамоасини ярим финал сари олға бошлади ва ўзи турнирнинг рамзий термаси таркибидан жой олди. Камерунлик хонанда Ги Замбо кейинчалик қаҳрамон дарвозабон шарафига ҳаттоки, қўшиқ яратди - «Фабрис Ондоа, сен энг яхшиси». Жамоа бош мураббийи Хуго Броснинг айтишича, Ондоа ҳамон биринчи рақамли кипер бўлса, Онана унинг захирачиси саналади.

Конфедерациялар кубоги-2017: 10 нафар энг қимматбаҳо ижрочи

1. Криштиану РОНАЛДУ (Португалия) - 100 млн. евро

2. Алексис САНЧЕС (Чили) - 65 млн. евро

3. Бернардо СИЛЬВА (Португалия) - 40 млн. евро

4. Артуро ВИДАЛЬ (Чили) - 37 млн. евро

5. Юлиан ДРАКСЛЕР (Германия) - 35 млн. евро

6-7. Шкодран МУСТАФИ (Германия) - 30 млн. евро

6-7. Жоау МАРИУ (Португалия) - 30 млн. евро

8. Уильям Карвальо (Португалия) - 28 млн. евро

9-10. Адриен СИЛЬВА (Португалия) - 25 млн. евро

9-10. Марк-Андре тер ШТЕГЕН (Германия) - 25 млн. евро

-- -- -- -- -- -- -- -- -- -- -- -- -- -- -- -- -- -- -- --

P.S.: transfermarkt.de маълумоти бўйича.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:10, 26.06.2017. Ўқилди: 10582 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 8
2 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
3 Бунёдкор Луис Качорри 5
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 5
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 4
6 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4
7 Нефтчи Зоран Марушич 4
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 4
9 Қизилқум Ален Машович 3
10 ОКМК Али Абдураҳмонов 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.