Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 31 72
2 Наполи 31 65
3 Милан 31 63
4 Комо 31 58
5 Ювентус 31 57
6 Рома 31 54
7 Аталанта 31 53
8 Болонья 31 45
9 Лацио 31 44
10 Сассуоло 31 42
11 Удинезе 31 40
12 Торино 31 36
13 Парма 31 35
14 Женоа 31 33
15 Фиорентина 31 32
16 Кальяри 31 30
17 Кремонезе 31 27
18 Лечче 31 27
19 Верона 31 18
20 Пиза 31 18

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Сассуоло 2-1 Кальяри
31-тур Верона 0-1 Фиорентина
31-тур Лацио 1-1 Парма
31-тур Кремонезе 1-2 Болонья
31-тур Пиза 0-1 Торино
31-тур Интер 5-2 Рома
31-тур Удинезе 0-0 Комо
31-тур Лечче 0-3 Аталанта
31-тур Ювентус 2-0 Женоа
31-тур Наполи 1-0 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эътибордан четда қолаётган эҳтимолий трансферлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ёзги трансфер бозори очилганидан бери барчанинг диққат-эътибори фақатгина бир неча трансферлар атрофида жамланган. France Football нашри эса эҳтимолий трансфери амалга ошиши мумкин бўлган бир неча истеъдодли футболчиларга қаратди.

Яго Аспас («Селта», Испания)

29 ёшли Яго Аспас фаолияти давомидаги энг омадли мавсумини ўтказди, дея оламиз. Испаниялик футболчи мавсум давомида барча мусобақаларда 26 голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди, шунингдек, Европа Лигаси ярим финалида ўйнаш бахтига мушарраф бўлди. Энг муҳими, кўрсатган ажойиб ўйинлари эвазига терма жамоага ҳам чақирилди. Гарчи, ҳужумчи ўзи тарбия топган қадрдон жамоасида барча нарса қониқтираётган бўлсада, қишки трансфер бозорида «ПСЖ» уни ўз таркибига қўшиб олишга уриниб кўрган эди. Мавсумни омадли ўтказган ҳужумчини бирорта клуб ўз сафига қўшиб олса, ажаб эмас.

 

Бас Дост («Спортинг», Португалия)

«Спортинг»нинг голландиялик аъзоси ўтган мавсумни юқори нотада якунлай олди. Бутун мавсум давомида рақиб дарвозасини 34 маротаба аниқ нишонга олган ҳужумчи бу борада фақатгина Лионел Месси (37) ва Эдинсон Каванидан (35) ортда қолди. Бироқ, ҳужумчини қўлга киритмоқчи бўлган клублар кўп эмас. Клуб раҳбариятига аниқ таклиф билан фақатгина «Нюкасл» чиққан. 28 ёшли ҳужумчини учун инглиз жамоаси 40 миллион евро тўлашни режалаштирган. Аммо, португалияликлар асосий ҳужумчисини 60 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

 

Набил Фекир («Лион», Франция)

Франциялик футболчи 2014/25 йилги мавсумда кўрсатган ажойиб ўйинлари билан Европанинг номдор клублари эътиборига тушган эди. Ўша мавсумда ҳужумчи мавсум давомида 13 гол ва 12 голли узатмани қайд этган эди. Бироқ, 2015 йил сентябрида жиддий жароҳат олиб, узоқ муддат майдондан четда қолган Фекир ҳозирча ўзининг юқори савиядаги ўйинини топа олмасдан келмоқда. Шу боисдан кўплаб клубларнинг унга бўлган эътибори сўнгган. Бироқ, ҳужумчи ушбу ёзда ўзига янги жамоа топиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

 

Мауро Икарди («Интер», Италия)

Ушбу ёзги трансфер мобайнида эътиборни энг кўп ўзига тортган ҳужумчилар орасида Алваро Мората, Андреа Белотти ёки Пер-Эмерик Обамеянгларни кўришимиз мумкин. «Интер» ҳужумчиси эса А серийада 24 гол урганига қарамай, воқеалар ривожидан четда қолиб кетмоқда. Нерадзуррилар билан амалдаги шартномасини ўтган йил октябр ойида 2021 йилгача узайтирган аргентиналик ҳужумчи бу билан Италияда қолишини намойиш этган бўлса керак. Бош мураббийи Спалетти эса уни мақтаб ўтди: «У ҳақиқий топ ҳужумчи, майдондаги энг айёридир. Ҳамма бундай етакчи ҳужумчини ўз сафида кўришни истайди.»

 

Дрис Мертенс («Наполи»)

Якунига етган мавсумда Мертенс А серияда 28 гол уриб Эдин Жекодан кейинги 2- энг яхши ҳужумчи бўлди. Шунга қарамсдан, унинг номи трансфер бозорида кўринмаяпти. Бироз вақт муқаддам «Наполи» ҳужумчи билан амалдаги шартномани 2020 йилгача узайтирди ва тўпурарига молиявий тарафдан анча шароитларни таъминлаб берган эди. А серияни 3-ўринда якунлаган неаполликлар белгиялик ҳужумчисини ҳар қандай ҳолатда жамоада сақлаб қолишга ҳаракат қилиши аниқ.

 

Руи Патрисиу («Спортинг»)

Португалиялик дарвозабон Лейриа шаҳрида ўз ҳайкалига эга бўлишга қарамасдан, ҳозирча трансфер бозоридаги миш-мишларда номи тилга олинмаяпти. Ўтган йилги «Олтин тўп» соврини учун баҳсда якуний рўйхатга кирган дарвозабон алал-оқибат 12-ўринни қайд этган эди. Патрисиу хорижга илк саргузаштини амалга оширишга ҳаракат қилиб кўради. 29 ёшли посбон фаолияти давомида фақат «Спортинг » шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 22:09, 17.07.2017. Ўқилди: 10947 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 16
2 Комо Анастасиос Дувикас 11
3 Комо Нико Пас 10
4 Ювентус Кенан Йылдыз 10
5 Наполи Расмус Хейлунд 10
6 Удинезе Кинан Дэвис 10
7 Аталанта Никола Крстович 9
8 Милан Рафаэл Леау 9
9 Интер Хакан Чалханоглу 9
10 Сассуоло Андреа Пинамонти 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик