Бугун 25 май, 2026 йил, душанба.

      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 25.05.2026 00:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • 0:3
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:2
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 2:0
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:0
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • 3:0
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сардор ва Элдор, бўлсин сизга омад ёр!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ёзги трансфер мавсуми Ўзбекистонда яқинда бошлаган бўлса, Европа ва араб давлатларида айни авж палласига кириб бўлган. Олдинги йилларга қараганда бу йили ўзбекистонлик футболчиларнинг трансферлари анчайин қизиқарли бўлмоқда.

Жумладан, Сардор Рашидов Қатарнинг "Ал-Жаиш" клубидан Бирлашган Араб Амирликларининг "Ал-Жазира" клубига, Элдор Шомуродов эса "Бунёдкор"дан Россиянинг "Ростов" клубига кўчиб ўтди. Мана энди ман мана шу икки трансфер ҳақида икки оғиз сўз юритсам.

* * *

Сардор Рашидовнинг "Ал-Жазира"га ўтиши

Сардор Рашидовнинг иқтидорига у "Бунёдкор"да ўйнаб юрган кезларидаёқ бутун Осиёнинг назари тушди, 2015 йилда Қатарнинг "Ал-Жаиш" жамоасига кўчиб ўтган Сардор Қатар юлдузлар лигасида ҳам йўқолиб қолгани йўқ. У ерда ҳам ўзини кўрсата олди. Осиё чемпионлар лигасида майдонга тушди, тажрибали мураббий қўл остида бўлди, бразилиялик футболчилар билан жамоадош бўлди ва сўнги мавсумни "Ал-Жаиш" билан биргаликда 3-ўринда якунлади. Шундан сўнг Сардор тўп тепадиган "Ал-Жаиш" ва "Лахвия" клублари бирлаштирилиб унинг ўрнида янги "Ал-Дуҳайл" жамоаси тузилибди. Шундан сўнг Сардор Рашидов қайси жамоада фаолиятини давом эттириши шахсан ман учун қизиқарли эди. Якунда Сардор "Ал-Жазира" билан шартномага имзо чекганлиги маълум бўлди.

Хўш, "Ал-Жазира" қандай жамоа ? "Ал-Жазира" амалдаги Бирлашган Араб Амирликлари чемпиони бўлиб келгуси мавсумда ОЧЛда иштирок этади. Шуниндек, Амирликларда бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам қатнашади. Билишимча, машҳур франциялик футболчи Лассана Диара ҳам "Ал-Жазира" билан келишувга эришган. Шунингдек, БАА футболи юлдузларидан бири Аҳмад Халил ҳам ушбу мавсумдан эътиборан "Ал-Жазира" шарафини ҳимоя қилар экан. Али-Мабхут эса анча йиллардан буён "Ал-Жазира"да тўп суради. Шундай экан, Сардор Рашидов ўз фаолиятида яна бир қадам олдинга ташлаганлигини кўришимиз мумкин.

Яъна бир жиҳат. Ўтган йилнинг бошида Қатарда бўлиб ўтган олимпиада саралаш ўйинлари давомида Сардор Рашидовнинг уйида меҳмон бўлган ўзбекистонлик журналистлар Сардорга жамоа раҳбарияти алоҳида "Жип" машина ажратганлиги, шаҳарнинг марказидаги кўп қаватли бинода майдони бир ҳовлича келадиган уй Сардорга берилганлиги ҳақида ёзишган эди. Сардор Рашидовнинг яқинда берган интервьюсини ўқиганимда билдимки "Ал-Жазира"даги шартнома шартлари "Ал-Жаиш"га қараганда яхшироқ экан. Қолаверса, Сардор "Ал-Жазира"даги базани "Манчестор Cити"ники билан тенглаштирди. Қолаверса, "Ал-Жазира" Абу-Даби шаҳрининг жамоаси бўлади. Шу томонларидан ҳозир кўплаб футболчиларимиз Сардорга ҳавас кўзи билан қараётган бўлса керак. Сардорнинг келгуси фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қоламан.

Элдор Шомуродовнинг "Ростов"га ўтиши

Элдор Шомуродов Қашқадарёнинг "Машъал" клубида ўзини кўрсатди ва 2015 йилда "Бунёдкор" жамоаси мураббийлар штабининг истагига биноан Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси билан шартнома имзолади. Аксарият вилоятлик футболчилар Тошкент жамоаларига ўтганларидан сўнг ўз ўйинларини йўқотиб қўйишади. Аммо Элдор Шомуродовда бундай ҳолат юз бермади. Аксинча у ўз иқтидорини Тошкентга келгач янада ранг-баранг намойиш этди. Бўйдор футболчи қисқа вақт ичида миллий терма жамоада ҳам ўз ўрнини топиб олди. Элдорнинг фаолиятини хорижда, жумладан, Россия чемпионатида давом эттириши ҳақидаги гап сўзлар бир йилдан буён матбуотда ёзилса-да амалда Элдор Шомуродов шу кунларга келиб расман Россиянинг "Ростов" жамоаси билан 4 йиллик шартномага имзо чекди.

"Ростов" сўнги икки йилда ажойиб мавсумни ўтказди. Россия чемпионатида бир мавсум вице-чемпион бўлган бўлса, ўтган мавсум Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигасида катта шов-шувларга эришди. Аммо, афсуски, ўтган мавсумда Россия чемпионатида 6-ўрин билан кифояланди ва бу мавсумда еврокубокларда иштирок этмайди. Аксига олиб Элдор Шомуродовнинг "Ростов" билан шартнома имзолаши "Ростов" еврокубоклардан четга қолган вақтига тўғри келиб қолмоқда.

Одамни бироз хавотирга соладиган тарафи "Ростов"нинг айрим юлдузлари ҳам бошқа жамоаларга ўтиб кетганлигида. Аммо ҳали ҳаммаси олдинда. Умид қиламизки, ушбу мавсумда "Ростов" ижобий натижалар қайд этади ва энг муҳими Элдор Россияда ҳам ўзини ҳар томонлама кўрсатади. "Ростов"нинг айрим асосий таркиб футболчилари бошқа жамоаларга ўтганлиги ҳам балким Элдор Шомуродовнинг фойдасига ишлар. Сабаби унинг асосий рақобатчилари энди жамоада йўқ ва Элдорда асосий таркиб учун имконият янада ортади.

* * *

Шунингдек, ўзбекистонлик футболчилардан Вадим Афонин Россиянинг "Оренбург" клубидан "Анжи"га, Азиз Ибрагимов эса Эроннинг "Машинасозий" клубидан Латвиянинг "Спартак Юрмала" клубига кўчиб ўтибди. Умид қиламанки, ёзги трансфер туйнуги шу трансферлардан иборат бўлмайди ва бошқа футболчиларимиз ҳам ажойиб жамоалар билан келишувга эришадилар.

Улуғбек Худойберганов (Bek_Uzbekistan)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:41, 18.07.2017. Ўқилди: 10692 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик