Бугун 30 сентябрь, 2026 йил, чоршанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 143 62 49 254
2 Япония 45 71 67 183
3 Жанубий Корея 24 27 44 95
4 Ўзбекистон 14 17 13 44
5 Таиланд 12 9 12 33
6 Баҳрайн 11 5 4 20
7 Эрон 10 16 11 37
8 Қозоғистон 9 14 25 48
9 КХДР 7 5 6 18
10 Ҳиндистон 6 21 25 52

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1931 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2186 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 30.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 30.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 30.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 30.09.2026

      06:00 Мотокросс. Швеция. MX2. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      07:00 Мотокросс. Швеция. MXGP. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      08:00 Олимпийские игры. Зал славы: Пекин-2008.
      09:00 Снукер. Третий раунд.
      11:00 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      14:45 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      15:30 Снукер. Третий раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Конный спорт. Конкур. Вена. Global Champions Tour.
      21:30 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      22:30 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      23:00 Снукер. Третий раунд.
      01:00 Трейлраннинг.
      01:30 Мотокросс. Швеция. MX2. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      02:15 Мотокросс. Швеция. MXGP. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      03:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Чунцин.
      03:45 Скалолазание. Микст. Финал. Мировая серия. Чунцин.
      04:30 Снукер. Третий раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Дилшод Раҳматов: «Ўзбек йигитлари бразилияликлардан қолишмайди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футзал чемпионати
Рукн: Интервьюлар
A A A

Хитой чемпионатида тўп сураётган футзалчимиз Дилшод Раҳматов "Олмалиқ" клубида ижарада ўйнайдиган бўлди.

Қуйида футболчи билан уюштирилган суҳбатни ўқишингиз мумкин.

-       Дилшод, сиз футзалимиздаги камсонли легионерлардан бирисиз. Хитой клубига ўтишингиз қандай кечди?

-       Юртимизда ўтган Осиё чемпионатидан сўнг Хитойнинг «Дальян Пуван Анбо» клуби вакиллари қизиқарли таклиф билан чиқишди ва мен бажонидил рози бўлдим. 2016 йил Ўзбекистон чемпионати тугагач, кейинги мавсумни Чин юртида ўтказиб, мамлакат чемпионлигини нишонладим.

-       Хитойда бугун футболга миллионлаб пуллар сарфланмоқда, эътибор кучайган. Футзалда-чи?

-       Чин юртида футбол жадаллик билан ривожланиб бормоқда ва бу жараённи футзалда ҳам кўришимиз мумкин. Чемпионатдаги барча жамоалар ўз таркибига бразилиялик, япониялик, эронлик легионерларни жалб қилишган. Ўзбекистондан эса уч кишимиз: Шуҳрат Тожибоев, Тўйчибой Бердиев ва мен.

-       Дунёнинг турли нуқталаридаги футболчи ва футзалчиларни Хитойга боришга нима ундамоқда?

-       Албатта, молиявий манфаат. Хитойда бразилиялик легионерлар билан кўп суҳбатлашдим. Айтишларича, уларнинг юртида футзалчиларга катта маблағ тўлашмас экан. Европада тўп суриш учун эса даража шунга яраша ўта юқори бўлиши керак. Шундай экан, Хитой чемпионати - ҳар томонлама фойдали таклиф.

-       «Дальян Пуван Анбо» билан шартномангиз қанча муддатга тузилган?

-       Дастлаб бир йиллик битим имзоладик. Юқорида айтганимдек, бу мавсум чемпионликни нишонладик. Раҳбариятга ўйинларим маъқул бўлгач, муддатни яна бир йилга узайтирдик. 2018 йил ёзида футзал клублари ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этамиз. Барчаси кутганимдек кечса, яна бир неча мавсум Хитой чемпионатида ўйнамоқчиман.

-       Маош катта бўлгач, легионерларга қўйиладиган талаблар ҳам шунга яраша бўлса керак? Хитой ва Ўзбекистон чемпионатларининг фарқи нимада?

-       Хорижда италиялик мураббий қўл остида ўйнадим. Унинг услуби европача, яъни биз ўрганган Хосе Мария Мендез услубига яқин. Испаниялик мутахассисдан жуда кўп нарса ўргандик, футзалчи сифатида шаклланишимда унинг хизматлари катта. Фурсатдан фойдаланиб, Мендезга алоҳида раҳмат айтаман. Хитойда унинг тавсиялари жуда асқотди, чунки у ерда ҳар бир ўйинчининг ҳаракатларини махсус гуруҳ вакиллари таҳлил қилиб, бош мураббийга маълумот етказиб туришади. Майдонда аниқ рақамларга таяниб кўрсатмалар берилади. Сиз ютуқ ва камчиликларингизни аниқ билиб, шу асосда ишлайсиз!

-       «Дальян Пуван Анбо» билан 2018 йилга қадар шартномангиз бўлсада, бугун «Олмалиқ» сафидасиз...

-       Давралар оралиғидаги танаффусда жамоа раҳбариятига «Олмалиқ» билан клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этмоқчи эканлигимни маълум қилгандим, эътироз билдиришмади. Шу тариқа, икки ой ижара асосида «Олмалиқ» сафида тўп сурадиган бўлдим.

 

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 21:13, 02.08.2017. Ўқилди: 3878 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик