Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 17 39
2 Манчестер Сити 18 38
3 Астон Вилла 17 36
4 Челси 17 29
5 Ман. Юнайтед 18 29
6 Ливерпуль 17 29
7 Сандерленд 17 27
8 Кристал Пэлас 17 26
9 Брайтон 17 24
10 Эвертон 17 24
11 Ньюкасл 18 23
12 Брентфорд 17 23
13 Фулхэм 17 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 17 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 19
18 Вест Хэм 17 13
19 Бёрнли 17 11
20 Вулверхэмптон 17 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Роналду қандай овқатланади ёки юлдузнинг муваффақият сирлари

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бир йилдан сал кўпроқ вақт ичида Криштиану Роналду икки марта ЕЧЛда ғолиб бўлди. Евро-2016, Испания Ла-лигаси ва клублар ўртасидаги ЖЧнинг олтин медалларини қўлга киритди.

Охир-оқибат «Олтин тўп»ни ўз коллекция­сига қўшиб қўйди. Ана шу муваффақият­ларнинг барчасига CR-7 ўзининг спорт дастурига тегишли ўзгаришлар киритиш орқали эришди.

Жумладан, овқатланишдаги зарарли одатлардан воз кечиб, қатъий парҳезга амал қиладиган бўлди.

Ҳужумчи Мадридга келган пайт «Реал» бош директори Хорхе Вальдано шундай деганди: «Кимки машғулотларда астойдил тер тўкиб, ўз саломатлигини назорат қилмас экан, ҳеч қачон Роналдуникидек тана тузилишига эга бўлолмайди». Фаолиятидаги иккинчи ЕЧЛ кубогини қўлга киритган мавсумда устозлик қилган Карло Анчелоттини эса шогирдининг спиртли ичимликларни умуман истеъмол қилмаслиги лол қолдирганди.

Роналду шунингдек, шоколад ва газли сувга ҳам тоқат қила олмайди. Одатда, кўпчилик футболчилар ўйиндан кейин ўзларига бироз эрк беришни ёқтиришади. Масалан, «Валенсия» аъзоси Дани Парехо «Фанта»нинг шайдоси. Роналду эса бундай лаззатланишларга йўл қўймайди. Айтишича, ортиқча вазнни ёқтирмайди, озғинлик учун ирсий хусусиятларидан миннатдор, озиқ-овқат маҳсулотларини танлашда ўта талабчан.

Қатъий парҳезга риоя қилиш португалиялик ҳужумчига доимо талаб даржасидаги спорт формасида бўлиш имкониятини беради. Мушаклар салмоғини ошириш ёки аксинча, вазнни камайтириш учун мутахассислар футболчига махсус дастурлар тайёрлашади: машғулотлар, залда индивидуал тарзда машқ қилиш, дам олиш ва овқатланиш режимларига қатъий амал қилиш. Криштиану арзимас икир-чикирларга ҳам катта аҳамият беради.

2015 йили суратга олинган «Роналду» фильми ҳужумчининг оилавий нонуштаси билан бошланади. Кенг стол атрофидан жой олган ота-бола қаршисида уч шиша сув турибди. Отаси апельсин меваларини майдалаш билан овора, ўғлининг олдида ҳам сариқ рангдаги шарбат. Мактаб ва машғулотлар тугаган оқшом пайтида футболчи ўғлига сут таклиф этади, худди отасидек кучли бўлиш учун.

Роналдулар оиласи билан яқиндан танишиш имконини берадиган картинада Роналдунинг қандай маҳсулотларни истеъмол қилиши ҳақида маълумотлар йўқ. Стол устида қандайдир ликопчалар бор. Аммо улар ичидаги таомларни кўриш иложсиз. Интернетда Роналдунинг парҳезларидан фойдаланишни тавсия этишади, испаниялик видеоблогерлар шарҳларини ёритадилар.

Боиси, CR-7га ўхшашни истайдиганларнинг сон-саноғи йўқ. 32га чиққан футболчи маҳоратининг очилмаган қирраларини кашф этишдан кўра фаолиятини якунлашга яқинроқ эканлиги ўз-ўзидан маълум. Шу сабабли ҳужумчи иложи борича узоқроқ тўп суриш йўлларини қидиради, жисмоний тайёргарлик жараёнига тегишли ўзгаришлар киритади.

Айнан шу изланишлар эвазига Роналду 2016|2017 йиллар мавсумининг якуний босқичини шидатли ўтказди: ЕЧЛнинг чорак финалидан сўнг 10та гол ва Буффон дарвозасига йўллаган олтин «дубль».

30дан ўтгач, Криштиану вазн ташлаш йўлларини излай бошлади ва ҳар йили туғилган кунини бир килограмм­га енгилроқ ҳолда нишонлашга одатланди. Тиғиз давр ортда қолгач, мушаклар салмоғини пасайтириш зарурати пайдо бўлди. Акс ҳолда, футболдаги кексайиш жараёнини секинлатиш, асосий устунлиги бўлган тезлик ва тезкорликни сақлаб қолишнинг иложи бўлмасди.

Тўғри овқатланиш, аниқ режаларга асосланган юкламалар ҳамда тикланиш жараёни ва албатта, қатъий парҳезга тўлиқ риоя қилиш. «Соғлом парҳезга амал қилиш - футбол ўйинининг асоси! Ўзига мақбул келадиган ёнилғини топа олмаган футболчи ҳеч қачон маҳоратини 100 фоиз намойиш этолмайди», - дейди Роналду.

Энг мақбул «ёнилғи» рецептига эга бўлиш учун Криш узоқ изланди. «МЮ»далик пайти айрим зарарли иллатлардан холи эмасди. Оқибатда парҳезга ўтишга мажбур бўлди. Айни дамда қайси таомдан қандай миқдорда истеъмол қилиш кераклигини яхши билади.

Роналдунинг овқатланишдаги асосий принциплари

У ҳар куни 3000 калорияли таом истеъмол қилади. Асосан балиқ, денгиз маҳсулотлари ва сабзавотлардан иборат. Таомларни пишириш усули - буғда ёки духовкада тайёрлаш. Криштиану дорадо, денгиз олабуғаси ва онаси тайёрлайдиган португалча бакалаони яхши кўради.

«Бакалао Роналдунинг севимли таоми. Уни ҳар куни ейиш мумкин эмас. Чунки у 500 калорияга эга. Бундан футболчининг онаси ҳам яхши хабардор», - дейди Португалия терма жамоасининг ошпази Элио Лоурейро.

Балиқ таомларини одатда помидор салати билан истеъмол қилади. У туғилиб ўсган Мазейрадаги тропик мевалар ҳам парҳезбоп. Унинг таомномасида қуюқлаштирувчи қўшимчалар ва гарнирлар йўқ.

Роналду маҳсулотларни соф ҳолда ейишни ёқтиради. Севимли кечки таоми - нўхат қўшилган сабзили гуруч. Бу озуқа углевод, калий, фосфор, темир, селен моддалари ва «А» витаминига бой. У мушаклар толиқишини бартараф этади, суякларни мустаҳкамлайди. Брокколи эса антиоксидантлар ва организмдан зарарли моддаларни чиқариб юборади. Товуқ гўштида оқсил мўл. Бананда магний кўп бўлгани учун томир тортишишининг олдини олади.

Роналду сувни кўп ичади, тушдан кейинги енгил овқатланиш пайти нок, апельсин, ананас, олма, ҳатто лимондан тайёрланган шарбатлар билан озиқланади. Шароб камдан-кам ҳолларда ичадиган ичимлик.

Боз устига, «Реал» аъзолари ўртасида шундай ҳикмат бор: «Кўзалар (кубоклар) ичиш учун эмас, ютиб олиш учун тайёрланган». Криштианунинг отаси ичкилик туфайли ёруғ дунёни 57 ёшида тарк этган. Акаси Уго эса узоқ вақт наркотик моддалар чангалидан чиқиш учун курашди. «Агар Роналду футболни танламаганида худди акаси каби гиёҳванд бўлиб қоларди.

Хайриятки, у спортдан воз кечмади. Шу сабабли спиртли ичимликларни оғзига олмайди», - дейди онаси. Айтганча, Мадрид ва Мадейра оралиғида қатнаб яшаётган Долорес хоним ўғлининг тўғри овқатланишида яқиндан ёрдам беради.

Дуч келган ерда овқатланишни ёқтирмайди - уйида ёки «Реал» базасида тамадди қилади. Шу сабабли унинг ресторанлардаги суратларида ликопчалар кўпинча бўш ёки камтарона таомлар билан банд.

Футболчининг овқатланиш тартибида бир қатор қоидалар мавжуд: таом истеъмол қилиш орасидаги вақт бир неча соатдан иборат. Шунда тановвул қилинган овқатнинг қувватидан машғулотларда унумли фойдаланиш ва метаболизм таъсирини назорат қилиш имкония­ти пайдо бўлади.

Нонушта: «Одатда, бошоқли экинлар, мевалар ва нон билан чекланаман. Ичимлик сифатида сув билан шарбатлардан фойдаланаман. Мевалар - банан, қулупнай, олма ва манго шарбатини аралаштириб, тажриба ўтказишни ёқтираман». Шунингдек, Роналду балиқни севгани учун баъзан нонуштада ҳам истеъмол қилади.

Британиялик етакчи диетолог Мэрилин Гленвиль Роналдунинг нонуштасига қуйидагича баҳо берди: «Донли экинлар қайта ишланган ширин углеводлардан фойдалироқ.

Масалан, нон ёки шунга ўхшаш пишириқлардан. Донда фойдали тўқималар миқдори кўп. Мева шарбатини сув билан бир хил нисбатда ичиш фойдали». Қўшимчалардан Роналду протеин коктейли ва мультивитаминларни хуш кўради.

Ирина Шейк билан ажрашиб кетганлиги португалия­лик футболчининг парҳезга риоя қилишига ижобий таъсир этди - хоним фастфут, турли хамир таомлар, конфет ва кремларни яхши кўрарди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:26, 13.08.2017. Ўқилди: 14729 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Ливерпуль Юго Экитике 8
4 Борнмут Антуан Семеньо 8
5 Тоттенхэм Ришарлисон 7
6 Астон Вилла Морган Роджерс 7
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
8 Манчестер Сити Филип Фоден 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.