Ёшлар лигасининг 18-турида "Пахтакор" Самарқандда "Динамо"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Учрашув мобайнида фаолроқ ҳаракат қилган Станислав Кудряшов шогирдлари ҳар икки бўлимда биттадан тўп киритишди. Дастлаб Ҳакимов биринчи бўлим ўрталарида мезбонлар дарвозасини ишғол қилди. 70-дақиқада бурчак зарбаси жарима майдонига оширилди ва ёлғиз қолдирилган Раҳимов яқин масофадан аниқ зарба йўллади.
"Пахтакор" ёшлари чемпионатда пешқадамлик қилишда давом этмоқда.
Ёшлар лигаси, 18-тур
"Динамо" - "Пахтакор" - 0:2 (0:1)
Ҳакам: Комил Расулов (Қарши).
"Динамо": Тоштурдиев, Аламхонов, Қурбонов (Темиров, 46), Ашуров, Б.Исроилов, Шарофиддинов, Эргашев (Толипов, 73), Файзуллаев, Аҳмедов, Ражабов (Муродов, 46), Бобомирзаев.
"Пахтакор": Эргашев, Юсупов, И.Йўлдошев (Синдаров, 61), Эрмаматов (Талхатов, 85), Раҳимов, Асқаров, Аҳмадов (Г.Аҳмедов, 86), Яхшибоев (Саидазимов, 59), Саъдиллаев (Жўраев, 81), Н.Йўлдошев, Ҳакимов (Собиров, 75).
Голлар: Ҳакимов, 30 - 0:1. Раҳимов, 70 - 0:2.
Огоҳлантиришлар: Қурбонов, 6. Шарофиддинов, 32. Аламхонов, 42. Н.Йўлдошев, 42. Аҳмадов, 56. Бобомирзаев, 78.
Четлатиш: Шарофиддинов, 87.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).