Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиларига!

Баҳо:
+1 | -1
ОСИЁ / Саралаш турнирлари / ЖЧ саралаш
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Шерюрак" фильмини кўрмаган инсон йўқ юртимизда. Ажойиб ишланган тарихий фильм. Фильмдаги энг охирги эпизодни эслайсизми? "Шундай қилиб, очликдан силласи қуриган, рухан эзилган шотланд аскарларлари охирги кучини тўплаб, ўзидан ҳар томонлама кучли инглиз армиясига қарши аёвсиз жангга кирди. Ва ўзининг асрий орзуси - озодликка эришди", — деб тугалланади.

МТЖмизнинг айни дамдаги холатини худди шу фильмдаги шотланд жангчиларига ўхшатдим. Сўнги "ҳаёт-мамот жанги" олдидан, мағлубиятлар исканжаси, омадсизлик, танқидлар, тушунмовчиликлар руҳий зўриқиш... Албатта, бу қадар кучли босимни енгиш осон иш эмас.

МТЖнинг ашаддий мухлислари номидан футболчиларига мурожаат қилмоқчиман. Йигитлар, тушуниб турибмизки, сизлар ЖЧга чиқишни ҳаммадан кўра кўпроқ истайсиз. Турли гап-сўзларни ёддан чиқаринг! Аввалги ўйинлар барчаси энди тарих. Унутинг. Олдимизда хақиқий ЖАНГ турибди. Ҳаммаси биттагина мана шу ўйинни ўзидагина ҳал бўлиб, биз Россия-2018 йўлланмасига эга бўлишимиз учун жуда яхши имконият бор. Таъбир жоиз бўлса, жахон чемпионати учун ҳақиқий ўйин эртага бўлади. Ундан аввалги ўйинлар эса, шунчаки эртанги ўйин учун тайёргарлик бўлди ҳисоб.

Корея устидан ғалаба қозонинг ва гурухдаги вазият, танқидлар, турли гап-сўзлар, барча-барчасини оёғини осмондан қилиб ташланг. Футболчи бўлганингиздан бери ўтказган ўйинларингизни энг сарасини, энг зўрини мана шу ўйинда кўрсатинг. Қариб, кексайганингизда набираларингизга айнан мана шу тарихий ғалаба ҳақида ҳикоялар айтасиз ҳали. Тасаввур қилинг, эртанги ғалаба билан юртимизнинг шаҳару қишлоқлари, чойхонаю гузарларида байрам бошланади.

Шу биргина ўйин билан халқимиз қаҳрамонлари сифатида тарихдан жой олишингиз мумкин.

Юз йиллардан кейин:
"Шундай қилиб, мағлубият ва танқидлардан чарчаб, силласи қуриган Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари 2017 йил 5 сентябрь куни Жанубий Корея устидан ғалаба қозонди ва ўзининг узоқ йиллик орзуси Жахон чемпионати"га йўл олди", — дея келажак авлодларимиз эслаб юришсин!

Ғалаба  учун биз мухлислар ҳам стадионда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган, фантастик даражада қўллаб-қувватлашга тайёрмиз! Сиз ва биз — бир жамоамиз!

Олға, ЎЗБЕКИСТОН!

Дилшодбек Нурматов

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:37, 04.09.2017. Ўқилди: 28547 марта. Фикрлар: 36 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик