Бугун 27 апрель, 2026 йил, душанба.

      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • 3:2
      • Атлетик Бильбао
      • 26.04.2026 17:00
      • Райо Вальекано
      • 3:3
      • Реал Сосьедад
      • 26.04.2026 19:15
      • Реал Овьедо
      • 1:2
      • Эльче
      • 26.04.2026 21:30
      • Осасуна
      • 2:1
      • Севилья
      • 27.04.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Сельта
      • 28.04.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Леванте
  • «A» Серия
      • 26.04.2026 15:30
      • Фиорентина
      • 0:0
      • Сассуоло
      • 26.04.2026 18:00
      • Женоа
      • 0:2
      • Комо
      • 26.04.2026 21:00
      • Торино
      • 2:2
      • Интер
      • 26.04.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Ювентус
      • 27.04.2026 21:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Аталанта
      • 27.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Удинезе
      • 28.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Брентфорд

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 33 85
2 Реал Мадрид 33 74
3 Вильярреал 32 62
4 Атлетико 33 60
5 Бетис 33 50
6 Сельта 32 44
7 Хетафе 33 44
8 Реал Сосьедад 33 43
9 Осасуна 33 42
10 Атлетик Бильбао 33 41
11 Райо Вальекано 33 39
12 Валенсия 33 39
13 Эльче 33 38
14 Эспаньол 32 38
15 Жирона 33 38
16 Алавес 33 36
17 Мальорка 33 35
18 Севилья 33 34
19 Леванте 32 32
20 Реал Овьедо 33 28

Ўтган ўйинлар. 33-тур

33-тур Атлетик Бильбао 1-0 Осасуна
33-тур Мальорка 1-1 Валенсия
33-тур Реал Мадрид 2-1 Алавес
33-тур Жирона 2-3 Бетис
33-тур Эльче 3-2 Атлетико
33-тур Реал Сосьедад 0-1 Хетафе
33-тур Барселона 1-0 Сельта
33-тур Леванте 2-0 Севилья
33-тур Райо Вальекано 1-0 Эспаньол
33-тур Реал Овьедо 1-1 Вильярреал

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

27/04 00:00 Вильярреал - Сельта
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинларининг бошланишига 1 ҳафта қолди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Очиқ чемпионатлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

17 сентябрь куни Ашхобод шаҳрида Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Ҳозирда Туркманистон пойтахтида мазкур нуфузли мусобақани юқори савияда ўтказиш учун сўнгги тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Эътиборли жиҳати шундаки, мусобақада биринчи марта 64 мамлакат вакиллари иштирок этишади. Уларнинг 45 тасини Осиё давлатлари ташкил этса, Океания минтақасидан ҳам 19 та мамлакат вакиллари Ашхободдаги мусобақада ўз омадларини синаб кўришади.

Таъкидлаш лозимки, биринчи марта мазкур мусобақа 2005 йилда Бангкок (Таиланд) да ташкил этилган бўлиб, 2007 йилда ёпиқ иншоотлардаги II Осиё ўйинларига Макао мезбонлиқ қилган. Орадан икки йил ўтгач, 2009 йилда мусобақани энди Вьетнам ўзида қабул қилган. IV Осиё ўйинларига келиб мусобақа худди Олимпия цикли каби ҳар тўрт йилда бир марта ташкил этиладиган бўлди ва 2013 йилда Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳри мезбонлик қилган мусобақа дастурига жанговор санъат турлари ҳам киритилди.

Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинлари дастуридан 21 та спорт тури ўрин олган бўлиб, булар: шахмат, футзал, теннис, муай-тай, самбо, кураш, джиу-джитсу, боулинг, велопойга (трек), сузиш (50 метрлик бассейнда), енгил атлетика, оғир атлетика (пауэрлифтинг), баскетбол, таэквондо (WTF), спорт рақслари, кикбоксинг, белбоғли кураш, спорт курашлари (эркин ва юнон-рум), бильярд, конкур ва Туркман миллий кураши - гореш спорт турларидир. Ўзбекистон делегацияси мусобақада бильярддан бошқа барча – 20 та спорт турида иштирок этади.

Ашхободга жўнаб кетадиган умумий делегациямиз сони 264 кишини ташкил этган бўлиб, улардан 189 нафари спортчилардир. Демак, ўз ўзидан кўриниб турибдики Туркманистон пойтахтидаги нуфузли мусобақада Ўзбекистон энг катта делегациялардан бири бўлади.

Делегациямиз таркибидан юртимиз спорт мухлисларига яхши таниш бўлган спортчилар, Олимпия ва Осиё ўйинлари иштирокчилари, жаҳон ва қитъа чемпионатлари совриндорлари жой олишган. Рустам Джангабаев, Иван Ефремов, Фарходбек Собиров, Достон Ёқубов, Кумушхон Файзуллаева, Муаттар Набиева (оғир атлетика), Элмурат Тасмуратов, Ихтиёр Наврўзов, Бекзод Абдураҳмонов, Мўминжон Абдуллаев (спорт курашлари), Нияз Пўлатов, Валентин Хегай, Умида Абдуллаева, Светлана Осипова (таэквондо), Фаррух Дўстов, Санжар Файзиев, Арина Фольц (теннис), Гулрухбегим Тоҳиржонова, Нодира Нодиржонова, Сарвиноз Қурбонбоева (шахмат), Рустам Умаров, Константин Свиридов, Артур Юнусов, Дилшод Раҳматов (футзал), Надия Дусанова, Валентина Кибальникова, Александра Юркевская (енгил атлетика) ана шулар жумласидандир.

Нуфузли мусобақага тайёргарлик кўриш жараёнида 2014 йилдан эътиборан Ашхободда янги қуриб битказилган Олимпия шаҳарчасида бир неча йирик Халқаро мусобақалар синов тариқасида ўтказилди. Жумладан 2014 йилнинг 19-24 ноябрь кунлари белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионати, 2016 йилда 26-30 май кунлари самбо бўйича Осиё чемпионати, 25-29 июнь кунлари Туркман гореши ва белбоғли кураш бўйича Осиё чемпионати, 16-24 сентябрь кунлари 18 ёшгача бўлган теннисчилар ўртасида Халқаро турнир, 23-26 сентябрь кунлари енгил атлетика бўйича Халқаро турнир, 4-7 ноябрь кунлари аёллар ва эркаклар ўртасида 3х3 форматидаги баскетбол бўйича Халқаро турнир ва ниҳоят ўтган йилнинг декабрида джиу-джитсу бўйича Осиё чемпионати айнан Ашхободдаги Олимпия шаҳарчасида юқори савияда ташкил этилди.

Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинлари 17-27 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Мусобақада иштирок этувчи Ўзбекистоннинг асосий делегацияси Туркманистон пойтахтига 15 сентябрь куни жўнаб кетади. Ўз навбатида биз ҳамюртларимизга Ашхобод ареналарида омад ва мувафффақиятлар тилаймиз ва юртимизга ёруғ юз билан қайтиб келишларини яратгандан сўраб қоламиз.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 13:27, 10.09.2017. Ўқилди: 5329 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 21
3 Барселона Ламин Ямаль 16
4 Осасуна Анте Будимир 16
5 Барселона Ферран Торрес 14
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 14
7 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 13
8 Атлетико Александр Серлот 12
9 Барселона Роберт Левандовски 12
10 Алавес Лукас Бойе 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик