Бугун 20 февраль, 2026 йил, жума.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 16 8 10 34
2 АҚШ 9 12 6 27
3 Италия 9 5 12 26
4 Франция 6 8 5 19
5 Нидерландия 6 7 3 16
6 Швеция 6 6 3 15
7 Швейцария 6 4 4 14
8 Германия 5 8 8 21
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон (U-16) терма жамоаси бугун Баҳрайнга қарши майдонга тушади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ёшлар ва ўсмирлар т.ж. / Ўзбекистон U-16
Рукн: Янгиликлар
A A A

16 сентябрь куни U-16 тоифасидаги Осиё чемпионати-2018 саралаш босқичига старт берилди. Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар термаси саралаш ўйинларига қаратилган сўнгги ўқув-машғулотлар йиғинини Тошкентда олиб борди ва ўтган ҳафта Саудия Арабистони пойтахти - Ар-Риёдга учиб кетди.

Жамоа бош мураббийи мазкур саралаш баҳслари учун 22 нафар футболчи жалб этди. Эслатма, вакилларимиз қуръа натижасига кўра, «А» гуруҳида мезбон - Саудия Арабистони, шунингдек, Баҳрайн, Иордания ва Шри-Ланка термаларига қарши ўйнашади. Айтиш жоиз, ўсмирларимизни Осиё чемпионати саралашига кузатиш маросимида ЎФФ раҳбарлари ҳам иштирок этишди.

Жумладан, федерация вице-президенти Шоакрам Исроилов раҳбарият номидан сўз олиб, йигитларимизга омад тилади ва ортга чемпионат йўлланмаси билан қайтишларига ишонч билдирди. Шунингдек, ЎФФ номидан Асқар Толибжонов ҳамда ПФЛ бош директори Фарҳод Магометов ҳам жамоага зафар тилашди.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси таркиби

Дарвозабонлар: Мўминмирзо Қодиров, Хуршид Муҳаммаджонов, Шукрон Йўлдошев

Ҳимоячилар: Сардор Абдурашидхўжаев, Хуршид Убайдуллаев, Жасурбек Абдулбеков, Миразиз Саидов, Дониёр Собиров, Отабек Жўраев

Ярим ҳимоячилар: Абдурауф Бўриев, Бобурмирзо Эргашев, Жалолиддин Содиқов, Жасурбек Жалолиддинов, Руслан Розиев, Диёр Раҳимқулов, Мироншоҳ Сатторов, Миржалол Қосимов, Жавоҳир Абдуалимов

Ҳужумчилар: Игорь Чикризов, Темур Мамасиддиқов, Бўронбек Мирзасалимов, Бобурбек Собиров

Маълумот учун айтиш керак, Осиё чемпионати-2018 саралашида ОФКга аъзо 45та мамлакатнинг ўсмирлар терма жамоаси 10та гуруҳда иштирок этади. Ҳар бир гуруҳ ғолиби ҳамда энг яхши натижага эга 5та 2-ўрин соҳибига ОЧ финал раунди йўлланмаси берилади.

Шу 15та жамоага чемпионат мезбони - Малайзия термаси қўшилади. Осиё чемпионати финал босқичи келаси йилнинг 20 сентябрь - 7 октябрь кунларига белгиланган.

16 сентябрь куни бошланган «А» гуруҳи учрашувларига тўхталсак, 1-тур доирасидаги дастлабки ўйинда Шри-Ланка ва Баҳрайн ўсмирлар термалари ўзаро баҳс олиб борди.

Ўйин давомида катта устунликка эришган баҳрайнликлар якунда 6:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Мезбон - Саудия Арабистони термаси эса иорданияликларга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Дилшод Нуралиев шогирдлари мусобақадаги иштирокини 2-турдан бошлашди.

1-тур. 16 сентябрь (шанба)

Шри-Ланка - Баҳрайн - 0:6

Иордания - С.Арабистони - 2:1

2-тур. 18 сентябрь (душанба)

Баҳрайн - Ўзбекистон

Шри-Ланка - Иордания

3-тур. 20 сентябрь (чоршанба)

Ўзбекистон - Шри-Ланка

С.Арабистони - Баҳрайн

4-тур. 22 сентябрь (жума)

Иордания - Ўзбекистон

С.Арабистони - Шри-Ланка

5-тур. 24 сентябрь (якшанба)

Баҳрайн - Иордания

Ўзбекистон - С.Арабистони

15 сентябрь куни мусобақа старти олдидан жамоалар бош мураббийлари махсус матбуот анжуманида иштирок этишди. Тўғри, Шри-Ланка термаси бош мураббийи анжуманда кўриниш бермади.

Гап шундаки, бу жамоа делегацияси Ар-Риёдга вақтида етиб бормади. Шунингдек, Ўзбекистон ўсмирлар термаси ҳам илк ўйини 18 сентябрь кунига белгилангани боис, Ар-Риёдга бир кун кейин етиб борди.

Шунинг учун матбуот анжуманида жамоамиз номидан бош мураббий Дилшод Нуралиев эмас, балки ўсмирлар термаси менежери Ботир Каримжонов қатнашди.

Рашид ал Доссарий (Баҳрайн термаси бош мураббийи):

- Саудия Арабистонига келишгача 3 ой давомида тайёргарлик олиб бордик. Гуруҳимизда тенг кучли жамоалар йиғилганини айтишим жоиз. Мақсадимиз эса аниқ - Осиё чемпионати финал босқичига йўл олиш.

Абдулла ал Кататий (Иордания термаси бош мураббийи):

- Аввало, бизни илиқ кутиб олган ташкилотчиларга Иордания футбол федерацияси номидан миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, Саудия Арабистони миллий жамоаси Россия мундиалига йўл олгани билан ҳам табриклайман.

Гуруҳимизга келсак, енгил рақибнинг ўзи йўқ. Дейлик, Баҳрайн ва Шри-Ланка термалари ҳам барчага бирдек муаммо туғдириши мумкин. Жамоамиз тайёргарлик доирасида бир қатор халқаро ва маҳаллий мусобақаларда иштирок этди. Ўйлайманки, Осиё чемпионати финал босқичига чиқишга қодирмиз.

Муҳаммад ал Абделий (Саудия Арабистони термаси бош мураббийи):

- Ар-Риёд шаҳрига етиб келган жамоалар делегацияси аъзоларини кўриб турганимдан мамнунман. Умид қиламанки, об-ҳаво иссиқлигига қарамай, барча ўзини яхши ҳис қилмоқда. Жамоам ҳақида тўхталсам, ёш футболчиларимиз яхши тайёргарликка эгалар.

Бу каби турнирлар ёшлар учун катта футбол томон дастлабки қадам ҳисобланади. Айни дамда улардан кўп нарса талаб қилолмаймиз, босим ўтказмаймиз. Албатта, гуруҳдаги барча жамоалар каби биз ҳам ОЧ финал босқичига чиқишни мақсад қилганмиз. Аммо шахсан мен футболчилар аввало, шу даврда завқланиб тўп суришларини истардим.

Ботир Каримжонов (Ўзбекистон термаси менежери):

- Биринчи навбатда, Саудия Арабистони футбол федерациясига юксак меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирмоқчиман. Барча ташкилий масалалар аъло даражада. Жамоамиз тайёргарлик жараёнига келсак, саралаш босқичига қадар халқаро мусобақаларда қатнашдик, ўртоқлик ўйинларида майдонга тушдик.

Саралаш баҳслари яхши кайфиятда ўтишидан умидворман. Олдимизга қўйилган вазифа - Осиё чемпионатига чиқишни сифатли ва яхши футбол намойиш этиш асносида бажаришга ҳаракат қиламиз, албатта.

Манба: www.iff.uz
Киритилди: 18:12, 18.09.2017. Ўқилди: 5353 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.