Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:2
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жасур Абдураимов: «Термага қайтишга улгураман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Интервьюлар
A A A

Абдураимовлар сулоласини нафақат Ўзбекистон ёки Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларида, балки бутун дунёда ҳам яхши билишади, десак хато бўлмаса керак.

Сулола асосчиси Биродар Абдураимов ўтган асрнинг 60-70-йилларида ўзининг ёрқин ўйинлари билан миллионлаб ишқибозлар қалбини забт этган. Унинг «Пахтакор» клуби ҳамда собиқ иттифоқ терма жамоаси сафида ўтказган ўйинларини кўпчилик ҳамон ғурур билан эслайди.

Биродар Ҳасановичнинг фарзандлари ҳам миллионлар ўйинини танлашди. Айниқса, уларнинг тўнғичи Азамат Абдураимов футболчи сифатида отасига муносиб давомчи бўла олди. Жасур ҳам катта футболда озми-кўпми муваффақиятларга эришди.

Лекин турли сабабларга кўра, отаси ва акасидек машҳур бўла олмади. Аммо бугунги кунда у мураббийлик соҳасида ўз ўрнини топаётган мутахассислардан бири.

Жасур Абдураимов турли ёш тоифасидаги мамлакатимиз термаларида ишлади. Қийин вазиятда «Пахтакор»нинг асосий жамоасига мураббийлик қилди.

Бугунги кунда ҳам сулола учун алоҳида ўринга эга бўлган «Пахтакор» клубида мураббийлик фаолиятини давом эттирмоқда. Биз Жасур Биродарович билан учрашиб, у дилдан суҳбатлашдик.

- Жасур ака, миллионлар ўйинини касб сифатида танлашингизга тўғридан-тўғри оилавий муҳит сабаб бўлган. Отангиз ва акангизга ҳавас қилиб, футбол тўгарагига боргансиз. Умуман, ўша пайт бошқа соҳага кириш ҳақида ўйлаб кўрмаганмисиз?

- Йўқ, бу борада менда ҳеч қандай вариантлар бўлмаган. Барибир, футбол қонимда бўлгани учун бошқа соҳани танлай олмасдим. Болалигимдан шу муҳитда ўсганим сабабли бошқа касбга ўтишга фурсат ҳам бўлмади. Ўз навбатида, мени на отам ва на акам мажбуран футболга беришган.

Ўз ихтиёрим билан футбол тўгарагига ёзилганман. Ўша пайтда машғулотларга ҳозиргидек 5 ёки 6 ёшдан қабул қилишмасди. Ўйлашимча, бу тўғри қарор эди. Мутахассислар ҳамма жиҳатларни инобатга олиб, футбол билан шуғулланиш ёшини белгилаб қўйишган.

Болаларни 10 ёшдан махсус мактабларга олишгани бежиз эмас, ҳаммаси ҳисоб-китобли бўлган. Мен ҳам аввалига кўчада тўп сурганман. Кунларнинг бирида кўчамизда футбол ўйнаётганимни кўрган Михаил Аннинг жияни Иннокентий Иванович мени футбол мактабига таклиф қилди.

«Пахтакор» клубида миллионлар ўйини сир-асрорларини ўрганишни бошладим. Кейинчалик ҳозирги Республика олимпия захиралари спорт коллежида таҳсилни давом эттирдим. Отам ҳеч қачон мени футбол мактабига етаклаб олиб бормаган.

Бу нарса меҳрга бориб тақалмайди. Шунчаки, ўғлим менга ортиқча таянмасин, отасининг обрўсига ишониб қолмасин, деган маънода ўз ҳолимга қўйганлар.

Ҳозир эътибор берсангиз, аксарият ота-оналар фарзандларини ўзлари футболга олиб келишяпти. Майли, бу яхши ташаббус, аммо ўша болакайлар футболга ўз хоҳишлари билан келишяптими? Бу энг муҳим масала.

- Отангиз «Ўртамиёна футболчи бўлиб, менинг обрўйимга путур етказиб қўймагин», демаганмидилар?

- Йўқ, ундай гап-сўз бўлмаган. Отам «Футболни танладингми, демак охиригача ўзинг учун кураш», деганлар. Тўғри, бу билан ўз ҳолимга ташлаб қўйишмаган.

Отам ҳам, акам ҳам футболдаги бор билимларини баҳам кўришган. Билмаганларимни ўргатишган.

- Демак, мураббийларга «Бу менинг ўғлим, яхшилаб ўргатинглар», демаганлар, шундайми?

- Албатта. Бу ҳақда гап-сўз бўлиши мумкин эмасди. Қолаверса, менга шундай тарбия берилганки, ўзим отамнинг ўйинларимга келишини истамаганман. Қайсидир мураббийни «Ўғлимни асосий таркибда ўйнатасан», деб мажбурлаш кузатилмаган.

Нафақат менда, балки бошқа тенгқурларимда ҳам шунга ўхшаш ҳолат бўлган. Уларнинг оталари ҳам машҳур футболчи эдилар. Лекин худди мен каби уларда ҳам мураббийга босим ўтказиш ҳолати рўй бермаган. Ҳамма ўзи учун курашган.

- Биродар ака ўйинларингизни кўриб, ўз баҳоларини берармидилар?

- Ҳа, лекин мен майдонга келганларни кўрмасдим. Бир чеккада ўйинни томоша қилиб, кейин уйда керакли кўрсатмаларни берардилар. Ўйинимни отам майдон ташқарисидан кузатаётганини сезмасдим ҳам.

Лекин мен танлаган позиция отам ва акамникидан фарқ қилган. Яъни, улар каби ҳужумчи бўлмадим. Абдураимов фамилияси тилга олинганда аксарият мухлисларнинг кўз ўнгида голга ташна ҳужумчи гавдаланарди.

Мен эса бироз бошқа йўлдан бордим ва таянч ярим ҳимоясида тўп суришни афзал билдим. Менга кўпроқ тўпни рақибдан олиб қўйиш, жамоадошимга қулай тарзда узатма бериш, майдонда ижодкор бўлиш ёқарди. Олий лигада ўйнай бошлаганимда ишқибозлар мендан гол талаб қила бошлашди.

Аммо бирламчи вазифам гол урадиган футболчиларга тўпни етказиб бериш, рақиб ҳужумини бузиш эди. Отамдан Азаматга ҳужумкорлик, тўпурарлик, индивидуал кучли ўйин кўрсатиш сифатлари ўтган бўлса, менда кўпроқ жамоадошларимни тўп билан таъминлаш жиҳатлари мужассам эди.

- Отангиз ва акангиз сингари ҳужумчи бўлиш ва шу орқали халқ-қа тезроқ танилишни хоҳламаганмисиз?

- Йўқ, менда ҳеч қачон бундай истак бўлмаган. Очиғини айтганда, форвардларга хос хислат ва сифатларга эга эмасдим. Тан оламан, бошланғич тезлигим паст эди. Ҳужумчи тезкор қарор чиқариши керак.

Чунки у ортиқча ўйланса, фурсатни бой беради. Ярим ҳимояда ўйнайдиган футболчилар эса ҳужумчилардан фарқли равишда ўйлаб, кейин бир қарорга келишади. Марказдаги ўйин-чи ижодкор бўлиши керак. Менга айнан мана шу нарса ёқарди.

- Сизни бу позицияда ким кашф қилган?

- Ўйинларим ва майдондаги ҳаракатларимни кўрган барча мураббийларим - Иннокентий Иванович, Сергей Витальевич ва Баҳодир Тошмуҳаммедов мени ярим ҳимояда ўйнатишган. Улар бир-бирлари билан гаплашиб, келишиб олишмаганди. Шунчаки, қандай сифатларга эга эканлигимни кўргач, шундай тўхтамга келишган. Ҳеч қачон бошқа позицияда ўйнамаганман.

- Отангиз ва акангизда бўлгани каби, сизда ҳам «Пахтакор» жамоасига меҳр болаликдан тушганми?

ДАВОМИ

Манба: www.iff.uz
Киритилди: 09:09, 21.09.2017. Ўқилди: 4177 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.