Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      •   Қўқон-1912
      • 0:0
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • 1:2
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • 0:1
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 - Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

FIFA Ўзбекистон футболига 3,5 миллион доллар ўтказиб беради

Баҳо:
+2 | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов бугун Швейцариянинг Цюрих шаҳрида ФИФА президенти Жанни Инфантино билан учрашди.

ФИФА қароргоҳида бўлиб ўтган музокаралар якунига кўра, ФИФА 2018 йилнинг охиригача Ўзбекистон футболига 3.5 миллион АҚШ доллари, 2019 йилда эса яна 1.5 миллион доллар ЎФФ ҳисобига ўтказиб берилади.

Футбол Федерациясининг барча турдаги фаолиятини, айниқса, молиявий жиҳатдан шаффофлаштириш бўйича янги стратегик режа барпо қилаётган Умид Аҳмаджонов ФИФА раҳбари билан “Форвард” лойиҳаси бўйича музокаралар олиб борди.

“Бу пуллар қаердан келади?” деган саволга ЎФФ матбуот хизмати ФИФАга янги президент бўлиб сайланган Конгрессда Жанни Инфантино томонидан сўзланган нутқни жавоб тариқасида келтирди.

“Мексикада бўлиб ўтган Конгрессда Инфантино ФИФАнинг даромади унга аъзо федерацияларга тақсимлаб берилиши кераклигини баралла айтган эди. Ана шу гапларнинг исботи тариқасида Инфантино янги ривожлантириш лойиҳасини ишга туширди. Мазкур лойиҳа доирасида ФИФАга аъзо ҳар бир федерация, шу жумладан Ўзбекистон ҳам, 4 йил муддатга 5 миллион АҚШ доллари миқдорида пул олади. Бу пуллар ФИФАнинг “Форвард” лойиҳаси регламентида айтиб ўтилганидек федерациянинг ишини юритиш, маъмурий бошқарув ишлари, шунингдек, терма жамоалар, Республика миқёсидаги мусобақаларни ўтказиш, веб-сайт ишларини такомиллаштириш каби алоҳида белгилаб қўйилган ишларга сарфланиши керак.Амалий ишлар тугагач, ФИФА 5 миллион АҚШ долларини 4 йил ичида ўрнатилган тартибда федерацияларга аудит асосида ўтказиб беради.”

Алоҳида таъкидлаш керакки, Умид Аҳмаджоновнинг ФИФА билан музокаралари натижасида махсус лойиҳалар учун ФИФА билан 2017-2018 йилги даврга 1,5 миллион АҚШ доллари миқдорида шартнома имзоланадиган бўлди. Аҳмаджоновнинг топшириғи асосида Тошкентда ушбу шартнома шартларини бажариш бўйича ишчи гуруҳи тузилиб, унга белгиланган муддат ичида барча хужжатларни Цюрихга юбориш вазифаси бирламчи қилиб қўйилди. Бундан ташқари 2016 йилги махсус лойиҳалар учун ўз ҳисобидан маблағ ишлатиб турган ЎФФга ҳаражатларни қоплаш мақсадида 1 миллион АҚШ долларини ўтказиб бериладиган бўлди. Жанни Инфантино келгусида ФИФАнинг футболни ривожлантиришга йўналтирилган молиявий грант дастурларида Ўзбекистоннинг фаол иштирок этишига умид билдирди.

Умид Аҳмаджонов ва Жанни Инфантино ўртасидаги суҳбатда ФИФАнинг “Гол-4” лойиҳаси бўйича ЎФФнинг ҳисоб рақамига ўтказилиши керак бўлган маблағларни кечиктирмасдан олиш, миллий терма жамоага автобус сотиб олиш учун ажратиладиган маблағнинг миқдорини ошириш каби масалалар муҳокама қилинди.

“Гол-4” лойиҳаси ФИФАнинг собиқ президенти Зепп Блаттер давридаги ривожлантириш лойиҳаларининг охиргиси бўлиб, унинг доирасида Ўзбекистон Футбол Федерациясига 500,000 АҚШ доллари миқдорида маблағ берилади.Бу пулларнинг бир қисми аллақачон Ўзбекистон Футбол Федерацияси биносини қайта таъмирлаш учун ишлатилган. Қолган қисми эса миллий терма жамоага янги автобус сотиб олиш учун сарфланади. Шу тариқа ЎФФ ФИФАнинг “Гол” лойиҳаларидаги иштирокини тамомлайди.

“Биз Ўзбекистон Футбол Федерациясининг фаолиятини шаффофлаштириш орқали ишқибозларнинг мамлакатимиз футболига бўлган ҳурмат ва эътиборини, ишончини қайтаришни мақсад қилдик. Федерация эндиликда, барча турдаги фаолиятлар, шу жумладан, молиявий операциялар ҳақида вақти-вақти билан ҳисобот бериб туради”, - дейди Умид Аҳмаджонов Инфантино билан учрашувдан кейин ЎФФ матбуот хизматига берган интервьюсида.

Манба: darakchi.uz
Киритилди: 20:40, 21.09.2017. Ўқилди: 8181 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик