Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Абдураҳмон Фозилов Ўзбекистон терма жамоалар фан-клуби раислигидан кетди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон терма жамоалар фан-клуби раиси Абдураҳмон Фозилов фаолиятини якунлаши ҳақида маълум қилди.

«Бундан роппа-роса 10 йил олдин: «Яқинда Рауф Инилеев қўл остидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистони миллий терма жамоасига қарши муҳим ўйинда майдонга тушади, шу муҳим ўйинда ўйинда фан-клуб ташкил қилиб, жамоани чиройли қўллаб-қувватлаб бера оласизларми?» — деб мени Ўзбекистон футбол федерациясига чақиришган эди ва 7 кун ичида тайёргарлик кўриб, 300 квадрат метрли байроқ тиктирган эдим. Фан-клубга бир хил футболка ва шарфлар ҳам тарқатилган эди. Миллий терма жамоамиз эса 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Ўша ўйинда ўн минглаб мухлислар МҲСК стадионига кира олмай, кўчада қолиб кетишган эди», — деб ҳикоя қилади у.

Ўша кундан бери мана 10 йил давомида хоҳ уйда, хоҳ хорижда бўлсин, мухлисларимиз билан елкама-елка туриб, бир тану бир жон бўлиб, миллий терма жамоаларимизни қўллаб-қувватлаб келмоқдамиз.

Қорли кунлару, жазирама иссиқда, ёмғиру совуқда, ватанимизнинг биринчи рақамли жамоасини ҳақиқий 12-ўйинчиси бўлдик. Фан клуб ўз йўлига, ўйин давомида сизларни олдингизга борганимда ва барчамиз бир бўлиб ғалаба сари чорлаганларимиз ва сиз азиз мухлисларни қўллаб-қувватлашинганингиз учун барчангизга бош эгиб, миннатдорчилик билдираман.

Ҳа, биз ғолиблик гаштини ҳам сурдик, мағлибият аламини ҳам ториб кўрдик... Нима бўлганида ҳам, ватанимиз битта ва миллий термамиз ҳам худди юрагимиз каби битта. Уни доимо ардоқлашдан чарчамаймиз.

Рости, терма жамоамизнинг сўнгги ўйинлари дилни жуда ҳам оғритди. Бироқ, ишонинг, футболчиларимиз борини беришди, чунки ҳеч қайси бир футболчи ярим кучда ўйнайман, деб майдонга тушмайди! Хатони бошқа жойдан излашимиз даркор.

Худо хоҳласа, Футбол федерациясининг янги раҳбарияти енг шимариб, ишни қизғин бошлаб юборишган. Ўйлайманки, 2016 йил Умиджон Муҳаммаджонович Аҳмаджонов раҳбарлигидаги  параолимпия терма жамоамизнинг 31 аъзоси билан Паралимпиадада 32 медаль олишганидек, футбол бўйича терма жамоаларимиз — барча ёшлар ва асосий жамомиз албатта мақсадларига эришади.

Лекин Кореяга қарши сўнгги ўйинда сездимки, мен чарчабман, шу йиллар давомида кучимнинг борича ҳаракат қилдим. Биламан, сизларнинг ҳар бирингиз ҳар қандай фан-клубдан қолишмадингиз. Чунки ҳар бирингиз шу азиз ватан учун жонингизни беришга тайёрсиз!

Мен эса ўз ихтиёрим билан терма жамоалар мухлислар клуби раҳбарлигидан кетиш истагимни билдираман. Чунки ёшларга йўл очиш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Масалан, «Пахтакор» фан клубида Жавоҳирбек, «Андижон»да Нодирбек, «Қизилқум»да Шуҳратжон, «Қўқон»да Илҳомжон ва Қаҳрамонжон... Санасак саноғига етмаймиз. Уларнинг барчаси терма жамоа фан клубига раҳбарликка лойиқ.

Аммо лекин бу «Бўлди энди, ўз ишимни қилиб юравераман ва футболга бефарқман», дегани эмас. Мен сўнгги нафасимгача тиш тирноғим билан юрт шаънини ҳимоя қиламан, Аллоҳ берган умримни бир қисми оилам бўлса, бошқа қисми футбол ва албатта, Ватаним байроғини янада баланд кўтаришга бағишлайман.

Аҳир бежизга 2016 йил 24 август куни Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов менга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи унвонини бермаган, мен бу ишончни албатта оқлашим керак!

Бахт ва омад сиз ва бизни асло тарк этмасин! Олға, Ўзбекистон!

Барчангизга сиҳат саломатлик тилаб, Абдураҳмон Фозилов.

Манба: www.tribuna.uz
Киритилди: 14:55, 22.09.2017. Ўқилди: 5669 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик