Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • 1:2
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • 0:1
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хайрулла Ҳамидовдан: "Ўзгариш"

Баҳо:
+1 | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ҳозир ҳамма шу сўзни ёзмоқда. Кўнгли истаётганидан эмас, жонга тегиб кетганидан. Қаердадир бурилиш нуқтаси бўлиши керакку, деган умид билан қараяпмиз ЎФФ биносига. Ундан олдин эса, 2006 йили Николь Кидман иштирокидаги машҳур фильмлардан бири — “Бошқалар”ни эслаб ўтай.

 Фильмни кўпчилик кўрганига аминман. Бироқ, кўрмаганлар бўлса қисқача айтиб ўтаман. Асар қаҳрамони бўлган она ва икки фарзанди бутун фильм давомида “руҳлар олами” билан курашиб юрадилар. Уларнинг кўзига кўриниб қолган ғайритабиий одамлар ўзга олам вакиллари эканлиги маълум бўлади. Кинонинг кулминацион нуқтаси сўнгги беш дақиқаликда: ҳалиги она ўз болалари билан “ўликлар олами”ни кашф этган пайтида,  ҳаммаси аслида тескари бўлгани ойдинлашади. Яъни, бутун фильм давомида қаҳрамонлик қилган оила аъзолари воқеликдаўзлари ўлик бўлиб чиқишади. Она ўз болаларини жаҳл аралаш ёстиқ билан бўғиб ўлдирган, кейин телбага айланиб, ўз жонига қасд қилган… Уларни таъқиб қилганлар эса ўша хонадоннинг ҳозирги эгалари – тирик одамлар эди.  Хуллас, фильм мақтовга лойиқ. Менимча, айнан шунақа жанрлар бугунги кун блогерларга катта таъсир қилган. Шахсан ўзим ҳам, шу услубда ёзилган мақолаларни яхши кўраман. Жуда-а-а эплолмасам ҳам шу йўналишга мурожаат қилган пайтларим-да бўлган. Мақоланинг охири бутунлай бошқа ўзанга бурилиб кетиши, бурилиб кетганда ҳам табиий йўл билан, ўқувчига қандайдир фойдалар берадиган томонга қараб сайр этишини хуш кўраман. Лекин ундоқ самимий ва кутилмаган фикрлар ҳар доим ҳам келавермайди. Кўп ҳолатда ўхшамайди ҳам.

Одамларга нима учун “Бошқалар”га ўхшаш, дейлик, яқинда чиққан “Интестеллер”га ўхшаш ғалати фильмлар ёқади? Менимча, инсон ўз ҳаётидан ҳам шундай мазмунни излайди. Кўп яхши ишларни қилмаганини билгани ҳолида, яхшироқ – кутилмаган хотимага умид боғлайди. Ҳаётининг асосий қисмида рўй берган ходисалари аслида охиридаги ҳақиқат оламини очишга хизмат қилувчи ришта бўлишини хоҳлайди. Майли, фалсафага ўтиб кетмайлик-да, ўзимизнинг оламга қайта қолайлик.

Тўғрисини айтганда, бу фильм услуби бизга бошқа томондан ёқимлироқ – Биз футбол деб аталмиш жозибали ўйиндан айнан “Бошқалар”га ўхшаган якун кутамиз. Бу баҳс шундай бўлиши керакки, бутун ўйин давомида бошқа нарса кўрсангу, охирида кўрган нарсаларинг рўёга айланиб кетса… 1999 йилги “МЮ” эртаги, 2000 йилги Франция терма жамоасининг финал сценарийси, 2005 йилги “Ливерпуль”нинг 46-дақиқадан кейинги бенефиси… 2017 йилнинг баҳоридаги “Камп ноу” стадионида содир бўлган 6:1 деб аталмиш камбэк.Бунақа беллашувлар футбол тарихида кам бўлади. Шу боис, айнан шу каби учрашувлар хотирамизда кўпроқ сақланиб қолган. Охирида бутун ўйиннинг сценарийсини чилпарчин айлайдиган баҳсларни йиллар ўтиб-да ҳикоя қилишдан зерикмаймиз, ҳеч сезганмисиз?

Ўзимизнинг футбол ҳақида гап кетганида, “Бошқалар”нинг йўналишига мос келадиган биргина беллашувни топа олдим. 2005 йилги Қувайт билан кечган саралаш ўйинимиз! Бу баҳс футболимизга жуда катта ўзгаришларни олиб келмаганини билсак-да, негадир Хиросимадаги ишончли ғалабаларимиздан кўпроқ эслашга арзигуликдек туюлади. Келтирган манфаатлари борасида бир-бирига яқин кела олмайдиган учрашувлардан шуни танлайди хотираларимиз… Қизиғ-а?

Демак, хотима муҳим, жуда муҳим. Ҳар қандай ишнинг, феълнинг, амалнинг ва йўлнинг охири муҳимлик даражасида тураверади. Йўл ҳар қанча чиройли бўлмасин, унинг охири мавҳумликка айланса, ундан мантиқ кўрилмайди. Амал ҳар қанча улуғвор саналмасин, оқибатидан келадиган мукофот йўққа чиқса, унинг ҳайбати йўқолади. Бир зумда йўқолади. “Бошқалар” фильмида ҳам киноижодкорлар инсонинг қалбида яшириниб ётган нозик туйғуларни, истакларни ва умидларни илғай олишганки, таъсирини шу ўринга яшириб қўйганлар. Худди кўзгуда ўзини кўриб қолгандек туюлади одам…

… Тасаввурим ёрдамида “яшил майдондаги бошқалар”ни излаб кўрдим. Улар ким? Бутун ҳаётимиз давомида аслида “ўлик бўлгану” охирда “тирик”ка айланадиган? Топдим — олти марта саралашида қатнашганимиз, илло ўзига бора олмаганимиз – ЖЧнинг финал қисмида ўйнаб юрган терма жамоалар аслида мундиалга ҳеч қачон бора олмаганлар, ҳа, улар аслида “ўлик”!

Назаримда, ЎФФга келган янги раҳбариятнинг олдимизда турган ҳисоботидан сўнг буткул бошқа томонга ўзгармоқчи футболимиз. Бизга маълум қилишларича, фильмнинг охирига келиб қолдик, ҳо-о-о-оозир ўзгариб кетади ҳаммаси. Голливуднинг қайсар ошиқлари ҳар қандай фильм бунақа хунук ва бетамиз якунланишини тасаввур қила олишмайди.

Афсуски, ушбу ўзгаришнинг ҳосилини 4 йил кутишимиз керак бўлади. Шоир айтганидек, ким бор, ким эса…

Манба: erudit-sport.uz
Киритилди: 10:34, 25.09.2017. Ўқилди: 10599 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик