Бугун 17 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 17.04.2026 18:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 17.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Бухоро
      • 17.04.2026 20:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Қизилқум
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Динамо
  • «A» Серия
      • 17.04.2026 21:30
      • Сассуоло
      • -:-
      • Комо
      • 17.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Кальяри
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Олий лига финишига олти қадам қолганида…

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Обод»нинг олий лигадан чиқиб кетиши ҳақидаги ёқимсиз хабарлар анча олдин юзага қалқиб чиққанди. Бундай хавотирли гаплар орада анча тинди ва чемпионат финишга тўлиқ таркиб билан етиб бориши кутилганди.

Бироқ «Обод»сиз ўтадиган турларни кўриш қисматда бор экан-да, барибир.

Фарқли томони битта - жамоанинг «аут»да қолишига аввал айтилганидек, молиявий муаммолар ёки унинг соҳиблари хоҳиши эмас, балки ПФЛ томонидан чиқарилган кескин қарор сабаб бўлди.

Айни шу қарор туфайли «Қизилқум» 24-турда майдонга тушмасдан туриб, +:- кўринишидаги техник ғалабани «тантана» қилди ва 3 очко олди.

Қолган иштирокчиларнинг эса очко олиш ва ҳаттоки, йўқотиш йўлида ҳам анча тер тўкишларига тўғри келди.

КУТИЛМАГАН НАТИЖА

«Кутилмаган» ёрлиғи ёпиштирилган бу натижа 6 ой олдин қайд кузатилганида, балки мутлақо кутилган ҳолатдек қабул қилинармиди? Чунки «Бунёдкор» жорий мавсум биринчи марта очко йўқотмаяпти. Аниқроқ ифода этсак, «қалдирғочлар» чемпионат бошидан буён 8 марта дуранг ўйнаб, 4 бора мағлублик қисматини тан олишга улгуришганди.

Аммо жамоа бошқарувига Миржалол Қосимов келганидан сўнг ҳаммаси ўз изига тушди. Дейлик, жамоа ўзини анча тутиб олгач, мағлубиятсиз сериясини нақ 10та ўйинга етказди. Йўқ, «Бунёдкор» навбатдаги турда ҳам енгилмади, аммо бунга бир баҳя қолди. Бошқача айтсак, «Металлург» ғалабани сўнгги паллада қўлдан чиқарди. Бекободдаги учрашувнинг 73-дақиқасига қадар ҳисоб очилмай турди. Айнан шу паллада «Металлург» тўпурари Зоҳид Абдуллаев таблодаги 2та «0»дан бирини «1»га айлантирди.

Хуллас, 1:0 ҳисоби ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларга қадар сақланиб турди. Фақат 90Қ3-дақиқада Фаррух Икромов жавоб голини йўллаб, «Бунёдкор»ни мағлубиятдан сақлаб қолди, қолаверса, шу билан жамоасининг мағлубиятсиз серияси барҳам топишига йўл қўймади.

ИККИСИ 2:0, БИРИ 3:0...

Қолган етакчилар ўз иштирокларидаги баҳсларда сўзсиз, ғалабани қўлга киритишди. Хусусан, олий лига карвонининг сарбони - «Локомотив» ўз майдонида «Навбаҳор»ни 2та жавобсиз гол билан «сийлади». Албатта, ёдингиздадир, наманганликлар 23-тур доирасидаги баҳсда «Пахтакор»ни қабул қилиб, «сенсацион» натижа тақдим этишганди - 2:0. Аммо «Локо»га қарши сафар ўйинида яна бир марта шов-шув кўтариш учун «Навбаҳор»нинг чоғи етмади, шунчаки. Диққатни тортадиган битта факт шуки, «Локомотив» 7 йилдирки Наманган жамоасига сира ютқазмаяпти.

2-ўринда кетаётган «Насаф» эса жорий мавсумнинг энг «бечора» жамоаларидан бири бўлиб турган «Нефтчи»га қарши майдонга тушди. Вадим Абрамов шогирдлари аввалги турда «Олмалиқ»ни сафарда 2:1 кўринишида енгиб, 12та ўйинга чўзилган ғалабасиз сериядан ниҳоят, қутулгандилар. Аммо навбатдаги учрашув «Нефтчи» учун яна омадсиз келди. Фарғоналиклар боз устига, ўз майдонларида мутлақо ожиз қолишди - 0:3. «Пахтакор» - «Қўқон-1912» учрашувига келсак, буниси турнинг можаро марказига айланди.

Пойтахтликлар бу сафар айтарли муаммосиз ғалаба қозонишди - Намангандаги 0:2га жавобан 2:0 ҳисобида. Шунинг баробарида майдонда анча муросасиз кураш борди, тўқнашувлар кузатилди. Натижада бош ҳакам Вадим Агишев ўйин тизгинини қўлдан чиқариб, хатоларга йўл қўйди. Бу эса бутун бошли ҳакамлар бригадасининг мавсум охирига қадар четлатилишига олиб келди.

Яъни захира ҳаками ролига тайинланган Асқар Нажафалиевдан тортиб, уларнинг ишини юқори баҳолаган назоратчи Игорь Нехочингача - ҳамма йил охирига қадар дам оладиган бўлди. Ҳа, энди ҳакамларнинг сифатсиз иш натижасида дарҳол жазога тортилишлари оддий ҳолга айланади, шекилли...

«ДИНАМО» ГОЛ УРИШНИ БИЛАДИ

Яна бир алоҳида эътиборга молик ўйинлардан бири Самарқандда бўлиб ўтди. Яъни «Динамо» ниҳоят, ўз майдонида ғалаба қозониш уддасидан чиқди. Ўхшашликни қаранг, «динамочилар» ҳам нохуш серияга худди «Нефтчи» каби айнан «Олмалиқ»қа қарши кечган ўйинда барҳам беришди. Самарқанд жамоаси бунга қадар ўз майдонида охирги марта 15 апрель куни ғолиблик нашидасини сурганди.

Ўшанда «Бухоро» 3:1 ҳисобида таслим этилганди. Шу-шу самарқандлик мухлислар деярли 6 ой давомида ўз суюклиларининг ғалабаларига муштоқ бўлиб келишди. Мана, жамоа ахийри бу муштоқлик ҳовурини босди. Қолаверса, Олег Тюлькин шогирдлари охирги 10та ўйинда лоақал 1та гол урмаганди.

«БУХОРО» ЧЕКИНМАЙДИ

ДАВОМИ

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 15:05, 16.10.2017. Ўқилди: 5482 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик