Бугун 13 март, 2026 йил, жума.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 3 9
2 Локомотив 3 7
3 Насаф 3 7
4 Бухоро 3 7
5 Навбаҳор 3 6
6 Пахтакор 3 6
7 Қизилқум 3 6
8 Динамо 3 4
9 Бунёдкор 3 4
10 Хоразм 3 4
11 Андижон 3 3
12 ОКМК 3 1
13 Қўқон-1912 3 1
14 Сурхон 3 1
15 Сўғдиёна 3 1
16 Машъал 3 0

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Нефтчи 3-0 Андижон
3-тур Машъал 0-2 Қизилқум
3-тур Пахтакор 0-2 Навбаҳор
3-тур Сурхон 0-0 Бунёдкор
3-тур Локомотив 0-0 Қўқон-1912
3-тур Бухоро 1-1 Хоразм
3-тур ОКМК 2-2 Сўғдиёна
3-тур Динамо 1-1 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК
19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо
20/03 16:00 Нефтчи - Локомотив
20/03 17:00 Насаф - Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна - Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Нега клублар учун трансляция хуқуқи жуда муҳим?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа лигаси / Саралаш плей-оффлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Maxifoot нашри трансляция хуқуқи, унинг ишлаш механизмларини ўрганиш ва тушунтиришда давом этади. Навбат, нега футбол оламидаги барча жамоаларга ТВ трансляцияси хуқуқи шунчалик заурур эканлиги ҳақида боради. Мақола давомида ТВ трансляциясидан тушадиган маблағ клуб бюджетининг қанчасини ташкил этиши, чемпионатларга кўра унинг тақсимланиши ҳақидаги саволларга жавоб топишиниз мумкин.

1 Лига клубларининг бюджетида трансляция хуқуқидан тушадиган маблағ ўрни

2015-2016-йилда, трансляция хуқуқидан келадиган фойда 1 Лига жамоалари бюджетининг ўртача 44,1 % ни ташкил этади. Ўйинчиларнинг трансферидан тушадиган фойда сабабли бу кўрсаткич 35 % гача тушиши мумкин. Улуш клубларнинг бошқа фойда манбаларини бошқариш қобилияти сабабли ўзгариши ҳам мумкин. Ўзининг стадионига эга “Лион”ни оладиган бўлсак, ўз бюджетини оширадиган бошқа манбалар туфайли трансляциядан келадиган фойдага камроқ боғланган.

2012-2016-йилларда умумий маҳсулотнинг қайта тақсимланиши

“ПСЖ”нинг 2015-2016-йилда аудиовизуал хуқуқдан келадиган фойдаси бюджетининг 22,8 % ни (трансферларсиз) ташкил этган. Пойтахт жамоаси ҳомийлари билан имзолаган анча манфаатли шартномаларига ҳам суяна олади, бу бюжджетининг 27 % ни ташкил этади. Аксинча, “Сент-Этьенн” (60,7 %), “Ницца” (57,1 %), “Монако” (58,3 %) ёки “Лорян” (67,8 %) трансляциядан келадиган фойдага муҳтож жамоалар сирасига киради. “Бордо” (48,8 %) ва “Марсель” (44,1 %) эса камроқ боғланган дейишимиз мумкин. ТВдан тушадиган фойдадан ташқари, жамоалар билет сотиш, мерчендайзинг ва ҳомийлик орқали ўз фойдаларини янада орттириб олишлари мумкин.

1 Лиганинг “митти” жамоалари Премьер Лигадан нусха олишни истайди

Францияда, ТВ хуқуқидан тушадиган фойдани тақсимлаш модели қолган давлатлардагига унчалик ўхшамайди, шу сабабдан “митти” жамоаларнинг хўжайинлари нотенгликни қисқартириш тарафдори ҳисобланади. ТВ трансляциясидан тушадиган фойданинг ярмидан кўпи бир неча клуб орасида тақсимланади, улар эса ўз навбатида, янада кўпро0ини исташади. Норозиликни камайтириш мақсадида, бу мавсумда биринчи бор 8,5 млн евро миқдоридаги қолдиқ 15 клубнинг ҳар бирига тақсимланди, бу яна қўшимча 566 000 евро фойда дегани.

Бу етарли бўладими? Кичик клублар кўпроқ Премьер Лигадан нусха олишни маъқул кўришади. Англия тизими Европада клублар орасидаги тенглиги билан ажралиб туради. Энг кўп фойда олган билан энг кам фойда кўрган жамоалар орасидаги коэффициент 1,6 ни ташкил этади. Бу кўрсаткич, Францияда эса 3,7 ни ташкил этади!

Инглиз жамоаларининг барчаси молиявий томондан анча бақувват

2016-2017-йилги мавсумда Премьер Лигада сўнгги ўринни банд қилган клуб Францияда энг кўп фойда кўрган клубдан ҳам кўпроқ пул ишлаган. Рақамларда ифодалайдиган бўлсак, “ПСЖ” 57,855 млн евро ишлаб оҳтопган бир пайтда, “Сандрленд” 105,339 млн евро фойда кўрган! Англия чемпиони “Челси”нинг улуши эса 169,960 млн еврони ташкил этган. Бу маълумотлар орқали Премьер Лига ва 1 Лига орасидаги фарқ яққол намоён бўлди. Туманли Албионда ҳар бир жамоа 89,2 млн евро ўзгармас фойда, 43,9 млн евро клуб лицензиясидан фойдаланилганлиги учун олади. Бунга қўшимча яна жонли эфирда узатилган ўйин ва турнирда эгаллаган ўрни учун олади.

Англия 2-дивизионинг баъзи жамоалари йилига 45,9 млн евро ишлаб топиши мумкин. Бу амалдаги чемпион “Монако”никидан кўп, “Марсель” ва “Лион”ники билан деярли тенг дегани.

Бошқа чемпионатларда бу тизим қандай ишлайди?

2015-йилда қабул қилинган янги қарорга кўра, энг кўп фойда кўрувчи билан энг кам фойда топадиган жамоалар орасидаги фарқ 11,5 дан 5 га туширилган эди. 2016-2017-йилги мавсумда эса бу коэффициент 3,8 гача туширилди! “Барселона”нинг оладиган фойдаси “Реал Мадрид”никидан (145 млн евро) бироз кўп бўлса, “Лас Палмас” 40 млн евро фойда билан энг охирида бормоқда.

Бу коэффициент Германияда 3,2 ни ташкил этмоқда. “Бавария” ўтган мавсумда 74,162 млн евро ишлаб топди. Сенсация кўрсатган “РБ Лейпциг” эса атиги 23,061 млн евро қозонди. Нега бунчалик кам? Ҳисоб-китоблар охирги 5 мавсумда мусобақада кўрсатилган натижалар асосида тузиб чиқилган. “Боруссия Дортмунд”нинг улуши 62,053 млн еврони ташкил этган. Италияда эса анча нотенг бўлган тизим ишлайди. У ерда жамоалар орасидаги коэффициент 4,6 ни ташкил қилади. Туриннинг “Ювентус”и 103,1 млн евро ишлаб топаётган бир пайтда “Фрозиноне” ва “Карпи” бор-йўғи 22 млн евро олиши мумкин.

Манба: penalti.uz
Киритилди: 10:14, 23.10.2017. Ўқилди: 2915 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
6 Локомотив Қувончбек Абраев 2
7 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
8 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2
9 Нефтчи Жамшид Искандеров 1
10 Нефтчи Анваржон Ғофуров 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.