Бугун 14 апрель, 2026 йил, сешанба.

Флик «Атлетико»га қарши баҳс учун кутилмаган ҳимоя жуфтлигини танлади [3125]

Юрген Клопп “Реал”га иккита шарт қўйди — манба [3086]

"Барса" Осимхен учун 5 нафар футболчисини қурбон қилиши мумкин [2529]

«Реал» ўз тарбияланувчисини «Барселона»га бериб қўймайди [2526]

"Барселона" "Атлетико"га қарши жавоб ўйини учун қайдномасини эълон қилди (фото) [2256]

Тони Кроос «Реал»га қайтмоқда: Фабрицио Романо тафсилотларни очиқлади [2202]

«Манчестер Сити» Ҳусановнинг «Челси»га қарши ўйиндаги узун пасларини эътироф этди (видео) [1921]

Талабгорлар турнири. Жавоҳир Синдаров Накамура билан тезкор дуранг ўйнади. Гири катта устунликни ғалабага айлантира олмади [1424]

Симеоне «Барселона»нинг ҳакамлик бўйича шикоятига жавоб қайтарди [1405]

Флик «Атлетико» билан жавоб ўйини олдидан жамоани қандай жипслаштириш йўлини топди [1241]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 6 15
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 6 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 6 8
9 ОКМК 7 8
10 Сурхон 7 8
11 Динамо 7 7
12 Андижон 7 6
13 Қўқон-1912 6 6
14 Қизилқум 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 7-тур

14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Превью: «Машъал» - «Насаф»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Превьюлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Воҳамиз футбол ишқибозлари XXVI Ўзбекистон чемпионатининг 26-турида вилоят дербисига гувоҳ бўлишади. Аслида бу тур дербиларга бой ҳисобланади.

Учрашув 26 октябр пайшанба куни Муборак шаҳридаги “Баҳром Вафоев” марказий стадионида бўлиб ўтади. Дерби мақомига эга учрашув, соат 16:00да старт олади.

ЎзПФЛ  26-тур

“Машъал” (Муборак) - “Насаф” (Қарши)

26.10.2017. “Б.Вафоев” стадиони.16:00да

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев (Бухоро)

Қанот ҳакамлари: Ҳусниддин Шодмонов (Бухоро), Абдураҳмон Қўлдошев (Бухоро),

Захира ҳаками: Фирдавс Норсафаров (Қарши)

Назоратчи: Сардор Нажафалиев (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Бобур Хайдаров.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Ушбу жамоалар ўртасидаги чемпионат баҳслари 2002 йилдан бошланган. Шу йили жамоамиз ҳар иккала учрашувда ҳам муборакликларни бир хил 2:0 ҳисобида мағлуб этган. Жамоамиз сафида “газчилар” дарвозасини биринчи ишғол этган футболчи Нуъмон Ҳасанов ҳисобланади.

“Машъал” ҳамда “Насаф” жамоаларининг ўзаро ўйинлари тарихига назар ташласак, ўтказилган 29та ўйиннинг 15 тасида "аждарлар" зафар қучганлигининг гувоҳига айланамиз. "Машъал" вакиллари эса 8 бор ғалаба қозонишган. Қолган олтита баҳсда томонлар муроса йўлини танлашган. Эътиборли жиҳати, барча дуранг натижалар Муборакда қайд этилган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам мос равишда “Насаф” футболчилари устунлик қилишмоқда: 47-27.

Бу жамоаларнинг ўзаро ўйинларида энг кўп, беш маротаба қайд этилган ҳисоб - 2:0. Бу жамоалар ўзаро баҳслашганда икки бор нурсиз дуранг қайд этилган. Қолган барча учрашувларда мухлислар голларга гувоҳ бўлишган.

Биринчи даврадаги Ғузорда ўтказилган ўзаро учрашувда “Насаф” кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Учрашувдаги ягона голни Ислом Рашидхонов киритган.

Муборакдаги учрашувларга оид фактлар

Мазкур жамоалар Муборакда шу пайтгача ўзаро 14 марта куч синашишган. Шуларнинг 2тасида “Насаф” ғалабага эришган, холос. 6 учрашувда дуранг ва яна 6 учрашувда мағлуб бўлганмиз. Муборакдаги ўзаро учрашувларда дарвозаларга  жами 30та гол киритилган. Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик “Машъал” томонида – 17:13.

“Аждарлар” охирги марта Муборакдан 2005 йили (мураббий Олег Морозов) ғалаба билан қайтишган (2:0). Ўшанда Зафар Холмуродовнинг “дубл”и “Насаф”га уч очко келтирган эди. Бу тарихий ғалабага  ҳам 12 йил бўлди. Ушбу учрашувдан кейин футболчиларимиз Муборакда 1тадан кўп гол ҳам ура олишмаган.

“Насаф” - “Машъал” учрашувида энг йирик ҳисоб 2007 йилда қайд этилган. Ўшанда мубораклилар 4:1 ҳисобида ғолиб чиқишган. 2004 йилги айнан Муборакда ўтган ўйинда дарвозаларга 7 та гол киритилган (4:3).

Қани кўрамиз, бу сафар жамоамиз Муборакдаги 12 йиллик “қора анъана”га чек қўярмикан.

Иккала жамоада ҳам тўп сурган футболчилар ҳақида

Агар “Насаф” ва “Машъал” жамоалари таркибига эътибор қаратсак, қизиқ ҳолатга гувоҳ бўламиз. Айни пайтда бу жамоаларда тўп сураётган айрим футболчилар вақтида  икки жамоада ҳам тўп тепишган.

Ҳозирги пайтда “Машъал” сафида ўйнаётган Ботир Қораев, Кенжа Тўраев, Мирзакамол Камоловлар вақтида “Насаф” таркибида тўп суришган. Зоҳир Қўзибоев эса “Насаф-2” таркибида ўйнаган.

“Насаф”нинг ҳозирги футболчиларидан Жасур Ҳасанов, Шахбоз Эркинов, Санжар Қувватовлар вақтида “Машъал” жамоаси шарафини ҳимоя қилишган.

Рақиблар ўтган турни қандай ўтказишди?

“Насаф” жорий чемпионатда мана етти учрашувки, ўз дарвозасидан гол ўтказмасдан ғалабага эришиб келмоқда. Жамоамиз ўтган 25-тур учрашувида “Динамо”ни йирик 3:0 ҳисобида доғда қолдирди. 25 учрашувдан сўнг, 50 очко билан 2-поғонада бормоқда.

“Машъал” ўтган турда Олмалиқнинг “Олмалиқ” жамоаси билан баҳс юритди. Унда 2:1 ҳисобида майдон эгалари ғалаба қозонишган. “Машъал” 25 учрашувдан сўнг 35 очко билан турнир жадвалининг 8-поғонасида бормоқда.

“Машъал” жамоасининг тўпурарлари ҳақида

Муборакликлар ўтган 25 учрашувда рақиблари дарвозасига 30 марта тўп киритишди. Ўз дарвоазаларидан эса 27та тўп олиб чиқишган.

30та тўпни “Машъал”нинг 12та ўйинчиси ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Айни пайтда жамоанинг тўпурари Ҳумоюн Муртазоев бўлиб турибди. Унинг ҳисобида 7та гол бор.

Ёшлар баҳси ҳақида

Жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув 25 октябр чоршанба куни бўлади. Учрашув соат 15:30да  “Б.Вафоев” кичик стадионида ўтказилади.

Демак, бўлажак воҳа дербиси ҳар ҳар доимгидек муросасиз курашларга бой учрашув бўлади. Футбол ишқибозларига ана шундай муҳим ва қизиқарли баҳсни ўтказиб юборманг деб қоламиз.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 04:52, 25.10.2017. Ўқилди: 2806 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик