Бугун 31 январь, 2026 йил, шанба.

  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 30.01.2026 11:00
      • Саудия Арабистони
      • 0:2
      • Эрон
      • 30.01.2026 13:00
      • Австралия
      • 2:4
      • Ўзбекистон
      • 30.01.2026 15:00
      • Малайзия
      • 0:7
      • Афғонистон
      • 30.01.2026 17:00
      • Тожикистон
      • 0:3
      • Япония
      • 31.01.2026 13:00
      • Таиланд
      • -:-
      • Вьетнам
      • 31.01.2026 13:00
      • Кувайт
      • -:-
      • Ливан
      • 31.01.2026 17:00
      • Индонезия
      • -:-
      • Ироқ
      • 31.01.2026 17:00
      • Қирғизистон
      • -:-
      • Жанубий Корея
      • 01.02.2026 13:00
      • Япония
      • -:-
      • Ўзбекистон
      • 01.02.2026 13:00
      • Тожикистон
      • -:-
      • Австралия
      • 01.02.2026 17:00
      • Эрон
      • -:-
      • Афғонистон
      • 01.02.2026 17:00
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Малайзия
  • «A» Серия
      • 31.01.2026 00:45
      • Лацио
      • 3:2
      • Женоа
      • 31.01.2026 19:00
      • Пиза
      • -:-
      • Сассуоло
      • 31.01.2026 22:00
      • Наполи
      • -:-
      • Фиорентина
      • 01.02.2026 00:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Верона
      • 31.01.2026 01:00
      • Эспаньол
      • 1:2
      • Алавес
      • 31.01.2026 18:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Жирона
      • 31.01.2026 20:15
      • Осасуна
      • -:-
      • Вильярреал
      • 31.01.2026 22:30
      • Леванте
      • -:-
      • Атлетико
      • 01.02.2026 01:00
      • Эльче
      • -:-
      • Барселона
      • 31.01.2026 20:00
      • Лидс
      • -:-
      • Арсенал
      • 31.01.2026 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Борнмут
      • 31.01.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Эвертон
      • 31.01.2026 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 01.02.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Ньюкасл

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 8 24
2 Бавария 8 21
3 Ливерпуль 8 18
4 Тоттенхэм 8 17
5 Барселона 8 16
6 Челси 8 16
7 Спортинг 8 16
8 Манчестер Сити 8 16
9 Реал Мадрид 8 15
10 Интер 8 15
11 ПСЖ 8 14
12 Ньюкасл 8 14
13 Ювентус 8 13
14 Атлетико 8 13
15 Аталанта 8 13
16 Байер 8 12
17 Боруссия Д 8 11
18 Олимпиакос 8 11
19 Брюгге 8 10
20 Галатасарой 8 10
21 Монако 8 10
22 Қорабоғ 8 10
23 Буде-Глимт 8 9
24 Бенфика 8 9
25 Марсель 8 9
26 Пафос 8 9
27 Юнион 8 9
28 ПСВ 8 8
29 Атлетик Бильбао 8 8
30 Наполи 8 8
31 Копенгаген 8 8
32 Аякс 8 6
33 Айнтрахт Ф 8 4
34 Славия 8 3
35 Вильярреал 8 1
36 Қайрат 8 1

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Аякс 1-2 Олимпиакос
8-тур Арсенал 3-2 Қайрат
8-тур Монако 0-0 Ювентус
8-тур Атлетик Бильбао 2-3 Спортинг
8-тур Атлетико 1-2 Буде-Глимт
8-тур Байер 3-0 Вильярреал
8-тур Боруссия Д 0-2 Интер
8-тур Брюгге 3-0 Марсель
8-тур Айнтрахт Ф 0-2 Тоттенхэм
8-тур Барселона 4-1 Копенгаген
8-тур Ливерпуль 6-0 Қорабоғ
8-тур Манчестер Сити 2-0 Галатасарой
8-тур Пафос 4-1 Славия
8-тур ПСЖ 1-1 Ньюкасл
8-тур ПСВ 1-2 Бавария
8-тур Бенфика 4-2 Реал Мадрид
8-тур Наполи 2-3 Челси
8-тур Юнион 1-0 Аталанта

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Андрей Шипилов: “Биринчи мавсумдаёқ совриндорлар қаторидан жой оламиз десам бунга ҳеч ким ишонмайди”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Интервьюлар
A A A

“Металлург” жамоасида юз берган ўзгаришлардан яхши хабардорсиз. 10 йил давомида ушбу клубни бошқарган Рустам Мирсодиқовнинг истеъфосидан сўнг бекободликлар жамоасига ким бош мураббий бўлиши ҳаммани қизиқтирганди. Тез орада ушбу лавозимни Андрей Шипилов эгаллади. Бунга қадар “Пахтакор”да жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий бўлиб ишлаган мутахассис учун бу ўзига хос чақириқ бўлди ва фаолиятида илк бор бош мураббий вазифасига тайинланди. Шу боис Шипилов учун ушбу мавсум ўзига хос имтиҳон бўлади. Биз эса “Металлург” устози бўлганидан кейин ундан биринчи интервьюни олдик.

- Андрей Сергеевич, “Металлург” клубига бош мураббий бўлиш таклифи кимдан чиқди ва буни қандай қабул қилдингиз?

- Ҳар қандай жамоага бош мураббийни таклиф этиш ва тайинлаш ўша клуб муассисларининг иши. Биласизки, “Металлург” ПФК Ўзбекистон металлургия комбинати акционерлик жамияти тасарруфидаги клуб. Шундай экан, “Металлург”да ҳам бош мураббийликка кимни чақириш ва кимни тайинлашни комбинат раҳбарияти ҳал этади. Менга ишонч билдиришган экан, таклифни қабул қилдим.

- Бунгача сиз жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий бўлиб ишлагандингиз. Солиштириш учун айтиш керакки, Мирко Йеличич ҳам жисмоний тайёргарлик мураббийи бўлиб ишлаб келди ва кейинчалик бош мураббийликка ўтгач, ижобий натижаларни кўрсата бошлади. Сизнинг мисолингизда ҳам шу ҳолатни кўришимиз мумкинми?

- Албатта, ўзига ишонмаган мураббий бундай масъулиятни зиммасига олмайди. Тўғри таъкидладингиз, Мирко Йеличич фаолиятини жисмоний тайёргарлик бўйича бош мураббий ёрдамчиси сифатида бошлаган бўлса-да, ундан-да юксакроқ лавозимдаги вазифаларни ҳам уддалай олишини исботлади. Миркодан фарқли ўлароқ мен фаолиятимни футболчи сифатида бошлаб, Ўзбекистоннинг бир қатор клублари – “Сверловчи”, “Трактор”, “Чирчиқ”, “Наврўз”, “Гулистон”, “Навбаҳор”, “Андижон”, “Дўстлик” жамоаларида ўйнаганман. Бир муддат Россия Федерациясининг “Торпедо” (Владимир), “Металлург”, “Носта” (Новотроицк), “Видное” (Видное) жамоаларида тўп сурдим. Ўзбекистоннинг ҳамда хорижнинг малакали мураббийлари қўл остида тажриба тўпладим. Футболчилик фаолиятимни якунлаганимдан кейин ҳам ўзим севган соҳадан узоқлашмадим. Мамлакатимизнинг байроқдор жамоаларидан бири – “Пахтакор”да бош мураббий ёрдамчиси бўлиб ишладим. Тажрибам бор, малакам етарли, шундай экан, эндиликда мустақил тарзда бош мураббий сифатида ишлай олишимга ишонаман. Биринчи мавсумданоқ совриндорлар қаторидан жой оламиз, десам муболаға бўлади, ҳеч ким ишонмайди ҳам. Аммо аутсайдерлар қаторига ҳам тушиб қолмаймиз, мақсадни барибир баландроқ олаверамиз.

- “Металлург”ни 10 йилдан бери Рустам Мирсодиқов бошқарганди. Ушбу мураббийдан кейин клубни бошқариш сизга мураккаб кечмасмикин?

- Рустам Тўхтамуродович мамлакатимизнинг энг обрўли, тажрибали мураббийларидан. Бугунги кунда у кишининг шогирдлари ишламаётган, фаолият юритмаётган клубларни мамлакатимизда топиш қийин. Миллий чемпионатларимизда энг юксак марраларни забт этган мэтр мутахассислардан, десам кашфиёт қилмаган бўламан. Бекобод футболи равнақи йўлида ҳам у кишининг хизматлари беқиёс бўлди. Албатта бундай инсонлардан кейин жамоани қабул қилиб олиш осон эмас. Мен Бекободга Мирсодиқов бошлаб кетган ишни барбод этиш учун эмас, давом эттириш, янада ижобий натижаларга эришиш мақсадида келдим. Халқимизда генералликни орзу қилмаган аскар аскар эмас, деган ибора бор. Клубимиз муассислари, раҳбарият қўллаб-қувватлаб турса, мухлисларимиз бизга ишонишда давом этишса, стадионни тўлдириб, ёлғизлатиб қўйишмаса, футболчиларимиз билан бир мушт бўлиб, бир ёқадан бош чиқариб меҳнат қилсак, албатта натижанинг ўзи келаверади.

- Мураббийлар штабида сизга кимлар ёрдам беради?

- Юқорида айтиб ўтганимдек, Бекободга барпо этилган иморатни бузиш учун келмаганмиз. Ўтган йилги футболчилар ҳамда мураббийлар таркибини сақлаб қолган ҳолда баъзи жузъий ўзгаришлар амалга ошириляпти. Буларнинг барчаси клубни янада кучайтириш, бошланган ишни муваффақиятли давом эттириш йўлидадир. Менга мураббийлик борасида асосий таркибда Февзи Давлетов, Алишер Аҳмедов ҳамда Анатолий Курлаев ёрдам беришади. Клубдаги ташкилий масалаларни Абдуқаҳҳор Маъруфалиев, Шавкат Саидов, Санжар Мақсудов ҳал этишади. Ёшлар таркибига масъул этиб Артём Петросян тайинланди. Унга аввалги йиллардагидек Нозим Эсонов ҳамда Илёс Қурбонов ёрдам беришади.

- Тўғриси, илк бор бош мураббий ролига ўтдингиз ва сизни ҳали бу борада яхши билмаймиз. Айтинг-чи, Андрей Шипиловнинг мураббийлик принциплари нималардан иборат?

- Ишни бошламасимиздан барча сирларимизни билиб, бошқаларга ошкор этмоқчисиз, шекилли. Ҳазил албатта. Мен футболчилик пайтимдан қатъий назорат, тартиб-интизомга кўникканман. Атрофимдагилардан ҳам шуни талаб этаман. Тартиб бор жойда натижа бўлади. Бир сўзлиликни, тўғриликни, ҳалолликни ёқтираман. Жиним суймайдигани субутсизлик – ваъдага вафо қилмаслик, ёлғончилик. Умид қиламанки, бизнинг клуб бу каби салбий хусусиятлардан ҳоли бўлади.

- Энди “Металлург” таркибида катта ўзгаришларни кўрамизми? Кимларни чақиряпсиз?

- Ўзгаришлар бўлиши табиий. Мен келгунимга қадар клубни баъзи ўйинчилар тарк этишган экан. Келганимдан кейин эса бир ўйинчи – Мурод Тошматов билан хайрлашдик. У Осиё Чемпионлар лигасида ўйнаш орзучи эканлигини айтиб, биздан “Насаф”га қўйиб юборишимизни сўради. Тўсқинлик қилмадик. Айни пайтда чизиқлардаги бўшлиқларни тўлдириш ҳаракатидамиз. Ўқув-машғулот йиғинларимизда бир қатор янги футболчилар, иқтидорли ёшлар қатнашишяпти. Пойтахт жамоаларидан, вилоятлардан ўйинчилар кўрикдан ўтишяпти. Назорат ўйинларидан кейин кимларни олиб қолишимиз ойдинлашади. Учинчи йиғинни хорижда ташкиллаштириш ниятимиз бор. Хориж сафарига қадар барча футболчилар билан шартномаларни расмийлаштирамиз. Ўшандан кейин якуний таркиб ҳақида бафуржа сўз юритсак менимча ўринли бўлар.

- Жамоа қандай вазифа учун курашади?

- Янги мавсумдан миллий чемпионатимизнинг формати ўзгаряпти. Эндиликда ўткинчи ўйинлар бўлмайди. Ҳар битта учрашувга охирги ўйинга чиққандек майдонга тушиш талаб этилади. Дастлабки икки босқичдан кейин кучли олтиталикка кирган жамоаларгина ўзларини хотиржам ҳис этишлари мумкин. Кейинги олтиталикда қолиб кетганларнинг Суперлигада жон сақлаб қолишлари жуда қийин бўлади. Хуллас, ҳар битта учрашув финалга тенг кечади, десак адашмаймиз. Тўғри, смета жиҳатидан бизнинг жамоа топ-5 клублар қаторига кирмайди. Аммо ўша номдор рақибларга ўйинни шунчаки бой бериш ниятида ҳам эмасмиз. Шу фикрларимдан жамоамиз олдига қандай вазифалар қўйилганлигини уқиб олдингиз деб ўйлайман.

ФИРДАВСХОН

Киритилди: 20:34, 14.01.2018. Ўқилди: 5332 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.