Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Келажагимиз умидлари” фестивали Фарғонада қандай кечмоқда ?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Нефтчи
Рукн: Янгиликлар
A A A

Фарғона шаҳрида давом этаётган “Келажагимиз умидлари” фестивали ёш футболчиларга бир олам қувонч бағшида этмоқда.  Олимпия заҳиралари коллежида бўлиб ўтаётган турнирнинг хар куни қизиқарли баҳсларга бой ўтяпти. Ёш спортчиларнинг ота-оналари ҳам мазкур фестивалга бефарқ бўлмаган ҳолда учрашувларни кузатиб, ўз фарзандларини олқишлар билан қўллаб-қувватлаб боришяпти. Албатта мана шундай жараёнлар футболни оммалашишида муҳим аҳамият кабс этади. Фестивални кузатар экансиз, ўйинлар чоғида  “Нефтчи” жамоасининг яқин ўтмишдаги таниқли футболчиларини ҳам учратишингиз мумкин. Тажрибали ҳужумчи Анвар Бердиев ўз фарзандининг ўйинларини мухлислар орасида томоша  қилган бўлса, Азиз Алижонов ҳамда Иқбол Акрамов сингари собиқ ярим ҳимоячилар мураббий сифатида ўз жамоаларига бошчилик қилишди. Фурсатдан фойдаланган ҳолда, “Нефтчи” собиқ футболчиси Иқбол Акрамов билан суҳбатлашдик.

– ЎФФ болалар футболи ривожи учун катта ишларга қўл ўрмоқда, – деб фикр билдирди Акрамов.

– Бу албатта таҳсинга сазовордир. Болажонлар учун жуда катта байрам бўлмоқда. Мана шундай фестиваллар учун ЎФФ раҳбари Умид Аҳмаджоновга раҳмат деймиз. Ёш футболчиларга фестивал ташкилотчлари томонидан совғалар ҳамда фахрий ёрлиқлар тақдим этилди. Бу эса болаларни шод этмай қўймайди. Уларни футболга бўлган эътиборини янада оширади. Яхши футболчи бўлиб етишиб чиқса, давлат етарли даражада тақдирлаши ҳақида оз бўлсада тушунча пайдо бўлади. Насиб қилса, улар орасида янги Сервер Жепаровлар, Одил Аҳмедов сингари ўйинчилар етишиб чиқади.

Шунингдек, фестивал ҳақида мураббий Азиз Алижоновдан ҳам фикрларини сўрадик.

– Фестивал болажонларга бир олам қувонч тақдим этди. Уларнинг хурсандчилигини қаранг! Бола кўзида бундай фестиваллар катта турнирлардек кўринади. Ташкилотчиларга раҳмат – деди Алижонов   

 – Катта ўйинларда жавлон уриб тўп сургансиз. Бироқ бугунга келиб мана шундай жаччи футболчилар билан ишлаш жараёни қандай кечмоқда ? Қийинчиликлар йўқми ?

– 7 ёшли футболчига тактика қўлласангиз, барибир хеч нарсани тушунмайди. Тўпни ташлаб берсангиз ҳаммаси бирданига кетидан югуради. Ёш болаларга қаттиқ гапириб бўлмайди. Бир марта сал овозингизни кўтарсангиз бас, эртаси куни уни бошқа кўрмайсиз! (кулади) Шу сабаб машғулотларда ўзим ҳам ёш болага айланиб, улар билан ишлайман. Характерларига мослашишга уринаман. Бироз улғайса, позиция нима, ўйин пайтида қандай ҳаракатланиш лозим, барчасини секин-аста тушунтирамиз. Вақти келса, мураббийликни унутиб уларга ҳам ота ҳам она, яқин дўст бўламан. Болалар мураббийи шундай бўлиши лозим. Биз энди футболни бошлаган кезларимиз миллионлар ўйини учун бундай шароитлар бўлмаган. Ҳозир эса вазият тамоман ўзгарган. Ҳукуматимиз футболни ривожланиши учун ҳамма ишни амалга оширмоқда. Яқинда Фарғонага ЎФФ раҳбари Умид Аҳмаджонов ҳам ташриф буюриб вилоят футболига юқори баҳо бердилар. Бу албатта кишини хурсанд қилади, – дейди Азиз Алижонов

“Нефтчи” матбуот хизмати

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 14:46, 24.01.2018. Ўқилди: 1878 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик