Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Malibu»лар тайёр: энди тақдирлаш қолди холос (видеорепортаж)

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Олимпия терма жамоаси / Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Аввал хабар берганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан яна бир неча дақиқалардан сўнг «Ўзбекистон» меҳмонхонасида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида зафар қучган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Қитъа чемпионларининг ҳар бирига Президент совғаси — биттадан «Chevrolet Malibu» автомобилларининг калитлари топширилади.

Айни пайтда тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтадиган «Ўзбекистон» меҳмонхонасининг ёнида Осиё чемпионларини муносиб равишда кутиб олишга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Изғирин совуққа қарамасдан юзлаб кишилар ушбу жараёнга шайланмоқда. Бу ерга аллақачон чемпионларни қутлаш учун терма жамоа фан-клуби аъзолари ҳам етиб келишган. «Chevrolet Malibu» автомобиллари аллақачон бу ерга келтириб қўйилди.

Хитойда ўтказилган Осиё чемпионатида ғолиб бўлган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бугун Тошкент вақти билан 23:50да пойтахтимизга етиб келишади. «Xabar.uz» манбасининг маълум қилишича, чемпион футболчиларимиз жойлашган автобус бугун соат 00.00да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан (терминал-3, маҳаллий) йўлга чиқади ва пойтахтимизнинг Бобур, Нукус, Афросиёб, Ш.Рашидов, Навоий, А.Темур кўчалари бўйлаб «Ўзбекистон» меҳмонхонасига қадар ҳаракатланади.

Соат 00.30да футболчиларни «Ўзбекистон» меҳмонхонаси олдида тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтади. Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари, эл ардоғидаги санъаткорлар,  ОАВ воситалари, футболчиларнинг яқинлари, Ёшлар иттифоқи фаоллари иштирок этишади. Жараён «Ўзбекистон24» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, Хитойда бўлиб ўтган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг финалида Ўзбекистон олимпиячилари вьетнамлик тенгдошлари устидан ғалаба қозониб, ўз тарихида илк марта Осиё чемпионлигига сазовор бўлган эди. Футболчиларимизни ушбу ғалаби билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджоновқутлаган ва Осиё чемпионати ғолибларига табрик йўллашган эди.

Шунингдек, Осиё Футбол Конефедерацияси Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси U-23 Осиё чемпионатида ғалаба қозониб, чемпионликка эришгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни табриклаган эди.

Манба: www.xabar.uz
Киритилди: 23:58, 28.01.2018. Ўқилди: 7405 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик