Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Осиё чемпионларини тантанали кутиб олиш маросимидан фоторепортаж

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Олимпия терма жамоаси / Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хитойда ўтказилган Осиё чемпионатида ғолиб бўлган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси пойтахтимизга етиб келишди. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинган олимпиячиларимиз «Ўзбекистон» меҳмонхонасининг ёнида ташкил этилган тантанати кутиб олиш ва тақдирлаш маросимида қатнашишмоқда.

Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуранбоев ва МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов, давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари, эл ардоғидаги санъаткорлар, ОАВ ходимлари, футболчиларнинг яқинлари, Ёшлар иттифоқи фаоллари иштирок тишди.

Ярим тун ва изғирин совуқ эканига қарамасдан юзлаб ўзбекистонликлар ушбу маросимда қатнашиш, футболчиларимизни ғалаба билан қутлаш учун етиб келишган. Бундан ташқари, миллионлаб телетомошабинлар ушбу жараённи «Ўзбекистон 24» телеканали орқали жонли эфирда кузатиб боришди.

Юқорида футболчиларимизни тантанали кутиб олиш ва тақдирлаш маросимидан дастлабки фоторепортажни эътиборингизга ҳавола этамиз. Шу ўринда эртага кун давомида футболчиларимизнинг аэропортга қадам қўйишларидан то тақдирлаш маросими сўнгига қадар олинган эксклюзив суратларни, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоларидан олинган  интервьюларни эътиборингизга ҳавола этишимизни эслатиб ўтамиз.

Манба: www.xabar.uz
Киритилди: 01:46, 29.01.2018. Ўқилди: 11080 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик