Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • 1:2
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • 0:1
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ғалаба муборак, ёш чемпионлар!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Олимпия терма жамоаси / Матбуот анжуманлари
Рукн: Репортажлар
A A A
Жорий йилнинг 9-27 январь кунлари Хитойда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси олтин медални қўлга киритди.   28 январь куни “Ўзбекистон” меҳмонхонасида музаффар спортчиларимизни шарафлашга бағишланган маросим бўлиб ўтди.    Шу муносабат билан бу ерга Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, спортчиларнинг ота-оналари, яқинлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари йиғилди.Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол инсонлар қилиб тарбиялашга қаратилаётган доимий эътибор бугун янада юксак босқичга кўтарилмоқда. Президентимизнинг 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 9 мартдаги Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёрлашга оид қарори спортчиларимизнинг халқаро миқёсдаги нуфузли мусобақаларга ҳар томонлама пухта тайёрланиши ва муносиб иштирок этиши, терма жамоаларни янги истеъдодлар билан бойитишда муҳим омил бўлаётир.

Ёш футболчиларимизнинг Осиё чемпионатида эришган юксак ғалабаси ҳам ана шундай улкан ислоҳотларнинг, эътибор ва ғамхўрликнинг амалий натижасидир.

Осиё чемпионатида қитъамизнинг ўн олти давлат терма жамоаси ғолиблик учун баҳслашди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари халқаро спорт жамоатчилигида ўз сўзини айта олди, жаҳон тамаддунига муносиб ҳисса қўшган не-не улуғ зотларнинг муносиб ворислари, Ўзбекистондек буюк юртнинг муносиб фарзандлари эканини исботлади.

Аслида, бутун дунёда катта қизиқиш билан томоша қилинадиган миллионлар ўйини ҳисобланган футбол бўйича ҳар қандай нуфузли мусобақада юқори натижага эришиш осон эмас. Ўзбек футболи тарихида ҳам бундай юқори натижалар ҳар йили ҳам қайд этилавермайди.

Ўзбекистон футболчилари 1994 йил Хиросимада ўтган Осиё ўйинларида ва 2012 йил Эронда ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ғолибликни қўлга киритган эди.

Осиё футбол конфедерацияси томонидан Хитойда ўтказилган Осиё чемпионатида ўтган кескин ва муросасиз баҳсларда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари шижоату матонатда, истеъдоду маҳоратда рақибларидан ҳар томонлама устун эканини исботлаб, ҳақли ғалабага эришди.

Футболчиларимиз “А” гуруҳидаги биринчи учрашувда қатарлик тенгдошларига имкониятни бой берган бўлса-да, Хитой ва Уммон ёшлар терма жамоаларини мағлубиятга учратди. Чорак финалда Япония ёшларини 4:0, ярим финалда Жанубий Корея вакилларини 4:1 ҳисобида енгди.

Мусобақанинг финал баҳсида футболчиларимиз Вьетнам ёшлар терма жамоаси устидан 2:1 ҳисобида зафар қучиб, Осиё чемпиони бўлди. Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одилжон Ҳамробеков ОФК томонидан мусобақанинг энг фойдали футболчиси, деб топилди. Унга Тойота компанияси томонидан 20000 АҚШ доллари миқодорида мукофот пули берилди.

Ёш футболчиларимизнинг тарихий ғалабаси халқимизга улкан қувонч ва шодлик бахш этганини, уларнинг қалбида фахр-ифтихор туйғуларини жўш урдириб юборганини ҳис этиш қийин эмас. Бутун халқимиз бу ғалабани катта ҳаяжон ва хурсандчилик билан қарши олди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Осиё чемпионатида улкан ғалабага эришган ёш футболчиларимизга ўзининг самимий табригини йўллаб, уларнинг қўлга киритган натижасига қуйидагича таъриф берди:

“Сизлар қўлга киритган мислсиз бу ғалаба бутун халқимизга чексиз қувонч бағишлаб, Ўзбекистон ёшларининг қандай буюк ишларга қодир эканини яна бир бор кўрсатди. Бу улкан зафар, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимиздаги миллионлаб ёшларни мардлик ва матонат, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга улкан ҳисса қўшади.

Эл-юртимиз сизлар каби мард ва жасур, фидойи ўғлонлари билан, юртимизнинг ҳақиқий қаҳрамонлари билан фахрланади”.

– Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатини катта ҳаяжон билан кузатиб бордик, – дейди Акмал Мадвалиев. – Очиғи, ушбу нуфузли мусобақада юксак муваффақиятга эришган футболчиларимизга жуда ҳавасим келди. Уларнинг оламшумул ғалабаси биз, ёшларнинг ўзимизга бўлган ишончимизни янада мустаҳкамлаб, янги-янги марралар сари дадил қадам ташлашимизда кўтаринки руҳ бағишламоқда.

…Мана, орзиқиб кутилган дамлар – футболчиларимиз “Ўзбекистон” меҳмонхонасига етиб келмоқда. Карнай-сурнай садолари ёшларнинг “Ўзбекистон!” деган такрор ва такрор ҳайқириғига уланиб кетади. Уларни ҳаяжон билан ота-оналари, яқинлари, тенгдошлари қизғин табрикламоқда. Қалбларимиздан чексиз ғурур ва ифтихорга йўғрилган самимий дил изҳорларимиз, эзгу тилакларимиз беихтиёр тилимизга, кўзимизга кўчади: “Ғалаба муборак, Ватанимизнинг ёш чемпионлари! Сизлар бутун дунёга Ўзбекистон ёшларининг юксак салоҳиятини намоён қилдинглар!”.

– Президентимиз Шавкат Мирзиёев бизни ғалабамиз билан табриклаганидан қувониб, қалбимиз фахрга тўлди, – дейди ёш футболчи Рустамжон Ашурматов. – Президентимизнинг юксак эътиборини, самимий дил сўзларини ўқиб, қўзимизга ёш келди. Келгусида бунданда улкан ғалабаларни қўлга киритишга бор куч-ғайратимиз билан ҳаракат қиламиз.

– Ғалабамиз шарафига давлатимиз мадҳияси янграб, Ватанимиз байроғи кўтарилганда шундай юртда туғилиб, вояга етаётганимдан ғурурланиб кетдим, – дейди Забиҳилло Ўринбоев. – Халқаро майдонлардаги ғалабаларимиз мамлакатимизда ёшларнинг футбол билан шуғулланиши, иқтидорини намоён этиши учун яратилаётган кенг имкониятлар туфайлидир.

– Осиё чемпионатининг финал учрашувида ҳал қилувчи голни урганимдан, халқимиз ва терма жамоамизнинг ғалабасига ҳисса қўшганимдан бахтиёрман, – дейди Андрей Сидоров. – Бу чемпионатда биз муваффақиятли иштирок этиб, ўзбек футболчилари ҳеч кимдан кам эмас ва кам бўлмаслигини яна бир карра исботладик.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов сўзга чиқди.

Шу куннинг ўзида чемпионларимизга Президентимиз совғаси – автомобиллари топширилди.

Байрам Айтмуродов, Жавоҳир Тошхўжаев,ЎзА   Манба: uza.uz
Киритилди: 17:29, 29.01.2018. Ўқилди: 4273 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик