Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • 2:0
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • 7:1
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср
      • 16.06.2026 03:00
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Уругвай
      • 16.06.2026 06:00
      • Эрон
      • -:-
      • Янги Зeлaндия
      • 16.06.2026 23:59
      • Франция
      • -:-
      • Сенегал

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 1 3
3 Туркия 1 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 1 3
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Эквадор 0 0
4 Кюрасао 1 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия
1-тур Австралия 2-0 Туркия
1-тур Германия 7-1 Кюрасао

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Санжар Раҳмонов: “Олимпия ўйинларида жон деб иштирок этардим”

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати айни пайтда Америка Қўшма Штатларида профессионал боксда фаолият олиб бораётган Санжар Раҳмонов билан эксклюзив интервью уюштирди.

Эътиборингизга ушбу интервьюни тақдим этамиз.

-Санжар аввало Тошкент шаҳрига, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига хуш келибсиз. Анча вақтдан бери сизни мухлислар кутишаётганди. Ўзбекистонда мухлисларингиз жуда кўп. Қолаверса, сиз айни пайтда АҚШда афсонавий Флойд Мэйвезер билан бирга ишлаяпсиз. Бу албатта хар қандай спортчи учун шараф. Шахсан ўзингиз ушбу босқичга етиб келгунча қандай масофани босиб ўтдингиз?

-Авваламбор, ассалому алайкум. 1 йил 8 ой деганда 11 та жанг ўтказиб, NABF камари билан ватанимга қайтганимдан жуда хурсандман. Албатта, бу йўл узоқ ва машаққатли бўлди. Мен ҳаваскор боксдан сўнг, профессионал рингда ҳам имкониятларимни синаш мақсадида таваккал қилиб Америкага йўл олгандим. У ерга бориб Рой Жонс ва Флойд Мэйвезер каби жаҳон бокси афсоналарининг залларида машғулотлар ўтказдим. Мураббийим Дзюди Купер билан ҳам айнан ўша ерда танишганман. Машғулот кунларининг бирида мен ўз вазн тоифамдаги ТМТ компанияси боксчиси билан спарринг жангда учрашиб, уни учинчи раундда нокаут қилгандим. Ўшандан кейин ТМТ жамоаси вакиллари менга қизиқиб қолган ва таклиф билан чиққандилар. 2015 йилнинг июнь ойида Лас-Вегасдаги "MGM Grand" аренасида илк жангим ташкил қилинган. Рақибимни биринчи раунддаёқ нокаутга учратиб, профессионал фаолиятимни бошлаганман. Ана шундан сўнг улар билан 3+2 кўринишида 5 йиллик шартнома имзолаганман. Агар мен уч йил ичида ўз вазн тоифамда дунёнинг энг кучли 10 нафар боксчиси орасига кира олсам, автоматик равишда келишув узайтириларди. 

-Умуман олганда сиз профессионал боксга ҳаваскор бокс орқали кириб келгансиз. Ҳаваскор боксда ҳам маълум ютуқларга эришгансиз. Айтинчи, профессионал ва ҳаваскор бокс орасида шахсан ўзингиз қандай фарқларни кўра олдингиз? 

-Ҳозирги пайтда фарқ бор. Профессионал боксда жанг ва машғулот усуллари бошқача. Профессионал боксда, айниқса АҚШда бундай фаолият билан шуғулланаётган одам буни албатта ҳис қилади. Профессионал ринг умуман бошқача. Ҳаваскорлар орасида қўлимдан келганича натижалар кўрсатдим. Кейин проф рингга ўтишга қарор қилдим. Ҳозирги асосий мақсадим WBC, IBF йўналишларида чемпионлик камарини қўлга киритиб, жаҳон чемпионига айланиш.

-Сиз Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюриб, Умид Аҳмаджонов билан учрашдингиз. Учрашувдан таассуротлар қандай бўлди? 

-Тўғриси, жуда хурсанд бўлдим. Умид Муҳаммаджонович ўйлаганимдан умуман бошқача одам экан. У киши билан самимий, дўстона руҳда суҳбатлашдик. Шароит ва имкониятларим хақида сўради, яқин режаларим билан қизиқди. Учрашувдан шундай ҳулоса олдимки МОҚ Президенти спортчиларни эшитиб, уларнинг муаммоларининг тинглаб, барчасини бартараф этмоқчи. Бундай эътибор ҳар қандай спортчига қўшимча куч беради. Шундай экан, юртимиз байроғини юқориларга кўтариш учун бор куч ва имкониятимни ишга соламан. 

-Суҳбат жараёнида бир мавзу ҳам кўтарилди. Профессионал боксда фаолият олиб бораётган боксчиларимизни Осиё ва Олимпия ўйинларига жалб қилиш. Албатта, бу промоутерлик компаниялари билан тузилган шартнома бандларига кўра амалга оширилади. Агар улар розилик берадиган бўлса, сизда ҳам Осиё ва Олимпия ўйинларида терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилиш имконияти бўлади. Шахсан сизда шундай истак борми?

-Албатта. Ватан шаъни учун жанг қилиш, Осиё ва Олимпия ўйинлари каби нуфузли мусобақаларда терма жамоамиз таркибидан жой олиш мен учун шарафдир.  Промоутерим Флойд Мэйвезер билан келишган ҳолда буни амалга ошира оламан деб умид қиламан. Биласизми, ҳозир ҳам АҚШда юртимиз байроғини баланд кўтариб юраман. Ҳамма жойда "ўзбек, ўзбек", "Санжар ўзбек" деб танишади. Худо хоҳласа, бунга имконият бўладиган бўлса ўйинларда иштирок этишим мумкин. Ҳаваскор боксда ҳам ушалмаган орзуларим бор. 

-Сир эмаски, кўп боксчилар моддий аҳволини яхшилаш, пул ишлаш мақсадида ҳам профессионал боксда фаолият олиб боришади. Аммо, катта маблағ ишлаб топиш ҳам осон иш эмас. Маълум машаққат ва қийинчиликлари бор. Сиз ўзингизни молиявий томонлама таъминладингизми? Профессионал боксда қай даражада пул ишлаб олиш мумкин?

-Шахсан ўзимдан мисол келтирадиган бўлмас, проф рингда ўзининг узоқ келажакни ўйлайдиган спортчи фаолиятининг бошида катта пул топмайди. Топган пули машғулот, еб-ичиш, экипировкаларга етиши мумкин. Агар сиз Олимпия ўйинлари чемпиони сифатида шартнома имзолайдиган бўлсангиз, шароитларингиз бирмунча яхши бўлади. Уларга еб-ичиш, яшаш, машғулотлар учун ҳам шароит яратиб берилади. Жанг учун олган пулингиз ёнгингизга қолиши мумкин. Ҳозирги пайтда ўзимнинг моддий ҳолатимдан нолимайман. Тўғри, бошида қийин бўлганди. Ўшанда ҳам Ўзбекистондаги спортни тушунадиган яқин инсонларим менга ёрдам берганлар. Хатто, терма жамоа сафини тарк этганимдан сўнг ҳам улар мендан хабар олиб туришган. 

-Профессионал боксда хар бир спортчининг орзуси чемпионлик камарларини қўлга киритишдир. Ҳозирда сизда қандай чемпионлик камарлари бор?

-Ҳозирча менда фақат битта камар бор. Бу ҳам нуфузли камар ҳисобланади. WBC йўналишининг NABF камари соҳибиман. Насиб қилса, АҚШга қайтиб борганимдан сўнг яна бир ой тайёргарлик ўтказаман. Май ойида навбатдаги жангимни ўтказаман. У жангда камаримни ҳимоя қиламан. Рақибим ҳозирча номаълум. Кейин эса WBC йўналиши бўйича чемпионлик камари учун қадам босамиз. 

-Ҳозир АҚШда бир қатор ҳамюртларимиз промоутерлик компаниялари билан шартнома имзолашган. Фазлиддин Ғоибназаров, Шаҳрам Ғиёсов, Муроджон Аҳмадалиев, Рустам Тўлаганов... Улар билан алоқаларингиз қандай?

-Санаб ўтилган спортчилардан озгина бўлсада ёшим катта. Мени ўз акаларидек кўришади. Улар орасида профессионал боксни эртароқ бошлаганим сабабли менга қўнғироқ қилиб, маслаҳат сўраб туришади. Ўз ўрнида мен ҳам маслаҳатларимни аямайман. Мунтазам гаплашиб турамиз улар билан.

-Флойд Мэйвезерда бошқа бир ўзбекистонлик боксчи билан шартнома имзолаш режаси йўқми? Ҳамюртларимиздан кимларнидир унга тавсия қилмадингизми?

-Албатта. Ҳозирда у ММАчимиз Маҳмуд Мурадовга катта қизиқиш билдирган ва таклиф билан чиққан. Мэйвезер ТМТнинг ММА жамоасини очиш нияти бор. Маҳмуд Мурадов ўша жамоанинг илк жангчиси бўлади. Яқин вақтлар ичида Маҳмуд Мурадов ТМТ жамоаси номидан жангда қатнашади. 

-Фурсатдан фойдаланиб, ўзбекистонлик бокс мухлисларига қандай тилаклар билдирган бўлардингиз?

-Ўзбекистондан кетганимга 1 йил 8 ой бўлганди. Тўғриси, бу вақт ичида юртимизда кўплаб мухлислар топаман деб ўйламагандим. Тошкентда, Андижонда юриб буни биляпман, ҳис қиляпман. Бугунги кунда халқимиз ўзбек спортчиларини шундай қўллаб қувватлашмоқда. Бу бизга жуда катта ёрдам беради. АҚШда жанг қилаётган бўлсакда, Ўзбекистонда миллионлаб ҳамюртларимиз бизга мухлислик қилаётганликларини ҳис қиламиз. Бу орқали ўзимизга ишонч билан жанг ўтказамиз. Улардан миннатдорман. Бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлаб туришларини илтимос қиламан. Насиб қилса, бир кун келиб Ўзбекистонга дунёдаги нуфузли WBC, WBA, IBF чемпионлик камарларини олиб келамиз. Бунга оз вақт қолди. Ўз навбатида, Олимпия қўмитасига ҳам миннатдорчилик билдираман. 

Маълумот:

Исм-шарифи: Санжар Раҳмонов

Туғилган санаси: 1989 йил, 5 сентябрь

Туғилган жойи: Андижон, Ўзбекистон

Биринчи устози: Зияиддин Тайганбаев

Бокс билан шуғулланишни 14 ёшида бошлаган

2009 йилги Осиё чемпиони

2010 йилги Осиё ўйинлари бронза медали соҳиби

2015 йилда проф рингдаги дебют жангини ўтказган

Ҳозиргача профессионал боксда 11та жанг ўтказиб, уларнинг 10тасида ғалаба қозонган. Биттасида дурангга эришган. 5 та жангда рақибларини нокаутга учратган. 

Зафар Имомхўжаев суҳбатлашди 

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 13:14, 12.03.2018. Ўқилди: 5847 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Германия Кай Хаверц 2
3 Германия Жамол Мусиала 1
4 Германия Натаниэл Браун 1
5 Германия Дениз Ундав 1
6 Қатар Буалем Хухий 1
7 Мексика Хулиан Киньонес 1
8 Мексика Сантьяго Хименес 1
9 Германия Феликс Нмеча 1
10 Кюрасао Ливано Комененсия 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик