Бугун 29 июнь, 2025 йил, якшанба.

  • Суперлига
      • 28.06.2025 19:00
      • Навбаҳор
      • 6:0
      • Машъал
      • 28.06.2025 20:00
      • Қизилқум
      • 0:1
      • Нефтчи
      • 29.06.2025 19:00
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 29.06.2025 20:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Шўртан
      • 30.06.2025 20:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 28.06.2025 21:00
      • Палмейрас
      • 1:0
      • Ботафого
      • 29.06.2025 01:00
      • Бенфика
      • -:-
      • Челси
      • 29.06.2025 21:00
      • ПСЖ
      • -:-
      • Интер Майами
      • 30.06.2025 01:00
      • Фламенго
      • -:-
      • Бавария
      • 30.06.2025 23:59
      • Интер
      • -:-
      • Флуминенсе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 13 28
3 Навбаҳор 14 26
4 Нефтчи 13 26
5 ОКМК 13 24
6 Пахтакор 14 23
7 Бунёдкор 13 21
8 Андижон 14 17
9 Машъал 14 15
10 Хоразм 14 14
11 Сурхон 13 14
12 Сўғдиёна 13 13
13 Қизилқум 14 13
14 Қўқон-1912 14 12
15 Бухоро 13 9
16 Шўртан 13 9

Ўтган ўйинлар. 14-тур

14-тур Хоразм 2-3 Андижон
14-тур Қўқон-1912 2-3 Динамо
14-тур Насаф 2-2 Пахтакор
14-тур Навбаҳор 6-0 Машъал
14-тур Қизилқум 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 14-тур

29/06 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
29/06 20:00 Бухоро - Шўртан
30/06 20:00 ОКМК - Сурхон

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Биринчи муҳаббатим

Баҳо:
+1 | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Авваламбор, сарлавҳамиз мавзуга бироз мос эмасга ўхшайди. Лекин, шуни ишонч билан айта оламанки, бу айни ҳақиқат. Ҳа, мен ўзим ёшлик чоғларимдан Зидан, Недвед, Шевченко, Роналдо, Ривалдо сингари юлдузлар ўйинларига маҳлиё бўлиб футболни севиб қолган бўлсам керак. Ёшлигимдан футбол билан бир неча йил шуғулландим. Ишонасизми, машғулотлар бўладиган кун мен учун худди байрамдек эди. Машғулотларга ҳаммадан олдин бориб олардим-да, кутиб ўтирардим. “Бу қандай ҳис экан-а” деб ўйлайман ҳозир. Футбол мураббийимиз қўлида тўп ушлаганча машғулотларга келаётганини узоқдан кўрсам юрагим ҳапқириб кетарди. Демак, бугун машғулот бўларкан (кўпинча бесабаб келмасдилар). Аста-секинлик билан улғая бошладик, ота-онам футболга жиддий эътибор беришмади. Бора-бора улғайиб катта ҳаёт ташвишларию тирикчилик мени футболдан батамом узоқлаштриб юборди. Лекин, юрагимдаги футболга ҳарислик заррача ўзгармаган. Бу фақат менда шунақа деб ўйлардим, кейин билсам менга ўхшаган футболга “ошиқ” бўлиб, унинг “висоли”га етиша олмаганлар ер юзида миллионлаб экан! Тўғриси, футболни чакки ўйнамас эдим. Ҳозирги ўзбек футболчиларнинг кўпи билан замондош бўлганим учунми ё улар билан бирга ўйнаш насиб қилгани учунми ўзимни улар билан кўп солиштираман, улардан ҳеч ҳам кам хисобламас эдим. Ҳозир ҳам шунақа фикрдаман (ман-манликка йўйманг). Бу севгим вислолига етолмаган бўлсам ҳам, унга бўлган муҳаббатим ҳеч ҳам камаймаган. Тўғриси, ўтган йили бир ишдан кейин юрагимдаги чуқур армон бўлиб қолган бир фикирдан қутулдим.

Бу ўша жуда кўпчилигимизнинг ичимизни тирнаган фикр:  “Агар, футболчи бўлганимда катта ютуқларга эриша олар эдим”. Ишхонамизда бир ёшроқ йигит бор эди, ўша мени ҳаваскорлар ўртасидаги турнирда ўзларини жамоасида ўйнаб беришимни илтимос қилди. Қайси футбол “касаллиги”га чалинган мухлис бу таклифга йўқ дейди?! Ўша куни ишдан эртароқ чиқиб турнир бўладиган Юнусобод майдонларига бордик. Тўртта жамоа йиғилган экан. Плей-офф тизимида ўтказиладиган турнирда ҳар бир жамоа 2тадан ўйин ўтказар экан. Ҳар доимгидай ўзимга катта ишонч билан ўйинга киришдим. Ҳакам ҳуштак чалди ва ўйин бошланди. Ишонасизми, менда дарвозга зарба йўлашга ҳам имконият қолдиришмади. Рақибимиз ўйинчилари ўша пайтлари мода бўлган Гвардиоланинг майда пас услубида ҳаракат қилар эди. Жамоанинг ўйинчилари бир-бирларини жуда ҳам яхши тушуниб ўйнашарди. Тезкор паслар бизни ҳолдан тойдирди, рақиб бирин-кетин голларни камбинациялар орқали ёғдириб ташлади. Мен шунда бир нарсани сездимки, ҳозир бизга қарши ўйнаётган йигитларнинг ҳаммаси, катта гапириш бўлмаса, бемалол Европа даражасидаги тайёр футболчилар эди. Айниқса, жамоа сардорининг ўйини худди Хавини эслатарди. Ўйин якунланди ва мен секин майдон ташқарисига ўтрдим. Ичим бўм-бўш эди. Чамамда мини-футболчилар билан ўйнадик шекилли дея ўзимга таскин бердим. Мени бу ерга олиб келган ҳамкасбим аста ёнимга келиб ўтирди. Секин сўрадим: “Анави йигитлар ким?” У: “Улар бозорда савдо қиладиган йигитлар”, — дея кулиб қўйди. Мен қулоқларимга ишонмасдим. Наҳотки?! Ҳамкасбимдан қайта сўрадим, у “ҳа” деб менга жавоб берди. Секин гапини давом эттирди:

“Бу йигитларнинг кўпчилиги катта футболдан молиявий камчилик эвазига кетишларига тўғри келган. Анови Хавига ўхшаган болани кўряпсизми?”, — дея уларнинг сардорини кўрсатди. Мен бошимни ирғадим. “Ўша йигит бизнинг бойсунлик, бундан бир неча йиллар аввал пойтахт жамоасига отаси етаклаб олиб келган экан. Кўрикдан ўтгач, отасидан қанчадир миқдорда пул сўрашган экан. Шунда дарғазаб бўлган ота “Бунақа бошланадиган ишнинг охири хеч қачон бахайр бўлмайди”, деганча қўлидан етаклаб уйга қайтиб кетган экан”.

Мен анчагача ундан кўз узмай ўтирдим. Унда ҳам худди мендек “Муҳаббатига етолмаган ошиқлар”нинг кўзларида бўладиган мунгни сездим. Турнир тугади. Биз охирги ўринни олдик. “Хави”нинг жамоаси ғолиб бўлди. Финал ўйинида “Хави” жарима зарбасидан жуда ҳам чиройли зарба бериб ҳисобни очди. Ўйин якунланаётганда қарши хужумда рақиб жамоанинг 3 ўйинчисини алдаб, ҳисобни 2:0га етказди. Ҳаваскорона ўтказилган турнир якунланди. Ҳамма 2-3 соат мобайнида ҳатто эсламаган ҳаёт ташвишларига сингиб кетта бошлади.

Мен кийиниб бўлгач дарҳол “Хави”ни қидирдим. У жимгина жилмайиб жамоаси билан майдон четида сув ичиб ўтирар эдим. Уларга яқинлашдимда ҳаммани ғалаба билан табриклаб, “Хави”ни худди қадрдонларимдек маҳкам бағримга босиб қўйдим. Кейин индамай орқамга ўгирилиб кета бошладим. Ичимда “Хави” ҳақида ўйлардим. Футболимизга ҳозир шундай йигитлар етишмаётганини ичимдан сездим. Бунақа истеъдодлардан юртимизда минглаб топилса керак. Агар ўшанда “Хави”нинг дадаси пул топа олганда балки ҳозир футболимиз ажойиб ярим химоячига эга бўлган бўлалармиди?! Тўғриси, ўша турнирдан сўнг қалбимдаги биринчи муҳаббатимга мендан ҳам лойиқроқларни кўргач кўнглим анча таскин топди.

Хайриятки, энди анча-мунча нарсалар ўзгармоқда. Секин-секин бу жабҳаларда ҳам ўзгаришлар бўлишини кутиб қоламиз. Бу хикоямдан мақсад ҳамманинг юрагининг бир четидаги ширин армонини қўзғаш эмас, шунчаки, айни пайтда миллионлаб одамларнинг орзуси бўлган футбол ўйнашдек бахтга муяссар бўлган футболчиларимизга қарата мурожаат қилишдир:

Юракдан ўйнанг йигитлар, ўйинларингизни кўриб юракларимиз ҳапқириб кетсин. Борингизни бериб ўйнанг, йигитлар, токи ҳеч ким ташқаридан туриб “мен шундан яхши ўйнардим”, — дея олмасин. Бизнинг армонлармиз сизларда ушалсин!

Яҳёхўжа УЛУҒХЎЖАЕВ

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:03, 26.03.2018. Ўқилди: 4645 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
5 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
8 Бунёдкор Луис Качорри 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.