Бугун 30 сентябрь, 2026 йил, чоршанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 143 62 49 254
2 Япония 45 71 67 183
3 Жанубий Корея 24 27 44 95
4 Ўзбекистон 14 17 13 44
5 Таиланд 12 9 12 33
6 Баҳрайн 11 5 4 20
7 Эрон 10 16 11 37
8 Қозоғистон 9 14 25 48
9 КХДР 7 5 6 18
10 Ҳиндистон 6 21 25 52

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1930 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2186 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 29.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      08:00 Олимпийские игры. Зал славы: Афины-2004.
      09:00 Снукер. Второй раунд.
      11:00 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      15:30 Снукер. Второй раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Женщины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:15 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      21:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      22:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на трудность. Финал. Мировая серия. Копер.
      23:00 Снукер. Третий раунд.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Обзор.
      02:00 Трейлраннинг.
      03:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      03:45 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      04:30 Снукер. Третий раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Металлург” футзалчилари юксак марраларни кўзлашмоқда

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футзал чемпионати
Рукн: Янгиликлар
A A A

Футзал бўйича мамлакат XXII миллий чемпионати эшик қоқмоқда. Март ойининг сўнгги икки куни янги мавсумнинг биринчи тур ўйинларига ажратилган. Бекободнинг “Металлург” жамоаси футзалчилари ҳам янги мавсумга катта умид ҳамда мақсадлар билан етиб келишяпти.

Чемпионат олдидан metallurtg-pfc.uz мухлисларни қизиқтирган бир қатор саволлар билан жамоа бош мураббийлар штаби ҳамда етакчи ўйинчиларнинг фикрлари билан қизиқди.

Янги мавсумдан умидимиз катта. Хабарингиз бор бу йилдан футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати ҳамда мамлакат Кубоги мусобақалари форматлари ўзгарди. Одатда биз қиш ойларида танланган манзилларда йиғилардик ва тур ўйинларини ўтказиб, баҳорнинг дастлабки ойларида мавсумни якунлардик, - деб сўз бошлади “Металлург” МФК жамоаси бош мураббийи Николай Одушев. - Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигасининг янгиланган раҳбариятига мавжуд тизим маъқул келмади. Улар ишга профессионал ёндошиб, чемпионатларимизни ривожланган мамлакатларникига хос тарзда ўтказишни режалаштиришди. Бунинг учун эса аввало ишни клублар инфратузулмасини ривожлантиришдан бошлаш керак эди. Яъни чемпионатда қатнашишни истаган ҳар битта жамоанинг уй ўйинларини қабул қиладиган базаси – спорт иншооти бўлиши лозим. Ҳеч бўлмаганда ижара асосида бўлсин, ўйинларни қабул қиладиган манзили бўлиши керак. Шунга қараб Суперлига жамоалари ҳам сараланганидан хабарингиз бор.

Бекободда Суперлига талабларига жавоб берадиган профессионал клуб аллақачон шаклланганди. Кучлилар сафида шаҳримиз шарафини ҳимоя этадиган бош жамоамиздан ташқари қизларимиз аллақачон Ўзбекистон чемпионати ва кубоги мусобақаларида ўз сўзларини айтиб бўлишган. Икки мавсумдирки, футзал бўйича тузилган “Металлург” жамоаси ҳам Ўзбекистон чемпионати ҳамда Кубоги ўйинларида металлурглар шаҳри шарафини муносиб ҳимоя этиб келаяпти. Бир сўз билан айтганда худди узоқни кўра олгандек Бекобод Суперлига мусобақалари талабларига олдиндан тайёр бўлгандек. Бекободдаги “Ёшлик” спорт мажмуасида футзал мусобақаларини ўтказиш мумкину, аммо уни Регламент талабларига жавоб берадиган ҳолатга келтириш лозим эди. Клубимиз раҳбарияти зудлик билан ички йиғилиш ўтказиб, зални зарур анжомлар билан таъминлаш, жорий таъмирдан чиқаришга киришди. Майдоннинг паркети, футболчиларнинг кийиниш, ювиниш хоналари косметик таъмирдан чиқарилди. Деворлар, потолоклар оқланди. Қисқа фурсат ичида “Ёшлик” спорт зали ўзгача чирой очди. Эндиликда биз қўрқмасдан Ўзбекистон чемпионати ва Кубоги ўйинларини ўтказадиган, талабларга жавоб берадиган иншоотга эгамиз деб айта оламиз.
Мавсум тадоригини январь ойидан бошлаганмиз. Таркибимиз деярли янгиланган. Ўтган йилги таркибдан беш нафар ўйинчимиз қолди. Булар дарвозабон Нодиржон Нишонов, майдон ўйинчилари Жўра Эргашев, Алиакбар Байбурин, Сардорбек Иномжонов ҳамда Тимур Сайдуллаев. Жамоани кучайтириш учун кўз остимизга олиб юрган бир қатор тажрибали, иқтидорли футзалчиларни таклиф этдик. Бир неча йиллар Ўзбекистон чемпионатларида совриндор бўлган, маҳоратли ўйинчиларга мурожаат этдик. Улар бизнинг таклифимизга йўқ дейишмади. Ҳозирги кунда жамоа асосини Аъзам Саидахмедов, Абубакр Усмон, Рамил Алмамедов, Бахтиёр Баратов, Шаҳбоз Аҳмедов, Шерзод Мустафоев, Ихтиёр Ропиевлар ташкил этишади. Шунингдек, Бобир Домлажонов, Одилжон Асанов, Акмал Маруфалиев сингари ёшлар олдимизга қўйилган мақсад юкини тортишга бел боғлашган. Мақсадимиз эса бу йил кучли учликка кириш ва совриндорлар сафидан жой эгаллаш, дейди Николай Матвеевич.

Йигитларимиз жамоа олдига қўйилган вазифани уддалашга қодир, - дейди суҳбатга қўшилган жамоа етакчиларидан бири Аъзам Саидаҳмедов. – Бизда иккита тенг кучли тшртлик шаклланди. Ўз навбатида таркибларга янги ҳаво олиб кира оладиган ёшларимиз бор. Назорат учрашувларида ёшларимизни синаб кўрдик ва улардаги иштиёқ бизни хурсанд этди. Январь-февраль ойларида асосан футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини тиклашга кўпроқ эътибор қаратилган бўлса, март ойидан бошлаб ўйин амалиётини шакллантиришга урғу берилди. Назорат учрашувларида майдонга тушдик. Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – Олмалиқ шаҳрининг АГМК жамоаси билан иккита кўрик ўйини ўтказиб, иккаласида ҳам кичик ҳисобда, иккидан тўп фарқи билан имкониятни бой бердик – 3:5, 2:4. Биринчи ўйинни эса Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасига қарши ўтказдик. Хабарингиз бор, “Пахтакор” ҳам бу йил таркибини жуда тажрибали ўйинчилар эвазига бойитиб олган. Пойтахтликларга қарши ўйинда ҳам тенгма тенг рақобат кўрсатган бўлсакда, ижрода ишларимиз юришмади. Натижа ҳам шунга яраша, мағлубият – 1:5. Ўйиндан ўйинга тўртликларимиз шаклланди. Футболчилар эндиликда бир бирларини майдонда яхши тушуниб ўйнашаяпти. Натижалар ҳам ижобий томонга ўзгармоқда. Тошкентнинг “Локомотив” жамоасини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратдик. Куни кеча эса пахтакорчилардан реванш олдик – 7:1. Кўриб турганингиздек катта мақсадлар йўлида оғишмай меҳнат қилаяпмиз. Мухлисларимизни уялтириб қўймаймиз. Албатта мухлисларимизни Бекободдаги “Ёшлик” спорт мажмуасига таклиф этиб қоламиз. Келинглар, бизни қўллаб қувватланглар, чиройли ўйинларимиздан баҳраманд бўлинг, ўз навбатида сизларнинг қўллаб қувватлашларингиз бизга қўшимча куч бағишлайди.

Эслатиб ўтамиз, мамлакат XXII миллий чемпионати баҳслари уй ва сафар тизимида ўтказилади. Битта турда жамоалар иккитадан ўйин ўтказишади. Жумладан, “Металлург” биринчи турни ўз уйида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига қарши ўтказади. Ўйинлар 30-31 март санасига режалаштирилган.

Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 09:25, 27.03.2018. Ўқилди: 1744 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик