Бугун 10 май, 2026 йил, якшанба.

      • 09.05.2026 00:00
      • Леванте
      • 3:2
      • Осасуна
      • 09.05.2026 17:00
      • Эльче
      • 1:1
      • Алавес
      • 09.05.2026 19:15
      • Севилья
      • 2:1
      • Эспаньол
      • 09.05.2026 21:30
      • Атлетико
      • 0:1
      • Сельта
      • 10.05.2026 00:00
      • Реал Сосьедад
      • 2:2
      • Бетис
      • 10.05.2026 17:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Вильярреал
      • 10.05.2026 19:15
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Валенсия
      • 10.05.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Хетафе
      • 11.05.2026 00:00
      • Барселона
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 12.05.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Жирона
      • 09.05.2026 16:30
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Челси
      • 09.05.2026 19:00
      • Фулхэм
      • 0:1
      • Борнмут
      • 09.05.2026 19:00
      • Брайтон
      • 3:0
      • Вулверхэмптон
      • 09.05.2026 19:00
      • Сандерленд
      • 0:0
      • Ман. Юнайтед
      • 09.05.2026 21:30
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Брентфорд
      • 10.05.2026 18:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 10.05.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 10.05.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Эвертон
      • 10.05.2026 20:30
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Арсенал
      • 12.05.2026 00:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Лидс
  • «A» Серия
      • 09.05.2026 18:00
      • Кальяри
      • 0:2
      • Удинезе
      • 09.05.2026 21:00
      • Лацио
      • 0:3
      • Интер
      • 09.05.2026 23:45
      • Лечче
      • 0:1
      • Ювентус
      • 10.05.2026 15:30
      • Верона
      • -:-
      • Комо
      • 10.05.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Пиза
      • 10.05.2026 18:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Женоа
      • 10.05.2026 21:00
      • Парма
      • -:-
      • Рома
      • 10.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Аталанта
      • 11.05.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Болонья

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рақобатга дош берган «ричаг», унинг ишончлилиги қай даражада?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футболимизда тарихий воқеа юз берди. Миллий терма жамоамиз жаҳон чемпионати-2018 иштирокчиси саналган Африка футболи вакили билан ўйинда муносиб кўринди - дуранг.

Барибир, навқиронлик ўз сўзини айтди. Унинг моҳиятини фақат шижоат ва ғайрат белгиламайди. Навқиронлик бағрида ўзгачароқ фикрлаш, аввалги қолиплардан қочиш туйғуси ҳам яшайди.

Шу маънода айтсак, Темур Кападзе кучли рақибга қарши чўчимай курашиш лозимлигини тушунди ва ўша туйғу турткиси ила енгилишни истамади.

Янги мураббий яқин-яқингача ҳам майдон марказида тартиб ўрнатиш билан шуғуллангани учунми, энг аввало, таянч ярим ҳимоясига эътиборни кучайтирди.

Таъбир жоиз бўлса, Кападзе бир уринишда марказий ҳудудда фаоллик кўрсатувчи тажрибали ва тезкор «ансамбль» тузди. Аёнки, аввалги мураббийлар ҳам шу мақсадни кўзлашган.

Аммо улар яратган ва ишонган «ансамбль» кутилган самара бермаганди. Яъни жамоани мағлубиятлардан қутқаролмаганди. Мана, Темур Кападзе таянган механизм бу ишни уддалади.

Аслида Кападзе ҳам асосан, ўша мураббийлар қўл остида тўп сурган футболчиларга ишонч билдирди ва янгиланишни биргина Одилбек Ҳамробеков билан боғлаш ноўрин.

Фикримизча, мураббий жамоада яширин курашга чорловчи «ричаг»ни топди. Ҳа, бунинг қанчалик мустаҳкамлигини бугун Марокаш терма жамоаси синовдан ўтказади. Биз эса мустаҳкамлаш омиллари хусусида мушоҳада қиламиз.

1. Терма жамоамиз аъзолари ижросида рақиб жарима майдончаси ичида уйғун ҳаракатлар кўзга ташланмади. Аниқроғи, улар бунга ҳарчанд интилишмасин, динамика қовушмади. Бир пайтлар Александр Гейнрих, Максим Шацких, Сервер Жепаров, Одил Аҳмедов ўзаро ҳамкорликда шундай ташаббусга эга бўлишарди.

Бу квартет рақиб жарима майдончасида ўзини анча эркин ҳис қиларди, ҳарқалай. Афсуски, футболимиз яхшигина квартет имконларидан унумли фойдаланиш йўлини тополмади. Ҳозир ҳам шунга яқинроқ тўртлик шакллантириш мумкин.

Биринчи вариант: Икром Алибоев - Элдор Шомуродов - Достон Ҳамдамов - Темурхўжа Абдухолиқов. Иккинчи вариант: Отабек Шукуров - Жалолиддин Машарипов - Сардор Рашидов - Марат Бикмаев. Мураббийлар штабининг ҳам шу хусусда ўйлаётгани сезилиб турибди.

Балки Достон Ҳамдамов таркибга жалб этилганида, яхлит схема гувоҳига айланармидик... Лекин моҳият ўзгармасди, яъни футболчиларимизнинг ҳужумдаги уринишлари айтарли самара бермасди, барибир. Чунки Сенегал термасига қарши кечган баҳсда Элдор Шомуродов, Жалолиддин Машарипов ва Сардор Рашидовда ҳужум руҳиятини кузатмадик.

Улар ўзларини худди соф ярим ҳимоячидек тутишди. Бундай вазиятда позицион ҳужумлар самара келтириши қийин. Тан олайлик, айни пайт футболимизда рақиб жарима майдони ичида ёлғиз ҳаракатланиб, эффект берадиган марказий ҳужумчи йўқ.

Александр Гейнрих феномени қачон яна такрорланиши эса номаълум. Унгача жамоага ҳужумкор квартет руҳиятини сингдириш мураббийлар штабининг бош вазифаси ҳисобланади.

2. Дани Алвеш ва Марселонинг чап қанот, Виталий Денисов ва Хорди Альбанинг ўнг томонда тўп суришлари мухлис тасаввурига сиғмайди. Тўғри, бу футболчилар мураббий кўрсатмасига мувофиқ, бошқа позицияда ўйнашни эплашар, балки. Бироқ қайси мураббий ошкора таваккалга қўл уради ва бундан қандай наф бор?!

Гвардиоладек мураббий Филипп Ламни ўнг қанот ҳимоясидан таянч ҳудудига суриб, нимага эришди? «Манчестер Сити»да Кевин де Брюйненинг ўнг қанотдан олдинга ташланиши ва сўл тарафдаги футболчига тўп узатиши ҳамиша хавфли вазиятларни юзага келтиради.

Бунинг асосий сабаби - футболчилар руҳиятига шундай ҳаракатланиш стратегияси сингдирилгани. Ҳа, ҳамма гап мураббий мунтазам уқтирадиган ҳаракатланиш тартибида. Терма жамоамизда эса ярим ҳимоячилардан сунъий вингер шакллантириш анъанаси кучли. Ҳолбуки, вингер табиатан туғилади.

Мураббийлар шу омилни ёдда тутишганида, Элдор Шомуродов Сенегал термасига қарши баҳсни ўнг қанот ярим ҳимоясида бошламасди. Ноқулай позиция футболчини чалғитади, барибир. Натижада у беихтиёр хатога йўл қўяди. Элдордан ҳам вингер «ясаш»-га уриниш даври ўтди, бизнингча.

Зеро, ярим ҳимоянинг чап қаноти унинг учун - табиий позиция. Шомуродов бу жой учун Жамолиддин Машарипов билан рақобатлашса арзийди. Терма жамоа ўнг қаноти эса Сардор Рашидов ёки Достон Ҳамдамовга ишониб топширилгани маъқул. Таъкидлаш жоизки, ярим ҳимоянинг ўнг томонида ҳозирча бирор футболчи Санжар Турсунов каби фойдали тўп суролмаяпти.

3. Мураббийлар штаби терма жамоамиз фаоллигини таъминлаш ва ҳаракатчанлигини ошириш мақсадида Акром Комилов ва Акмал Шораҳмедовга ҳимоянинг тегишлича чап ва ўнг қанотида ишонч билдиргани тушунарли, албатта. Бироқ сенегаллик футболчиларнинг жамоамиз жарима майдонига айнан қанотлардан бот-бот ёриб киришгани кишини ўйга солади.

Уларга Олег Зотеев ва Шуҳрат Муҳаммадиев рақобатчи холосми? Ислом Тўхтахўжаевни ўнг қанотда синайверган Самвел Бабаян бу позиция-га бошқа муносиб футболчи тополмагани ҳақиқатми?

Саволларга аниқ жавоб топиш терма жамоамиз муваффақиятини белгилайди. Очиғи, Равшан Ҳайдаров жамоасида айнан орқа чизиқнинг ўнг қаноти нисбатан заифроқ. Шундай экан, бу позицияга муносиб ворис тарбиялаш - долзарб масала.

4. Терма жамоамиз аъзолари ҳали ҳам узоқ масофага тўп узатиб хато қилишдан чўчишмоқда. Ҳақиқатан ҳам, улар бу ишни қойиллатиб бажаришолмайди. Қисқа ва ўртача узатмалар эса футболчиларимизнинг ҳужумга ўтишлари учун анчагина ноқулай. Бошқача айтганда, испанча футболни хуш кўришимиз қимматга тушмоқда.

Негаки, ўйинчиларимизда шунга яраша техника ва тезлик етишмайди. Шунинг учун Япония ва Ж.Кореянинг атлетик футболи нисбатан устунлик қилаверади.

Энди терма жамоамиз таркибида Отабек Шукуров, Азиз Ғаниев, Икром Алибоев каби ушбу муаммони ҳал этишга қодир истеъдодлар жамланишди. Жиддий меҳнат қилса, Азизбек Турғунбоев ҳам уларнинг сафига қўшилади. Қанийди, Жамшид Искендаров бу борада рақобатга киришса эди...

Хуллас, бутун бир плеймекерлар «армия»си Жавоҳир Сиддиқов, Жасур Яхшибоев, Элдор Шомуродов ва Жалолиддин Машарипов каби тезкор футболчиларни кутилмаган позиция-ларга чорлашса ва узоқ масофалардан тўп узатишни ўзлаштиришса, терма жамоамиз ўйин услубидаги буткул йўқолмаётган эски, таниш манзара кескин ўзгарарди.

Муҳтарам мухлис! Биз орзуларга тўйинган мулоҳазаларимизни баҳам кўрдик. Зеро, катта ижобий ўзгаришлар орзуларни баралла айтишдан бошланади. Марокашлик футболчиларга қарши тўп суришга шайланган терма жамоамизнинг шу ишга жиддий бел боғлашидан умидвормиз.

Муҳаммад Вали

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 18:42, 27.03.2018. Ўқилди: 3874 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик