Бугун 3 август, 2025 йил, якшанба.

  • Суперлига
      • 02.08.2025 19:00
      • Нефтчи
      • 1:2
      • Бунёдкор
      • 02.08.2025 20:00
      • Сўғдиёна
      • 1:2
      • Насаф
      • 02.08.2025 21:15
      • Динамо
      • 2:2
      • Навбаҳор
      • 03.08.2025 19:00
      • Андижон
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 03.08.2025 20:00
      • Шўртан
      • -:-
      • Хоразм
      • 03.08.2025 21:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Қизилқум

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 16 36
2 Бунёдкор 16 30
3 Нефтчи 16 30
4 ОКМК 16 30
5 Динамо 16 30
6 Пахтакор 16 29
7 Навбаҳор 16 27
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 16 16
12 Машъал 16 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 16 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Машъал 0-1 Пахтакор
16-тур Бухоро 0-2 ОКМК
16-тур Нефтчи 1-2 Бунёдкор
16-тур Сўғдиёна 1-2 Насаф
16-тур Динамо 2-2 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

03/08 19:00 Андижон - Қўқон-1912
03/08 20:00 Шўртан - Хоразм
03/08 21:15 Сурхон - Қизилқум

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 03.08.2025

      06:55 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/2 финала. "Реал Мадрид" - "Реал Сосьедад". Ответный матч.
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Васко да Гама".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Сербии.
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Гремио".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      17:35 Новости футбола.
      17:40 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Васко да Гама".
      19:40 Новости футбола.
      19:45 Чемпионат Сербии.
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Гремио".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Крузейро". Прямая трансляция.
      01:55 Новости футбола.
      02:00 "Фабрика грез: Бенфика". Скауты.
      02:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Сеара" - "Фламенго". Прямая трансляция.
      04:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Витория" - "Палмейрас". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 03.08.2025

      06:25 "Вопреки всему".
      06:55 LIVE Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. День 8. Утренняя сессия. Прямая трансляция.
      08:40 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 5 на автодроме "Игора Драйв".
      09:30 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 4 на автодроме "Казань Ринг Каньон". Туринг-лайт. Гонка 2.
      10:00 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 4 на автодроме "Казань Ринг Каньон". SMP TCR. Гонка 2.
      10:30 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 4 на автодроме "Казань Ринг Каньон". Shortcut. Гонка 2.
      10:55 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 4 на автодроме "Казань Ринг Каньон". Спортпрототип CN. Гонка 2.
      11:25 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Вышка. 1/2 финала.
      13:35 "Культовые".
      14:05 LIVE Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Вышка. Мужчины. Финал. Прямая трансляция.
      15:55 LIVE Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. День 8. Вечерняя сессия. Прямая трансляция.
      18:15 Д/с "Сила воды".
      18:45 "Формула-1. Гаснут огни".
      19:10 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 4 на автодроме "Казань Ринг Каньон". Туринг-лайт. Гонка 2.
      19:40 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 4 на автодроме "Казань Ринг Каньон". SMP TCR. Гонка 2.
      20:10 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 4 на автодроме "Казань Ринг Каньон". Shortcut. Гонка 2.
      20:35 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 4 на автодроме "Казань Ринг Каньон". Спортпрототип CN. Гонка 2.
      21:05 "Вопреки всему".
      21:35 Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. День 8. Утренняя сессия.
      23:30 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 4 на автодроме "Казань Ринг Каньон".
      00:00 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Вышка. 1/2 финала.
      02:05 "Культовые".
      02:35 Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. День 8. Вечерняя сессия.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 03.08.2025

      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:05 Новости.
      11:10 "Век нашего спорта. Николай Дроздецкий".
      11:55 LIVE Регби. Pari Чемпионат России. "Енисей-СТМ" (Красноярск) - "Динамо" (Москва). Прямая трансляция.
      14:00 Новости.
      14:05 LIVE Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Вышка. Прямая трансляция.
      15:55 LIVE Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. День 8. Вечерняя сессия. Прямая трансляция.
      18:15 Новости.
      18:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:00 LIVE Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. 3-й тур. "Зенит" (Санкт-Петербург) - ЦСКА (Москва). Прямая трансляция.
      22:00 После футбола с Георгием Черданцевым.
      23:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Амир Альбази против Тацуро Таиры.
      01:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 Пляжный футбол. Московский международный кубок. Финал.
      04:30 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 4 на автодроме "Казань Ринг Каньон".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 03.08.2025

      05:00 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      07:00 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 14 в Локете, Чехия. Класс MX2. Гонка 1.
      07:30 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 14 в Локете, Чехия. Класс MXGP. Гонка 1.
      08:00 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 14 в Локете, Чехия. Класс MX2. Гонка 2.
      08:30 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 14 в Локете, Чехия. Класс MXGP. Гонка 2.
      09:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. 1/2 финала.
      11:00 LIVE Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Прямая трансляция.
      14:00 Велоспорт. Гонка "Классика Сан-Себастьяна" в Испании. Обзор.
      14:50 LIVE Автоспорт. Суперкубок "Порше". Этап 6 на трассе Хунгароринг, Венгрия. Гонка. Прямая трансляция.
      16:00 LIVE BMX. Чемпионат мира в Копенгагене, Дания. День 2. Прямая трансляция.
      17:00 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      18:00 LIVE Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 9. Прямая трансляция.
      22:30 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Этап 6 на трассе Хунгароринг, Венгрия. Гонка.
      23:15 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      01:00 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 9.
      03:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      04:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 9.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Буюк кетишми? Зидан яна калла қўйди!

Баҳо:
+1 | -5
ЕВРОПА / Мураббийлар / Суратга чизгилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Зайниддин Зиданнинг «Реал» жамоаси мураббийлигидан кетиши мен учун кутилмаган қарор бўлди. Менимча бу мантиқсиз ва нотўғри қарор. Чунки «пуштиранг кўзойнакни ечиб қўйиб», жамоа эришган ютуқлар билан биргаликда унинг камчиликларини ҳам бирдек таҳлил қила оладиган мутахассис ва мухлислар «Реал» унга «тупуклаб ёпиштирилаётган» «мутлақ тенгсизлик» мақомида эмаслигини яхши тушуниб турибди. Бундай вазиятда жамоани ташлаб кетиш энг камида журъатсизлик. Бу севимли жамоаси зиммасига оғир юкни ортиб кетишдир.

Бежиз айрим мухлислар, шунингдек футбол журналистлари ҳам Зиданнинг бу қароридан мутаассир бўлишгани йўқ. Чунки қарор ҳақиқатан ҳам ноодатий ва кутилмаган эди. Мен бу қарорни мантиқсиз дейиш ҳам мумкин. Шу сабаб бу қарорни ёқлаб, мутахассисни кўкларга кўтариб, унинг фаолиятига ўта ижобий бўёқ беришга уринаётганларни тушунмайман. Бу тахлит фикрларга ё самимият, ё оддийгина таҳлил етишмайди.

Зайниддин Зидан ҳақиқатан ҳам мураббий сифатида қойилмақом натижаларга эриша олдими? Ҳар қандай мураббий фаолиятига ўлчов бўлувчи мезонлар кўп эмас: натижалар, жамоавий руҳ, тактик топилмалар ва умумий ўсиш. Хайрулла Ҳамидов тўғри урғу берганидек, улар орасида энг муҳими натижа. Шунинг учун ҳам, майли, мураббий фаолиятини айнан шу жиҳатдан таҳлил қиламиз. Ва ёддан чиқармаймизки, биз аллақандай жамоа эмас, «Реал» мураббийи тўғрисида гаплашаяпмиз. Бу ерда натижа борасида қўшимча мезонлар ҳам майдонга чиқади.

Кўрсаткичлар Зидан фойдасига

Халқаро турнирлар: чемпионлар лигаси, УЕФА суперкубоги, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати.

Зайниддин Зидан мурраббийлигида «Реал» юқоридаги совринларнинг барчасига эгалик қилди: 100% натижа!

Лекин ҳатто «Реал» яққол устун бўлган ушбу турнирлар борасида ҳам Зиданнинг буюклигига соя солиб турган омиллар талайгина.

Аввало клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати тўлалигича Европанинг мулки эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Кўҳна қитъа вакиллари 2006 йилдан буён 11 мавсум мобайнида финални бор-йўғи 1 марта бой беришганини ҳисобга олсак, масала янада ойдинлашади. Бу факт эришилган ютуқ салмоғини сезиларли камайтиради.

Энди чемпионлар лигасида эришилган муваффақият тўғрисида. Олдинги мавсумларни қўя турайлик. Аслида ўтган йиллари ҳам Зидан жамоасининг бу турнирда у қадар ёрқин, мақтангулик ўйинига гувоҳ бўлмаганмиз.

Мен ҳеч кимнинг ёдидан ўчиб улгурмаган 2017/2018 йилги мавсумга тўхталмоқчиман.

Гуруҳ босқичидаёқ «Тоттенхем»га ютқазилиши «Реал»даги муаммоларни кўрсатиб берди. Амал-тақал қилиб гуруҳдан чиққан жамоа финал сари ғурурланишга арзимас йўлни босиб ўтди.

Аввал воқеаларнинг антиқа ривожи ўлароқ «ПСЖ» мағлуб этилди. Ҳал қилувчи иккинчи учрашувда «ПСЖ» Неймарсиз ўйнашга мажбур бўлгани етмагандай, иккинчи таймнинг катта қисмини озчилик бўлиб ўтказишга мажбур бўлди. 66-дақиқада Марко Вератти қизил карта билан сийланди. Ушбу карта футбол жамоатчилигида узоқ муҳокамаларга сабаб бўлди.

Кейинги бекат – «Ювентус». Бу сафар «Реал»нинг рақиби биринчи ўйиндаёқ камчилик бўлиб ўйнашга маҳкум этилди. Яна ўша сирли 66-дақиқа. Пауло Дибала жавоб ўйинида ҳам иштирок эта олмайдиган бўлиб майдонни тарк этди. Жавоб учрашувида ўйиннинг асосий вақти якунланиб бораркан, ҳакамлар яна ўзини кўрсатишди. «Ювентус» қўшимча дақиқаларга ўтиш имкониятидан ноинсофларча маҳрум этилди. Буффон йўқ жойдан майдондан ҳайдалди.

Шўрлик «Бавария». Аввалги мавсумда икки учрашувда ҳам ўйин тақдири асосий вақтда ҳал бўлмагач, қўшимча вақтларга ўтилди. Аммо бу сафар ҳам ҳал қилувчи паллаларда «Реал» рақиби бир киши кам бўлиб ўйнашга мажбур бўлди. 84-дақиқада Артуро Видал ўйиндан четлатилди. Оқибат – Зидан жамоаси финалда.

Мен ўйинлар тақдирига таъсир ўтказган омилларнинг энг кўзга кўринарлилари ҳақида тўхталдим холос. Айбни фақат ҳакамларга ағдармаган ҳолда, омад ва тасодифлар ҳам «Реал»га ёрдам қўлини чўзганини таъкидлаб ўтмоқчиман.

Финалдаги воқеалар ривожини эслатиб ўтириш фақат футболдан ўта йироқ мухлислар учун керак бўлиши мумкин. «Ливерпул»нинг устуни – Муҳаммад Салоҳ 29-дақиқадаёқ кўз ёшлар билан майдонни тарк этганини ҳеч ким унутгани йўқ. Кариуснинг «фокус»лари эса ҳамон интернетни «портлатмоқда». «Ливерпул» ўзининг оптимал ҳолатида, яъни дастлабки 20-25 дақиқада «Реал»ни қандай аҳволга солганини ҳамма кўрди.

Кўрсаткичлар Зидан зарарига

 
Бу Зайниддин Зидан севимли жамоасида эришган натижа.

Энди қиёс учун айрим собиқ «Реал» мураббийларининг қайд этган натижаларига эътибор қаратамиз.

Карло Анчелотти:

Жозе Моуриньо:

 

Ҳатто кўпчилик томонидан буткул муваффақиятсизлик сифатида баҳоланадиган Рафаэл Бенитеснинг кўрсаткичи ҳам 68 фоизни ташкил қилади. Яъни «омадсиз» Рафаэл «қирол» Зайниддиндан унчалар орқада эмас.

«Барселона» билан қарама-қаршилик

«Реал»нинг ашаддий рақиби «Барселона» эканини инобатга олсак, бу кўрсаткич ҳам жуда муҳимлиги аён бўлади.

Испания ички чемпионати доирасида Зидан мураббийлигида «Реал» «Барселона» жамоасига қарши 5 ўйин ўтказди: 1 ғалаба, 2 дуранг, 2 мағлубият, тўплар нисбати: 7-10.

Испания суперкубогидаги ўтган мавсумдаги ҳар икки ўйинда «Реал»нинг қўли баланд келди. Аммо «Барселона»га қарши охирги кўрсаткичлар Зиданнинг фойдасига эмас. Ўтган йил сўнгидаги 0:3 ҳисобидаги қақшатқич мағлубият ва жорий йилнинг майидаги бутун иккинчи тайм давомида 10 киши бўлиб ҳаракат қилган «Барселона»га қарши дуранг фикримга яққол мисол.

Испания: «Laliga», қирол кубоги ва суперкубок

Зайниддин Зидан келганидан бери Испания чемпионатида 1 марта ғолиб чиқди, 2 бора бой берди.

Зидан «Реал»ни бошқарган барча мавсумларда «Барселона» Испания кубоги соҳибига айланди.

Испания суперкубогида ҳам аҳвол ачинарли: 3 имкониятдан 1 натижа. Бу борада 2018 йилги мавсум бой берилгани олдиндан аниқ. Чунки «Реал» ички турнирларнинг бирортасида ғалаба қозона олгани йўқ.

Кўриниб турибдики, «Реал» ички чемпионат форматидаги узоқ давом этувчи турнирларда яққол муаммога эга. Зидан ҳануз бу муаммога ечим тополгани йўқ.

Эътиборли жиҳати, мавсумда мутлақ тенгсизликни тасдиқловчи «требл»ни «Реал» қайд эта олмаяпти. «Барселона» эса охирги 10 йилликда 2 марта қайд этган.

Шундай қилиб, кўпчиликни чалғитаётган чемпионлар лигасининг уч бор ғолиблиги алдамчи иллюзия аслида. «Реал» (жамоа мавқеига муносиб ўлчовлар нуқтаи назаридан) муаммолар гирдобида қолмоқда.

Жамоадаги ички вазият алоҳида мавзу. Роналду, Бейл ва Бенземалар билан боғлиқ муаммолар ҳаммага маълум. Роналду эрта-ю кеч кетаман деб хархаша қилса, Бейл жамоадаги ўз ўрнидан норози бўлса, Зидан эса ҳамманинг ғашига тегиб фақат Бенземани майдонга тушираверса, қандай жамоавий жипслик ҳақида гап бўлиши мумкин?

Аслида Зидан ортида мислсиз муваффақият эмас, олдида қийин вазифалар турган эди. Жамоани ўзаро келиштириб, тактика ва индивидуал ўсиш устида ишлаб, ҳеч кимда шубҳа қолдирмайдиган ЧЛ ғалабалари, ички чемпионатдаги ғалабали натижалар сари етаклаши керак эмасмиди? Нега кетди? Ўз келажагига ишонмадими?

Раҳимберди Мамаюсупов

Манба: xabar.uz
Киритилди: 04:00, 02.06.2018. Ўқилди: 14973 марта. Фикрлар: 49 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 7
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.